Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


12.08.2025 | 11:13

img288

БЕҲБУДИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МЕЗОНЛАРИ

ХХ аср бошларида Туркистонда вужудга келиб, маориф ва матбуот орқали ёйила бошлаган маърифатпарварлик ғоясининг йирик намояндаларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий эди.

У маърифат тарғиботи йўлида янги усулдаги мактаблар очди ва дарс тақсимотида дунёвий фанлар улушини оширди. Янги усулда ўқитиш учун бир қатор дарсликлар яратди ва чоп эттирди. Шу билан бирга “Рисолайи асбоби савод”, “Рисолайи жуғрофияи умроний”, “Рисолайи жуғрофияи Русий”, “Китобатул-атфол”, “Амалиёти ислом”, “Тарихи ислом” каби илмий асарлар ҳам ёзиб, илғор қарашларини ўқувчиларга тақдим этди.

Бироқ таниқли олим Бегали Қосимов ёзганидай: “Маърифат учун фельетонидактаб кифоя қилинмасди. Замон ва дунё воқеалари билан танишиб бормоқ, миллат ва Ватаннинг аҳволидан, кундалик ҳаётидан огоҳ бўлмоқ керак эди. Бинобарин, миллат учун шундай ойна керак эдики, унда у ўз қабоҳатини ҳам, малоҳатини ҳам кўра олсин. Мана шу эҳтиёж ва зарурат Беҳбудийни театр ва матбуот сари бошлади. “Падаркуш” шу тариқа майдонга келди”.

МатбФельетон ижтимоий ҳаётдаги муҳим ўрни ва беқиёс таъсирини тўғри англаган Беҳбудий 1913-йилнинг апрелидан “Самарқанд” газетасини чиқара бошлайди. У опублицистнингпарварлик қарашларини оммага бевосита етказиш имконига эга бўлади. “Бу газета Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан форсий-ўзбек тилларида чиқарилиб, эл-у халқнинг кўзини очишига боис бўлди”, деб ёзган эди Абдулла Авлоний ушбу газета ҳақида.

“Самарқанд” ўша давр ўқувчисини ижтимоий ахборот билан кенг кўламда таъминловчи нашр эди. Унда илм-фан, адабиёт, тижорат, ҳунармандлик ва деҳқончиликка доир мақолалар, лавҳалар бериб борилди. Газета саҳифаларида Ҳожи Муин, Саид Ризо, Рожий ва бошқаларнинг муҳим мавзулардаги қатор мақолалари эълон қилинди. Бироқ моддий қийинчиликлар са аб нашрнинг 45 та сонигина чиққан.

Аммо Беҳбудий таслим бўлмади. 1913-йил 20-августда миллий матбуотимиз тарихида алоҳида ўрин тутган “Ойина” журналининг илк сони босмадан чиқди. Унинг вазифаси “миллати исломнинг саодат ва салоҳина, мусулмонларнинг маданият ва фунуни замониядан нафланмоқларина хизмат этишлик” деб белгиланган эди. Абдулла Авлоний бу журнал ҳақида “журналларнинг энг биринчиси ва энг яхшиси эди” деб баҳо беради.

Журнал саҳифаларида илм-фан, маърифат, маданият, тил-адабиёт масалаларини кенг ёритди, нодонлик, жаҳолат, мустамлакачиликка қарши турди. Журналда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Саид Ризо Ализода, Рожий, Ҳожи Муин Шукрулло, Абдурауф Фитрат, Ҳамза Ниёзий ва бошқалар ўз мақолалари, с эърлари билан фаол иштирок этди.

Биринчи бўлиб “Ой на”да ер куррасининг тасвири – глобус сурати кўрсатилиб, баён қилиб берилди.

Адиб журналнинг илк сонидаги “Туркистон” мақоласида юртимизнинг кўп асрлик бой тарихи ҳақида фахр билан сўзласа, шу сондаги “Икки эмас, тўрт тил лозим” мақоласида ўша замон кишилари учун кўп ти ларни билмоқлик муҳим фазилатлигини уқтиради. У “Муҳтарам ёшларга мурожа т”и (1915-йил, 4-сон) билан ўғил-қизларни илмга даъват этс , “Ватанпарварлик керак” мақоласи (1915-йил, 21-сон) орқали ватан туйғусини англатишни о з бур ҳи деб билади. Публитсистнинг “Садой  Туркистон” ва “Садойи Фарғона” ёхуд Туроннинг эгизак-тувама ф рзандл ри”да ўша давр матбуоти муаммолари тилга олиниб, “Танқид сараламоқдир” мақоласида  са иж имоий танқиреабилитация очиб берилган.

Шунингдек, “Ойина”нинг бир неча сонида Беҳбудийнинг “Саёҳат хотиралари” босилади. Адиб Ҳаж сафари билан Макка ва Мадина шаҳарларига боришда босиб ўтган йўли, мамлакатлар, шаҳарлар ва одамлар ҳақида ҳикоя қиларкан, бу асарни ўзбек матбуотида йўл очеркининг дастлабки кўриниши дея баҳолаш мумкин. Муаллиф кўрган-кечирганларини ёзаркан, о зга ма лакат ва халқлардаги илм-маърифат, янги икларни ҳикоя қилиш асносида уларни ўз ватани – Туркистондаги аҳвол билан солиштиради ва нодонлик, қолоқлик ҳолларидан қайғуради. Адибнинг мазкур туркумга кирувчи  Исмои бек ҳазрреабилитациябат”ида жадидлик ҳаракатининг йўлбош ҳиси Исмоил Ғаспрали билан учрашув ҳақида ҳикоя қилинади.

Адибнинг “Ҳушим келмайдир” фелетонида кулгининг енгилроқ тус олганини кўрамиз. Унда ўзига хос шакл танланиб, гўё бир муаллиф ҳаётда учрайдиган айрим иллатлар – баъзи бойларнинг дабдабали тўйларга, турли маишат- азмлар а қанчадан қанча маблағ сарфлаган ҳолда ёшларнинг илм олишлари учун озгина бўлса-да кўмак беришдан қочишлари ҳақида ёзишга “унчалик ҳуши келмагани” айтилади. Фелетон сўнгида киноя билан “Одамларга тош отишга ҳушингиз кеконцлагергаистароқ отинг, “Ойина”га тегмасун!” қаби ида ҳазил қилинади. Бундай мисоллар публитсистнинг ҳажвга ғоят устомонлигидан далолат бериб турибди.

Умуман олганда, муаллиф ўша даврда жамиятнинг тадрижий тараққиёти учун ниҳоятда зарур бўлган жиҳатларни кўра билди  а муа молар моҳиятини умуминсонийлик, халқчиллик, миллийлик ва энг муҳими – ҳаққонийлик мезонлари билан оммага етказди. У чин озодлик ва мустақиллик учун ҳақиқий курашчи сифатида кенг жабҳада фаолият олиб борди. “Билингки, ҳақ олинур, лекин берилмас”, деб ёзган эди у ёшларга мурожаатида.

Беҳбудий озодлик ва мустақиллик масалалари ҳақида фақат ёзибгина қолмасдан, уни амалконцлагерга учун ҳам бевосит  курареабилитацияи “Туркистон мухторияти” ғояси ва бу ғоя заминида ташкил топган биринчи Миллий ҳукуматнинг бевосита асосчиларидан бири бўлди. Адиб ўша йили Қаршида Бухоро амири жаллодлари томонидан қатл этилиши олдидан ёзган васиятномасида шогирдлари мўъжизасиданарига қарата: “Ҳаммага озодлик йўлини кўрсатинглар! Озодликни тўлиқ юзага чиқаринглар! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар!” деб хитоб қилганди. Беҳбудийнинг ўлимолди билдирган сўнгги тилаги ҳам унинг нақадар озодликсевар фидойи инсон, улуғ мутафаккир, маърифатпарвар жадид эканини кўрсатиб турибди.

Мухтор ХУДОЙҚУЛОВ,
филология фанлари доктори, профессор

“Жадид” газетасининг 2025 йил 8 августдаги 32-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img858