Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


04.08.2025 | 14:21

img253

“ЎРНАК” БИЗГА ЎРНАК БЎЛСИН!

Жадидлик ҳаракатининг атоқли вакили Элбек (Машриқ Юнусов) кўп қиррали ижодкор ҳисобланади. Ўтли шеърлари, давр руҳини акс эттирган ҳикоялари, Пушкин, Крилов, Некрасовлардан қилган таржималари, тилшуносликка оид мақолалари, тузган луғатлари, дарсликлари ва тўплаган фольклоршунослик намуналари – шоир, носир, таржимон, тилшунос, фольклоршунос, педагог ҳамда таниқли публицист сифатида Элбек жуда катта адабий ва илмий мерос қолдирганидан далолатдир.

Ҳаёти давомида бир қанча масъул лавозимларда ишлаган бўлса-да, Элбекнинг асосий касби ўқитувчилик эди. Жадид мактаби таълимини олган шоир эрксизликдан қутулишнинг энг қулай йўли – халқни маърифатли қилиш, фарзандларга тўғри таълим ва тарбия бериш, деб билган. Шу мақсад йўлида у болалар учун туркум шеърлар, масаллар ёзди. Халқ қўшиқлари, эртакларини тўплаб нашр эттириш билан бирга, бошланғич синфларга мўлжалланган “Ёзув йўллари”, “Ўрнак”, “Бошланғич мактабда она тили”, “Билим”, “Гўзал ёзғичлар” сингари дарсликлар яратди.

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Машҳура Дармонова ҳамда Бахтиёр Муродов томонидан яқинда Элбекнинг “Ўрнак” китоби ҳозирги ўзбек алифбосига ўгирилиб, қайта нашр қилинди. Мактабларнинг биринчи, иккинчи ва учинчи синфларига мўлжалланган уч китобдан иборат ушбу дарслик эски ўзбек ёзувидаги асл матн (факсимиле) билан бирга яхлит тўплам қилинган. Дастлаб, 1925 йилда чоп этилган бу китоблар XX аср бошларидаги янгиланган педагогиканинг илғор тамойилларини акс эттиради.

Муаллиф дарслик муқаддимасида шундай ёзади: “Ўзбекистон маориф комиссарлиги қошида тузилган “Ўзбекистон билим кенгаши”нинг менга топшириши бўйича, бошланғич мактабларимизнинг I, II, III бўлумлари учун ушбу қўлингиздаги “Ўрнак” отли асарни туздим. Буни тузишда Ўзбекистон билим кенгашининг “Таълим ва тарбия” комиссиясининг кўрсатган йўли билан ҳаракат этишга тиришдим”. Ушбу дарсликларнинг ҳар бири ўқувчиларнинг ёши ҳисобга олинган ҳолда турли даражадаги ҳикоялар, шеърлар ва кичик матнлар билан бойитилган.

 Биринчи синф ўқувчиларига мўлжалланган “Мактаб”, “Уй”, “Уй ичи” (оила), “Жониворлар”, “Қушлар”, “Киши”, “Соғлиқни сақлаш йўллари”, “Қурт-қумурсқалар”, “Фасллар”, “Ўсимликлар”, “Маъданлар”, “Кашшофлар” каби ўн икки бобдан иборат дарсликнинг дастлабки қисмида болаларга ҳаётий ва илмий тушунчалар берилган. Иккинчи синф ўқувчиларига мўлжалланган қисмда турли масал ва эртаклар, болаларнинг қизиқиши ва истакларини акс эттирувчи шеърлар жамланган. Учинчи синфларга мўлжалланган  “Ўрнак” ўқиш китоби эса ҳар бири ўзига хос дидактик вазифани бажарадиган 7 бобдан ташкил топган. Бунда асосий эътибор ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакасини босқичма-босқич ошириб боришга қаратилган.

Уч қисмли мазкур дарсликда халқ оғзаки ижоди намуналари, шоирнинг ўзи томонидан ёзилган шеър ва ҳикоялар, замондош шоир ва ёзувчилар билан бир қаторда, рус ва қардош халқлар адибларининг асарларидан ҳам фойдаланилган. Жумладан, Боту, Чўлпон, Илғор, Чиғатой, А.Авлоний, Ҳасанбек, Ғулом Зафарий, М.Тошмат, Югурик, М.Тошмон, Юлдуз, Раҳим Раҳмоний тахаллуслари остидаги шеър ва ҳикоялар берилган. Улар ўша давр адабиётини тадқиқ этишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади.

Бу дарсликлар бугунги давр ўқувчилари учун ҳам аҳамиятлидир. Улардан замонавий таълим тизимидаги дарсликларни яратишда, шунингдек, жадид мактабларининг асосларини ўрганишда фойдаланиш мумкин.

Бекзод ИБРАГИМОВ,
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети мустақил изланувчиси

“Жадид” газетасининг 2025 йил 1 августдаги 31-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855