29.12.2025 | 14:11
365
ҚЎҒИРЧОҚ
Туркий халқларнинг маданий ҳаётида қўғирчоқлар нафақат болалар ўйинчоғи сифатида, балки маросимлар ва халқ томошаларида ҳам муҳим ўрин тутган. Қўғирчоқ сўзи қадимги ёзма манбалардан бири “Девони луғатит турк” асарида қузурчуқ шаклида берилган бўлиб, ҳозирги қўғирчоқ маъносини тўла акс эттиради.

Олтой тилларининг этимологик луғатида сўз илдизи кàкú сўзи билан боғланади. Кàкú “кесилган, ажратилган жонзот” маъносини билдирган. Янада қадимий илдиз сифатида кáка феъли кўрсатилади, у “синдирмоқ, узмоқ, ажратмоқ” маъноларига эга. “Ажратмоқ” феъли билан ҳозирги қўғирчоқнинг орасида қандай боғлиқлик бор, дерсиз? Қадимда болалар ўйинчоқлари кўпинча ҳайвон терисидан, ёғочнинг бўлагидан ёки шунга ўхшаш нарсалардан ясалган. Шу сабабли ажратилган бўлак ўйинчоқнинг моддий манбаси бўлган. Одамлар мана шу бўлакка ишлов бериб, қўл-оёқ чизиб, жониворга ёки одамга ўхшатиб ясашган. Шундай қилиб, у бирор катта нарсанинг ажратилган бўлаги, кичик нусхаси, яъни қўғирчоққа айланган. Бу қадимий туркий халқлар тасаввурида қўғирчоқнинг “жонли мавжудотнинг кичик, ясама тимсоли” сифатида қабул қилинганини кўрсатади.
Вақт ўтиши билан kàkú сўзи кагур ёки қагур шаклида ривожланиб, туркий тилларнинг аксариятида фонетик ўзгаришларга учраган. Деярли барча туркий тилларда к/қ товушлари алмашган, сўз қўқир/қўқур каби шаклларга кирган. Масалан, ўзбекча қўғирчоқ, қозоқча quwıршақ, қирғизча qūрčақ, татар тилида qurçak, бошқирдчада qursaq, туркманда гуржақ, қорақалпоқ тилида quwıршақ.
Қардош тиллардаги фонетик фарқларга қарамай, сўзнинг асосий маъноси ўзгармаган ҳолда сақланиб қолган.
Ирода РАҲМОНАЛИEВА,
ТДШУ 1-курс магистранти
“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 декабрдаги 51-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
830
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
858



