Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


22.08.2025 | 09:43

img348

ҚУРИГАН БИР ЧЎПНИ ҚУШДАЙ САЙРАТДИНГ

Ҳамма лаққилласа бозор тилида,
Сен кўнгил тилида бирор жумла айт…

Атрофга бирров разм солсангиз, бугун эшитадиган қулоқ топиш амри маҳолдек. Балки бу “эшитиш мосламалари” лақиллашлардан безигандир. Кўнгил тилида бирор жумла эшитишни истар.

Катта оқин – сувни тингламай қўйган одамлар, дилларидаги кўмилиб кетган изтироблар, самимий туйғуларни қандай илғасин?! Кечинмалар “мозористони”га айланган юрак, табиат билан тиллашишни ҳам унутади. Буюмлардек “бахтли яшаш”ни бошлайди. Шоирнинг шеърлари, сатрлари кифтидан тутсангиз, сизни гўзал бир оламга бошлаб кетади.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Эшқобил Шукурнинг “Ой йўли” шеърий сайланмаси ҳамда “Бобосўз изидан” (тўлдирилган қайта нашр) китоблари чоп этилди. Китобларни мутолаа қилар экансиз, шоир Эшқобил Шукур билан дилдан суҳбатлашасиз, гўё.

Боши ёриқ бедана билан кўкси ёриқ шамол
Ўзимга ўхшаркан энди ўйласам.

Шоир туйғуларни, кечинмаларни “осмон”дан олиб ёзмайди. Унинг кўнгил кўкида борлари сатрларга тўкилади. Ижод онлари ўзи билан ўзи гаплашади шоир. Бугун одамлар ўзаро ҳам, ўзлари ҳам суҳбатлашмай қўйди. Лекин шоир ҳар бир сатрда, ҳар бир сўзда ўзи билан гаплашади, тортишади. Гоҳ ютади, гоҳ ютқазади. Покланиб боради шу зайл. Саҳифалар ортда қолгани саин сизнинг ҳам озурда қалбингиз мусаффолашиб боради. Энди унга ҳаётнинг майда-чуйда ғавғолари дахл қила олмайди.

Ер шарининг устига чиқиб, чордона қуриб ўтириб оласиз. Кейин таҳлил қила бошлайсиз, ўтмишни, бугунни ва келажакни. Макон ва замон чегарасидан чиқиб кетасиз. Шоирнинг шеърлари сизни опичлаб коинотни кезиб чиқади, кўнгил коиноти янада кенгишроқ туюла бошлайди. Қайтгингиз келмайди, сатрларнинг орасига, сўзларнинг пинжига беркингингиз келади ҳаётнинг долғали ўйинларидан, ўйларидан.

Келинг, бироз кўзгу қаршисида қад ростланг. Ўзингизга нигоҳ ташланг: сўзлар билан сўзлашинг. “Бобосўз изидан” одимланг. У сизни кўплаб саволларга, сўзларга рўбарў қилади.

Бир кеча-кундузда неча сўз ишлатамиз? Ва бу сўзларнинг асл мазмунини, туб маъносини биламизми? Таниқли шоир Эшқобил Шукурнинг “Бобосўз изидан” китоби бевосита сўзга, сўзки, халқимиз тарихига томирдош бўлган туркий тиллар оиласида хазинаси, жозибаси, ранг-у ҳарорати, қўйингки, шарафи баланд асл ўзбек сўзларига бўлган катта муҳаббати туфайли, уларни асраб қолишдек эзгу ният самараси ўлароқ майдонга келган.

Муаллифнинг қадимий сўзлар тарихига қилган саёҳатида унга йўлдош бўлиш сиз азиз китобхонга ҳам баҳрамандлик бағишлайди.

“Сўз билан ишлаш жуда машаққатли, қалтис иш экан. Лекин бу ишда шундай бир мароқ борки, у ҳар қандай қийинчиликни завққа айлантирар экан. Одам севишни ўрганмайди, севгининг ўзи келади дейишади-ку, лекин мен сўзларни севишни ўргандим. “Девону луғотит-турк”нинг қалин ўрмонларида, том-том луғатларнинг тойғоқ сўқмоқларида, халқ тили ва устоз китобларнинг минглаб чақиримларга чўзилиб кетган йўлларида юрдим”,  деб ёзади муаллиф.

 Қачонгача, ўткинчи дунёнинг майда ташвишлари сизни машғул қилиб қўяди. “Ой йўли”дан, “Бобосўз изидан” қолманг!

Эй, инсон-а, инсон-а, инсон,
Кўнглингда шунчалар дардинг бормиди…
Қуриган бир чўпни қушдай сайратдинг.

Зикрилла МУҲАММАД

“Жадид” газетасининг 2025 йил 15 августдаги 33-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855