26.09.2025 | 14:01
410
ҚАЧОН ТЎҒРИ ЁЗАМИЗ?
Танишларимдан бири айтиб қолди: “Ўғлим синф ишида “харид” сўзини “ҳарид” тарзида ёзган экан, устозидан танбеҳ эшитиб, паст баҳо олибди. Мен ҳам уни хато ёзганликда айблабман. Лекин деҳқон бозорида “Ҳаридингиз учун раҳмат” деган ёзувни кўрганимдан кейин ўғлимни ноҳақ ранжитганимни тушундим”.

Авваллари “Бозор кўрган эчкидан қўрқ” дейишарди. Бугун бозор-у дўконларни айланиб, тилимиз келажагидан қўрқувга туша бошладим. Хўп, “х” ва “ҳ” ҳарфларини хато ёзишдан имло луғати ёрдамида қутулармиз. Лекин матнларда “ў”, “ғ”, “қ” ҳарфларининг “у”, “г”, “к” шаклида ёзилишига нима деймиз? Яна бир масала: “ў”, “ғ” ҳарфлари тепасига айнан (ʻ) белгиси қўйилади, тутуқ белгиси (ъ) эмас. Бундай хатоларни санаб адоғига етмайсан. Бозорлар, дўконлар жамоат жойи саналади. Катталар ҳам, ёшлар ҳам бу жойларга деярли ҳар куни киради. Демакки, улардаги ҳар бир матн онг остига муҳрланиб қолади. Агар уларда имловий хато кетса, кўпгина истеъмолчилар шу ҳолича қабул қилади.
Ўйланиб қоласан киши. Наҳотки, “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилинганига 36 йил, 1993-йил 2-сентябрдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунга 32 йил бўлса-ю, токай бундай хатоликларга дуч келамиз?! Янада ғаройиби, “автомойка”, “хозтовар”, “стройматериал”, “книги” қабилидаги сўзларни қайси тилда ўқиш ва тушуниш керак? Давлат тили қоидаларига риоя қилиш дегани фақат янги имлода бехато ёзиш дегани эмас, ахир, фаросатни ҳам ишлатиш керак.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва унинг ҳудудлардаги бўлимлари томонидан ишчи гуруҳлар тузилган ҳолда, “Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлар ижроси юзасидан жойларда ўрганишлар олиб борилмоқда. Натижага эришиш учун жамоатчилик ҳам “бир ёқадан бош чиқариб” ҳаракат қилмоғи керак. Барча ишни ҳокимлик, корхона, ташкилот ва муассасалардаги раҳбарларнинг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари ёхуд шу масала бўйича масъул ходимларга юклаб қўйиш ярамайди.
Эътибор қилсак, аксарият шиор ва пешлавҳаларда бир хил хатоликларни кўрамиз. Бундан хулоса шуки, ушбу ёзувларни буюртмачиларга етказиб бераётган босмахоналар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва бундай хатога йўл қўйган ташкилотларга қатъий чоралар кўриш лозим. Уларда саводли ходимни ишга олиш ёхуд буюртмалар бехато ёзилгандан кейингина босишга рухсат бериш зарурлигини белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Шундагина юзага келаётган муаммони бартараф этиш мумкин.
Абдували БЎРИEВ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



