Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


15.07.2025 | 08:51

img247

ЖИГАРЛАРИМИЗДАН ЖИГАРИМИЗНИ АЯМАЙЛИК

Инсон ҳаёти давомийлиги ва саломатлиги учун энг муҳим аъзолардан бири жигардир. У ҳеч қачон оғриқ бермайди. Чунки жигарда нерв толалари йўқ. Афсуски, ана шу “беозор”лик кўпинча қимматга тушади. Жигар касалликларининг энг оғир турларида ҳам инсон ўзида хасталик кечаётганини сезмай қолиши мумкин. Кўп ҳолларда бу сўнгги чора – бошқа организмдан жигар кўчириш амалиётини ўтказишга олиб келади.

Яқин-яқингача бизда бу амалиёт қўлланилмаган. Кейинги йилларда тиббиёт соҳасида юз берган ўзгаришлар, изчил ислоҳотлар, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бериб, Ўзбекистонда ҳам тана аъзолари трансплантацияси босқичма-босқич йўлга қўйилди. Бу борада пойтахтимиздаги Миллий тиббиёт марказида бир қанча муваффақиятли қадамлар ҳам ташланди.

Давлат раҳбари ташаббуси билан 2024 йилда ташкил этилган шифо масканида халқаро тажрибага эга шифокорлар, малакали мутахассислар фаолият юритмоқда.

Марказда жорий йил бошидан 60 та жигар, 200 га яқин буйрак трансплантацияси амалга оширилган. Хусусан, Ҳиндистоннинг “Шинон” компанияси билан ҳамкорликда ўтказилган йирик жарроҳлик амалиёти марказ нуфузини янада оширди. Бир вақтнинг ўзида олти киши операция столига ётқизилиб, учта жигар муваффақиятли трансплантация қилинди. Айни пайтда беморларнинг аҳволи яхши, донорлар эса аллақачон ижтимоий фаолиятини давом эттирмоқда.

– Аҳолимизнинг ҳар бир дардига ўзимизда даво топсак деймиз, – сўз бошлади марказ директори Мақсуд Саидов. – Ўтган йили ҳиндистонлик таниқли трансплантолог Вивек Виж 214 нафар ўзбекистонликни операция қилиш учун юртига олиб кетди. Ҳар бир бемор 32 минг доллардан тўлов қилган. Бунча маблағни топиш осон эмас: борники ботмон билан, йўқники эса… уй сотиш, қарз-ҳавола билан. Худди шу амалиёт ўзимизда йўлга қўйилган эди-ку. Шароитимиз ҳам Европа ё бошқа Осиё давлатларидаги клиникалардан кам эмас.

Шунда англадикки, одамлар билан ишлашимиз, уларнинг хабардорлигини оширишимиз, маҳоратимизга ишонтира олишимиз керак экан.

Бир маълумот айтай, кейинги йилларда тирик донордан буйракни муваффақиятли трансплантация қилиш бўйича ҳам Ўзбекистон яхши кўрсаткичлар қайд этди. Ниманинг ҳисобига? Кадрларимиз хорижда малака ошириб, тажриба орттириб қайтмоқда. Моддий-техник базамиз мустаҳкамланмоқда. Айни соҳага давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилган.

Марказимизда инсон аъзолари трансплантацияси “Трансплантология ва ангиохирургия” ҳамда “Эндовизуал (абдоминал ва торакал) хирургия” бўлимларида амалга оширилади. Бу бўлимларда беморлар учун 31 та палатада 62 та ётоқ (койка) жойлаштирилган. Ҳар икки бўлимга ўн нафардан трансплантолог, гепатолог, нефролог, шунингдек, жарроҳ ва анестезиологлар бириктирилган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Аъзам Бобожонов, тиббиёт фанлари номзоди Элёр Турғунбоев каби ўз ишига уста, моҳир устозлар билан бирга Сардор Қаландаров, Икром Турғунов, Анастасия Романова, Сарвар Шарифжонов, Шоҳжаҳон Маткаримов каби ёш шифокорлар юзлаб беморлар ҳаётини сақлаб қолишдек эзгу вазифани сидқидилдан бажармоқда.

Миллий тиббиёт маркази матбуот котиби Зулайҳо Мусурмонова бизни  жараён билан яқиндан таништирди:

– Жигар трансплантациясида шифокорларимиз икки гуруҳга бўлиниб ишлайди. Саккиз нафар жарроҳ, икки анестезиолог, 4 нафар ҳамшира иштирок этади. Иккита хонадаги жарроҳлик столига икки киши бир пайтда ётқизилади. Биридан жигар бўлаги олинади ва иккинчисига қўйилади. Бундай жиддий жарроҳлик амалиётлари камида 8-10 соат давом этади. Шифокорлар тажрибаси ортиб боргани сари операциялар давомийлиги қисқариб бормоқда.

Марказимизда бир беморга тўрт қайта буйрак ўтказилди. Ҳозир у тузалиб кетган, ўқитувчилик қиляпти. Бир-икки йил олдин йигирмата нина ютган бола улардан халос бўлгач, ногирон бўлиб қолганди. У ҳам пай трансплантациясини ўтказди. Ўзбекистонда биринчи марта эпилепсия касаллиги бор бемор шу ерда сунъий интеллект ёрдамида операция қилинди. Шартнома асосида ишлаётган эронлик ёш ортопед-жарроҳ Рошан Асфар эса ҳайратланарли амалиётларни бажармоқда. Натижада, ҳаётдан умидини узган ўнлаб  юртдошларимизга қайтадан яшаш бахти тақдим этиляпти. Мана шу мўъжизани кўрганингизда трансплантологиянинг нақадар муҳим ва керакли соҳа эканига иқрор бўласиз.

Марказ раҳбарияти бизни трансплантацияси жараёнини бевосита кузатишга таклиф қилди. Бу ерда сенсорли қўл ювиш мосламаларидан тортиб, анестезия ускуналари ва операцион блокларгача – ҳамма-ҳаммаси жаҳон стандартларига жавоб бериши қайд этилди.

– Ўн икки йилдан буён шу соҳадаман, – дейди  Трансплантология ва ангиохирургия бўлими мудири Аҳрор Сафаров. – Жараёнда ҳар хил ҳолатлар бўлиб туради. Баъзан донор топа олмай қоламиз. Бу ҳолатда қўлимиздан ҳеч нарса келмайди.

Жигар трансплантацияси икки усулда олиб борилади: тирик ва ўлик танадан соғлом аъзо олиш. Биз фақат биринчи усулдан фойдаланамиз. Жаҳон тажрибасида эса иккинчи усул ҳам қабул қилинган. Агар бизда ҳам вафот этган инсондан жигар олиш имкони бўлганида, қанчадан қанча беморлар яшаб кетган бўларди. Қачондир бу усулни ҳам қабул қилсак керак, деб ўйлайман. Бу ҳолат шундайки, олдингда икки одам бор. Бири ҳозиргина ҳаёт билан видолашган. Иккинчи бир инсон эса жон талашяпти. Ўша биргина бўлак билан кўзинг олдида ҳаётдан кўз юмиши муқаррар бўлиб турган бемор яна яшашда давом этиши мумкин. Бу эса ҳар икки беморга тегишли ўзаро қариндошлар қарори билан ҳал бўлади. Балки биз ҳам халқимизни бунга босқичма-босқич тайёрлашимиз керак бўлар. Муҳими, бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинади.

Марказ ҳаётга қайтарган беморлардан бири билан телефон орқали боғландик. Суҳбатдошимиз Ўткир Комилов жигар циррози ташхисини эшитгач, касал ҳолига сарсон бўлиб чет элма-чет эл юрмади. Ўзимизнинг шифокорларга ишонди. Қолганини ўзидан эшитамиз:

– Тўрт ой бўлди Миллий тиббиёт марказида жигар қўйдирганимга. Операциядан чиққанимда 66 килограмм эдим, ҳозир 78 килограмм бўлдим. Аҳволим яхши. Менга жигар берган синглим ҳам соғ ва омон. Марказнинг беморлар учун очилган телеграм гуруҳига аъзоман. Бу ерда беморлар учун зарур бўлган маълумотлар бериб борилади. Доимий ичиладиган икки турдаги препаратларимизни бепул етказиб беришади. Беморларнинг касаллик даврига оид электрон қўлланмалар яратишган. Бу ҳам шу телеграм каналда қўйиб борилади. Унда ҳар бир беморга тегишли барча маълумот бўлади. Шифокор алмашиб қолган тақдирда ҳам кейинги шифокор шу қўлланма асосида бизнинг даволаниш жараёнимизни назоратга олади.

Дарҳақиқат, керакли дори воситаларининг ўз вақтида етказиб берилиши мамлакатимизда қатъий назоратга олинган ва беморларнинг даволанишлари учун етарли даражада дори захиралари шакллантирилган. Буйрак ва жигар кўчириб ўтказилган 1 минг 500 нафардан ортиқ беморлар давлат реэстр рўйхатига олинган. Шу рўйхат асосида икки турдаги иммуносупрессив дорилар бепул бериб борилмоқда. Бемор бу дориларни умр бўйи ичиб бориши керак.

Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтиш жоизки, ретсипиэнтнинг барча тиббий текширув, муолажа ва жарроҳлик амалиёти учун харажатлари давлат суғурта компаниясининг гарданида. Ҳар бир жигар трансплантациясига муҳтож бемор учун 150 миллиондан 200 миллион сўмгача пул маблағи давлат томонидан ажратилади. Фақат донорнинг ташхис натижалари, қон ва бошқа таҳлиллари ҳамда амалиётга кетадиган харажатни ўзи тўлайди. Бу ҳаражат миқдори 40-50 миллион сўм атрофида бўлади. Хорижга бориб жигар қўйдириш учун эса энг камида яна ўн баробар кўп пул сарфланади.

Тиббиётнинг кун саин эмас, соат саин ривожланиб бораётгани, беморлар тузалаётгани қувонарли ҳолат. Аммо касалликнинг олдини олиш энг маъқул йўлдир. Хўш, жигар оғримаса, унинг касаллигини қандай биламиз? Қандай ҳолатда у трансплантологияга муҳтож бўлади?

Доимий чарчоқ, қориннинг катталашиши, қорин бўшлиғининг терисида қон томирларнинг кўриниб қолиши, кўз ва терининг сарғайиши, бел соҳасида терининг қичишиши, оғизда аччиқ таъмни ҳис қилиш, бадандаги кўкаришлар, қон томирларининг мўрт бўлиб қолиши каби белгилар жигарда муаммо борлигини кўрсатувчи симптомлардир. Унинг трансплантологияга муҳтож ёки йўқлиги тиббий таҳлиллар орқали аниқланади.

Жигар тана аъзолари ичида энг фаоли ҳисобланади. Унинг ноёб хусусияти  шундаки, инсон тана аъзолари ичида биргина жигар қайтадан ўзини ўзи тиклай олади, жуда тез соғлом ва тўлақонли аъзога айланаверади ва  шароит яратилса, у уч юз йилгача фаолиятда бўлиши мумкин. Бу ҳам бир мўъжиза. Донор кимгадир жигар бериб, камайиб қолмайди. Бугунги кунда республикамизда йигирма мингдан зиёд беморнинг гепатит C, гепатит Б, жигар гипатози (ёғ босиши) туфайли жигар кўчириш амалиётига эҳтиёжи борлигини ҳисобга олсак, бир инсонга жигар бериш орқали ҳеч нарса йўқотмаслигимизни тушунайлик, яъни зарур бўлса, жигарларимиздан-жигаримизни аямайлик. Зеро, бир одамни ўлимдан сақлаб қолиш энг олижаноб толе!

Муҳайё РУСТАМОВА

“Жадид” газетасининг 2025 йил 11 июлдаги 28-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img858