07.11.2025 | 10:21
178
“ҚАРЗ УЗИЛАР…” ДЕМАНГ!
Шаҳло АҲРОРОВА Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти илмий ходими

Қадимдан бугунгача тўй қилишдан асосий мақсад – икки ёшнинг оила қурганини эл-юртга маълум қилишдир. Қолган гаплар ҳар бир халқнинг ўзига хос урф-одатлари билан боғлиқ. Аммо ҳозирги вақтда “оммавий маданият” таъсирида урф ва исроф аралашиб кетгани ачинарли.
Биз негадир ривожланган давлатлар ва жамиятларнинг илм-фан ютуқларидан эмас, уларнинг ўзигагина хос бўлган маданиятидан ўрнак оламиз. Тўйлар ҳам бундан мустасно эмас. Келин-куёвларимизга европача либос кийдирдик. Кейин саф бўлиб вальс тушиш, дугоналарга гул улоқтириш, машиналар кортежини карвондай чўзиш каби қилиқларга берилдик. Бу орада одамларнинг ҳавойи ҳавасларидан – ҳаводан пул ишлаб олишни ўйлаган уддабуронлар ҳар хил одатларни тўйларга олиб кириб, уларни ташкил этиш баҳонасида “хусусий бизнес”ини йўлга қўйди. Қайсидир одат ёшларга сингмаса, дарров ижтимоий тармоқларда чиройли реклама қилиб, миясига сингдирдик. Худди уларсиз одам бахтсиз бўлиб қоладигандай тасаввур уйғотдик. Қарабсизки, миллионлаб пул ҳеч қачон ҳеч кимга фойда бермайдиган ишларга совурилиб турибди. Холбуки, ҳозирча ҳеч ким пулни кўчадан супуриб олаётганини кўрганимиз йўқ…
“Қарз узилар, хотин ёнга қолар”, “Шавла кетса кетсин…” деган мақолларни ўзларича йўйиб, ота-онасининг ўн йиллаб йиққан-тергани етмагандай, кредит олиб тўй қилганларнинг ҳаётидаги кейинги томошалар – фожиаларни кўриб, бу замонга Шекспир ҳам керак эмас, деб ўйлаб қоламан.
Янги оила – янги рўзғор дегани. Унинг ўзига яраша харажатлари бўлади. Шу пайтда куёвтўранинг топгани қайси бирига етади? Оила қўлида қолган маблаққа қаноат қиладими? Одамларнинг мақтовига қорин тўядими?
Бу ғавғолар жадид боболаримизни ҳам қийнаган. Хусусан, Абдулла Қодирийнинг 1915 йилда “Садойи Туркистон” газетасида эълон қилинган тўй ҳақидаги шеърида шундай мисралар бор:
Беш кун тўйни сўнгидин
Кетибон мулклар боис фиғон тўй…
Ўтса тўй бирла ёз-у қишимиз,
Айлагай бизни ерға яксон тўй.
Шу нашрнинг 1915 йил 2 апрель сонидаги мақолада қўқонлик зиёли савдо аҳлларидан икки нафари – Ҳожи Маҳмудхон ва Мулла Юсуфжон аттор биргаликда 5-6 нафар одамни чақириб, фарзандларига суннат тўйи қилганлари баён этилади. Агар атторлик савдонинг энг сердаромад турларидан эканини ҳисобга олсак, уларнинг тутуми пулни ақл билан топганидан дарак бермоқда.
Ҳар бир миллат ўз келажаги учун ўзи қайғуриши лозим. Шу боис, ҳар бир инсон, ҳар бир оила ва умумжамият бирлашиб, мақсадни юксак олмасак, асосий маблағимизни илмга сарфламасак, глобаллашув даврида тобора тезлашиб бораётган фан-техника тараққиёти пойгасида ортда қолиб кетамиз. Агар инсоннинг ўзи яшашдан мақсадини аниқлаштириб олмаса, илмнинг ортидан юрмаса ва ўз манфаатларини жамият манфаатлари билан уйғунлаштира олмаса, ривожланиш машаққат билан кечади.
Тўй билан боғлиқ азалий муаммоларга ечим топиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури ўз вақтида қилинган хайрли ташаббус бўлди. Ушбу лойиҳа жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ва миллий қадриятларимизга асосланган меъёрий ҳаёт тарзини шакллантиришга қаратилган бўлиб, илмий таҳлиллар, ижтимоий сўровномалар натижаларига асосланган. Белгилаб олинган долзарб 90 кунликда юртимиз бўйлаб тизимли ёндашув асосида тарғибот тадбирлари олиб борилади.
Кўпчилик “элдан қолмай” деб ҳам ўзини исрофга ураётган бир пайтда жамиятда маромийлик кайфиятини шакллантиришда бу каби ташаббуслар ҳар жиҳатдан зарур.
“Жадид” газетасининг 2025 йил 31 октябрдаги 44-сони
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
828
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
821
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
856



