19.11.2025 | 10:10
169
ШУКРНОМА

Мулла ХУНОБ
Худога шукр, зап қулай замонларга рўпара бўп қолдикми, Саттор Суроб! Илгари – турғунлик даврларида пахта теримдан қочиш учун медпункт навбатчисидан справка олишга кечгача овора бўлардик, эсингдами? Ўша Турғун медбрат думини тутқазмасдан гоҳ туман марказига, гоҳ вилоят марказий шифохонасига справка олишга кетган бўларди. Э, нимасини айтасан, мана, дориломон кунлар кеп қолди. Справка, далолатнома, ишончнома, шаҳодатнома, суғуртанома, шикоятнома, тасдиқнома, гувоҳнома, гаровнома каби маълумотномаларни олиш чўт бўмай қолди. Хоҳласанг, хотинни юбор, бўлмаса кенжатойинг ғириллаб бориб келтириб турибди-ю.
Хуллас калом, ўтган куни каминага нотариусдан тасдиқнома зарил бўпқолди. Хитойга кетаётган ўғилчага номимдан кафолатнома керак экан: “чжен-пжен, Чайн-майн, кенжатойим Мармарқўзи девор ошиб, ўйнаб келишига қаршимасман. Энаси унга илова, Чайн-майн”, деган мазмунда. Бир танишнусха нотариус бор эди Милтиқхўжа деган. Шуни рақамини топиб, урдим. “Ие, окахон, қуллу бўлсин! Шест секундда ест қиламиз. Йў-йў, келишингиз шартамас, телефонда ҳал қиламиз. Холласангиз, ҳозироқ”. Толейимдан ўргилай, қара-я, оворагарчилик, сарсонгарчилик йўқ. Телефонда мулоқот, видеоёзув, кликдан тўлов, бўлди, тамом, олам гулистон. “Окей, – деди Милтиқхўжа. – Эртага саккиз-у ўн бешда тайёр бўлади. Опкетаверасиз. Кстати, навбатчига атаганингизни қистириб кетарсиз”.
Эртаман хотинбойни етаклаб аканг қарағай Шарқшунослик олийгоҳининг этагидаги ертўлага жойлашган нотариус тепасига етиб бордик. Қопқоқ тақа-тақ берк. Майли, асосийси, димоғ чоғ, кайфият важанг, бу ёқда бошимиздан заъфар япроқлар тўкилиб, ҳар ўн одимда хазон уюми тутаб, атрофга романтик файз бағишлаб турибди. Шу файзиёб манзарага маҳлиё бўлиб, соат ўн бирга яқинлашганини ҳам сезмай қопмиз. Бирдан хотиннинг жазаваси тутди: “Ўн яримда элчихонада бўлишимиз керак эди, айтувдим-а, қўлингиздан ҳеч бало келмайди, нима ишга аралашсангиз пачава деб!” Саттор, ўзингга тан, шаҳримизда нима кўп, аптека билан нотариус. Бундоқ қарасам, бинонинг сўл томонида яна бир нотариус қўр тўкиб турибди. Шарт кирдим-у, тўловини қилиб, ҳужжатни опчиқдим. Бор-йўғи, уч соатча вақтим билан ярим мильёнча соққачам кетди. “Мана, – дедим хотинни тумшуғига тираб. – Сенга нечта дакимент керак?” Бечара тоза мулзам бўлиб, тавбалар келтирди. Саттор, нега йириб қўйган маккадай тиржаясан? Ҳа, ҳалиги Милтиқхўжага ўн етти марта сим қоқдим. Зим-зиё. Майли, бирор кун учраб қолса, керакли жойига атаганимни қистириб, ҳужжатимни оларман. Одам эҳтиётини қилиб, запас вариант билан яшагани тузук. Ҳар шаклда бир ишкал деганларидай, элчихонага кечикиб борганимиз сабаб, она-боланинг сафари кейинги йилга қолди. Хайр, бундаям бир ҳикмат бордир.
Энди, Саттор Суроб, ортиқча шилқимлик аралаш “У лабзи йўқ алдоқчи муттаҳам қай манзилда эканини билиб қўяйлик” деб ўзингни жинниликка солма. Бу фикри ожизинг ила шоири охирзамон Калийнинг “Меҳринг қалбимга инвеститсиядур” деган муҳташам достонидан бехабарлигинг ошикор бўлиб қолмасму.
Байт:
Қон ялаган қассобда сабзи бўлмас, яхшилар,
Жон талаган каззобнинг лафзи бўлмас, яхшилар.
(Қаралсин: “Танланган асарлар” 17-жилд, 748-бет. “Топсабосар” нашриёти. 4-қайта нашр)
Ҳожатбарорларни қидириб ҳам ўтирма. Ҳужжат-пужжат зарил бўпқоса, сенга ўзлари чиқишади.
“Жадид” газетасининг 2025 йил 14 ноябрдаги 46-сони
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
830
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
858



