Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


11.07.2025 | 09:25

img242

АФАНДИНИНГ ҚАРИНДОШЛАРИ

“Жадид” газетасининг 25-сонида таниқли олим Султонмурод Олимнинг “Асл Афанди” номли мақоласини ўқиб, завқландим. “Афандимижоз бу одам”, “Э, Афандига ўхшамай кет”, каби гапларни ўзимиз ҳам тез-тез такрорлаймиз. Ҳатто, ўқитувчи ва адиб Абдивой Раҳим қишлоғимизда яшаган ўндан ортиқ афандифеъл одамларнинг теша тегмаган, қизиқ гап-сўзларини йиғиб “Насриддин Афандининг набиралари” ном билан чоп эттирганда, китоби қўлма-қўл бўлиб кетганди.

Мутолаа давомида муаллиф Хожа Насриддинга Бухоро ва Туркиянинг Оқшаҳарида ҳайкал қўйилганини ёзади. Бу рўйхатга Афандининг Москвадаги “Молодёжная” метроси чиқиш қисмига ўрнатилган ҳайкалини ҳам қўшиш мумкин. 2006 йилда ҳайкалтарош Андрей Орлов томонидан бронзадан ясалган ёдгорлик афсонавий қаҳрамоннинг топқирлиги ва ҳозиржавоблиги рус дўстларимизни ҳам бефарқ қолдирмаганидан дарак беради.

Яна бир гап: кўплаб халқларнинг Насриддин Афандига ўхшаш қаҳрамонлари бор. Масалан, испанларда Дон Кихот, немисларда барон Мюнхаузен, русларда Иван, қозоқларда Алдар Кўса, қорақалпоқларимизда Умурбек Лаққи ва ҳоказо. Устоз шоиримиз Эркин Воҳидовнинг Матмусаси ҳам Афандидан кам эмас аслида.

Буларнинг барчаси миллати, дини ва тилидан қатъий назар бир оила вакиллари – қариндошдир. Шу маънода Афандининг миллати йўқ, турли кўриниш ва исмларда бўй кўрсатса ҳам, у Ер юзида яшовчи барча кулгусевар, оқкўнгил, ҳозиржавоб, саховатли одамларники.

Ўролбой ҚОБИЛ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

“Жадид” газетасининг 2025 йил 4 июлдаги 27-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img856