Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


08.10.2025 | 16:17

img229

ҲАМИША ХАЛҚИМИЗ ҚАЛБИДА

2024 йилдан эътиборан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида белгиланган. Бу йил ушбу хайрли тадбир Хотира ва тарбия ҳафталиги сифатида ўтказилмоқда. Бу муҳим сананинг айнан мана шу вақтда ўтказилиши собиқ мустабид тузум даврида халқимиз бошига тушган мудҳиш тарихий воқеалар билан боғлиқ.

1938 йил 4–15 октябрь кунлари СССР Олий суди ҳарбий коллегиясининг сайёр сессияси Тошкент шаҳрида ўтказилган. Уларда ўзбекистонлик 507 нафар шахс тақдири ҳал этилган. Сайёр сессия раиси, ҳарбий юрист Алексеев Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ комиссари, давлат хавфсизлиги майори Дереник Апресянга 4 октябр куни расмий талабнома йўллаб, 52 нафар маҳбус отувга ҳукм этилганини билдирган ва ҳукм ижросини зудлик билан таъминлашни талаб қилган. Апресян бу талабнома ижросини давлат хавфсизлиги катта лейтенанти Шишкин зиммасига юклаш ҳақида резолюция қўйган. Ҳукм ўша куниёқ ижро этилиб, бу ҳақда далолатнома тузилган. Ҳужжат Шишкин ҳамда ишчи-деҳқон қизил армияси бош ҳарбий прокурори ёрдамчиси, 1-ранг ҳарбий юристи Шулсан томонидан имзоланган (Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати марказий архиви, 7-фонд, 1-рўйхат, 10-иш, 531-539-варақлар).

Талабномада исми-шарифи келтирилган юртдошларимиз қуйидагилар: Тожиев Ҳамдам, Усмонов Мўмин, Сорокин Қосим, Болтабоев Содиқжон, Яқубов Ғулом, Эрматов Муҳиддин, Исломов Рустам, Ризаев Ханиф, Саид Аббосхон, Расулов Али, Тошмуҳаммедов Абдулла, Болтаев Карим, Раджабов Шариф, Абдуллаев Карим, Мирзажонов Собир, Қосимов Ғофур, Икромов Карим, Алихўжаев Шомансур, Раҳимбоев Файзулла, Шоабдурасулов Назир, Ўлмасбоев Нуриддин, Ҳасанов Муҳаммад, Алиев Ислом, Турсунхўжаев Муҳиддин, Қирғизов Турғунпўлат, Эшонхўжаев Усмонхон, Ходиев Ғулом, Зокиров Боқижон, Мўминов Муҳаммад, Исломов Акбар, Хўжаев Мирҳамид, Каримов Ғаффор, Ҳакимов Муллахўжа, Раҳимий Воис, Охунов Холмуҳаммад, Абдуллаев Хайрулла, Атауллаев Хайрулла, Абдусаттаров Содиқ, Сатторов Хошим, Инағомжонов Илҳомжон, Маҳмудхўжаев Нуриддин, Турсунхўжаев Саъдулла, Шарипов Камол, Айдаров Аҳмадбек, Хисметов Ҳикматулла, Девонов Ёқуб, Берегин Қурбон, Обубакиров Карим, Файсайзи Ходи, Аҳмадбеков Давронбек, Одили Муҳаммад, Аҳмедов Акбар (Абдулла Қодирий ва унинг сафдошлари ҳам шу куни қатл этилиб, ҳукмномаси эртасига – 5 октябрда расмийлаштирилган).

Айни 4–15 октябрь кунлари ҳарбий коллегия йиғилишларида қатағоннинг 2-тоифаси бўйича 70 маҳбус 10–15 йил муддат билан қамоқ жазосига ҳукм этилган. 15 нафар сиёсий маҳбуснинг иши қайта терговга қолдирилган. Яна бир ачинарли жиҳати, тергов жараёнида 7 нафар маҳбус вафот этган. Булар: Исъҳоқов Ғани, Мажидов Сайфулғабид, Мамасодиқов Каримоҳун, Сейфулмулюков Аҳмад, Ҳайдаралиев Мунобар, Ҳамидхонов Ғанихон, Юрченко Владимор. Ҳарбий коллегия сайёр йиғилишида 1-тоифа бўйича айбланганлар – Каримов Абдулла, Рамзий Маннон, Тожиев Абдулҳай, Сехер Арон, Шермуҳаммедов Мирмуслимнинг иши Москвада кўрилган.

Қатағон қурбони бўлган 37 нафар юртдошимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар “Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари” китобида ҳамда “Водийнома” журнали ва “Жадид” газетасида эълон қилинган.

Президентимиз Хотира ва тарбия ҳафталигининг аҳамиятига урғу бериб: “Бу ҳафталикда халқимизга нималарни етказамиз, ёшларимизга нимани ўргатамиз? Тарихчи олимлар, ёзувчи-шоирлар билан бирга буни чуқурроқ ўйлаб, халқчил, оммабоп қилиб йўлга қўйиш керак. Мактаб ва университетларда қўшимча дарслар, телеканалларда махсус кўрсатувлар бериш, ёшлар ўртасида танловлар ўтказиш мумкин. Мустақиллик қандай буюк неъмат эканини, қандай кучли аждодларимиз борлигини элнинг қон-қонига сингдириш керак. Агар ёшларимиз руҳан кучли бўлса, ўз олдига катта мақсадлар қўяди, фанларниям яхши ўрганади, етук шахслар бўлиб етишади”, дея таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Жадид” газетасининг илк сонидан буён “Мозийга қараб…” саҳифаси ташкил этилган. Унда миллат фидойилари ҳақида янги ва сермазмун мақолалар, қатағон қурбонларининг рўйхати бериб борилади.

Махсус ҳафталик биз – олимларга ҳам янги-янги изланишлар олиб бориш ва қўлга киритган маълумотларни кенг оммага тақдим этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Рустамбек ШАМСУТДИНОВ,
тарих фанлари доктори, профессор

“Жадид” газетасининг 2025 йил 3 октябрдаги 40-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img858