28.07.2025 | 16:45
316
Зулфия Қуролбой қизининг “Ойимтилла” романидан иқтибослар
“Ойимтилла” Зулфия Қуролбой қизининг қисмат, муҳаббат ва кураш ҳақида ҳикоя қилувчи романи ҳисобланади. Асар тақдирнинг синовларига дуч келган, аммо ўз ички кучи ва орзуларига содиқ қолган қаҳрамон ҳақида ҳикоя қилади. У ўзи учун эмас, балки ҳаётнинг адолатли бўлиши учун курашади.

***
Бугунни эплай олмайдиганлар эртанги кунни қандай яшайди?!
***
Айтишларича, ёруғ оламда бор-йўғи ота-она-ю икки ўғил бўлган вақтларда ҳам кимдир ўзини бахтсиз ҳис қилган экан…
***
Ўта маданиятли бўлишнинг шуниси ёмонки, ғазабинг бостириб келганида ҳам тилингни тишлаб тураверасан…
***
Одамлардан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди-я? Уларнинг ҳид билиш қобилиятига тан бермасликнинг иложи йўқ.
***
Одамзод бирдан ўлиб қолмас экан, тақдир уни бўлак-бўлакларга бўлиб ташлаганидан кейин ўларкан…
***
Оғир вазиятда берилган ваъда кўпинча ёлғон бўлади.
***
Ёнида садоқатли ва бақувват ити бўлса ҳар қандай одам ҳам ўзини бехавотир сезади.
***
Раҳматли Момо Ҳаво қизларим ҳаёли, иболи ва одобли бўлади, ҳеч қачон бир-бирига рақиблик қилмайди деб ўйлаган бўлса керак.
***
Яшаш ҳам одамни толиқтираркан…
Шаҳзода Орифжонова тайёрлади.
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
831
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
825
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
859



