24.09.2025 | 09:13
300
ФАН МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИ
Академик Жалолиддин АЗИМОВ билан суҳбат

– Омма паразитларни зараркунанда мавжудот билиб, табиат ва инсон учун мутлақо кераксиз деб ҳисоблайди. Аммо биологияда агельминтарни ўрганувчи алоҳида тармоқ мавжуд ва Сиз бу тармоқнинг дунёга танилган вакилисиз. Бу соҳани танлашингизга нима туртки бўлган?
– Паразитология – одамларда, ҳайвонлар ва ўсимликларда паразитлик қилувчи, яъни теОстрицаларбилан кун кечирувчи организмларни ўрганадиган фан. Паразитлар кенг тарқалганлиги боис, унга қизиқиш ва ўрганиш дунё бўйлаб ривожланган. Аммо илмий фаолиятим аввалида бу соҳани танлаш масаласи бўлмаган.
1959 йили Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини битириб, Ўзбекистон Ветеринария илмий-тадқиқот институтида иш бошладим. 1961 йили Москвадаги Бутуниттифоқ гелминтология институти аспирантурасига ўқишга кирдим. Етти ўринга мўлжалланган танловда қатнашиб, 37 киши орасидан қабул қилинганман. Бу соҳани танлашимга шундай воқеа сабаб бўлган: ўқишни битириш арафасидаман, давлат имтиҳонларидан бирида оғзаки жавоб бераётган вақтим профессор Николай Василев: “Сиз илм билан шуғулланишингиз керак, сизни кафедрада қолдирмоқчиман”, дея таклиф билдирди. Оилам билан маслаҳатлашган ҳолда, амалий тажриба орттиришга қарор қилдим. Тез орада Жанубий Ўзбекистон қўйларида мавжуд бўлган паразитларга бағишланган номзодлик ишимни тугатдим ва 25 ёшимда диссертатсия ёқлаб, Самарқандга қайтдим. 1969-йили ЎзФА Зоология ва паразитология институтига катта илмий ходим бўлиб ишга келганман ва ҳозиргача шу ердаман.
Бир китобда ўқигандим, илон-чаёнларни ўрганаётган одам охир-оқибат шу газандаларга ҳам меҳр қўйиб қолар экан. Бу нимадан? Сиртдан қараганда ғайритабиий ёки кераксиз бўлиб кўринган паразитология соҳаси ичида доим иш қайнайди, бунинг инсон саломатлиги, озиқ-овқат занжири узвийлигида ўз ўрни бор. Паразитар касалликлар жуда кўп ва улар ҳайвонларнинг маҳсулдорлигини пасайтиради, ҳатто ўлимга олиб келади. Шунинг учун биринчи навбатда ташхис масаласини ҳал қилишимиз керак.
Одамлар ва ҳайвонларнинг деярли барча органларида паразитлар мавжуд: нерв системасидан қон томирларига қадар. Ишимизнинг асосий моҳияти ана шу паразитларни ўрганишдан иборат. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистондаги хонаки ва ёввойи ҳайвонларда учраши мумкин бўлган икки мингдан ортиқ паразит тури аниқланган. Улар саинриб чиқарадиган касалликлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамда Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти дастурлари асосида ўрганилади.
Тадқиқотларимиз натижалари бугунги кунда бутун жаҳонга маълум. Демак, биз фақат Ўзбекистон учун эмас, жаҳон фани ривожи учун хизмат қиляпмиз. Фан миллат танламайди.
– Домла, энди бевосита кундалик турмушда кўп дуч келадиган масалага тўхталмоқчиман. Бугун гелминтоз касалликларининг кенг тарқалиши нималарга боғлиқ ва уларнинг организмга зарарли таъсири қандай?
– ЖССТ маълумотларига кўра, 2024 йилда паразитар инфектсиялардан азият чекканлар сони 4,5 миллиардга етган. Касаллик кўпайишининг асосий омиллари: иссиқ иқлим, гигиена даражасининг пастлиги, ичимлик суви танқислиги.
Бугунги кунда болалар организмида халқ тилида “гижжа”, илмий номи эса гелминт бўлган cнуқтаианглар орқали юқадиган касалликлар тобора кўпайиб бормоқда. Паразитларнинг юқиш усуллари уларнинг турига қараб фарқланади. Масалан, аскаридалар кўпинча қўлини яхши ювмайдиган болаларда учрайди. Остритсалар эса санитария қоидаларига риоя этилмай тайёрланган, ташилган, сақланган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, оғиз ва бурунга тушадиган чанг орқали ҳам одам организмида ўрнашиши мумкин.
Гижжаларнинг тури, сони ва қайси органда паразитлик қилишига қараб касаллик турлича кечади. Паразитлар билан зарарланган беморда вазн камайиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, ич кетиши, бош айланиши ёки жиззакилик кузатилади. Айрим ҳолларда ичакдаги гижжалар ич қотиши ёки қайт қилишга сабаб бўлади, жигарда жойлашса – бадан ва кўз оқи сарғаяди, шишлар пайдо бўлади, терида доғлар кўриниши мумкин. Бундан ташқари, умумий оқибатлар ҳам сезиларли: одамнинг меҳнат қобилияти пасаяди, болаларда ривожланиш орқада қолади, яхши ўсмайди, хотира сусаяди, уйқу нотинч кечади.
Паразит кўп ҳужайрали организм бўлиб, бир миллиметрдан 8 метргача ёки ундан ҳам каттароқ бўлиши мумкин. Айрим беморларда 10 метргача бўлган паразитлар аниқланган.
Масалан, Қорақалпоғистонда “Шистосомоз” касаллиги бор, ҳайвонларда учрайди. Бу касаллик оқибатида жуда кўп қорамол ва отлар нобуд бўлган. Шу турни бошидан охиригача, яъни тухумдан чиқишидан ўзи тухум қўйишигача бўлган жараённи ўрганганман. Шу мавзуда докторлик ишини ёқлаганман. Изланишларимиз самараси ўлароқ, Қорақалпоғистон ва Хоразм атрофидинновационалган касаллик бартараф этилди, миллиардлаб пуллар те-алди. Шу билан бирга, ҳайвонлар соғлиғини сақлаб, истеъмол учун тоза маҳсулот олишга ҳам эришилди.
Шундай касалликлар борки, аслида ҳайвонларда учрайди, лекин одамлар ҳам бундан зарарланади. Масалан, эхинококкоз касаллиги иккита “хўжайин” ўртасида ривожланади. Асосий “хўжайин”лар: итлар ва итсимонлардир. Ҳайвон ва одамларда унинг личинкали фазаси ривожланади. Ҳайвонлардаги эхинококкозни диагностика қилишмайди, уй ҳайвонлари қушхонада сўйилганда кўришади ва рўйхатга олиб қўйишади. У нўхатдек кичкина пуфакчалар шаклида бўлади. Бу пуфакчалар кун сайин каттариб боради. Жигар ёки буйрак тўқималарини емиради ва ўзи ўса бошлайди.
Одамларда учровчи тури жиддий касаллик келтириб чиқаради. Унга чалинган одамни фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Уни даволаш жарроҳнинг маҳоратига боғлиқ. Бу касалликка қарши дори-дармон дунё бўйича ҳали ишлаб чиқарилгани йўқ.
– Илмнинг мақсади, албатта, давлат ва халққа фойда келтиришдан иборат. Бу борада юртимизда зоология соҳасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
– Ўзим мисолимда айтадиган бўлсам, шогирдларим билан биргаликда 50 дан зиёд монография, дарслик, ўқув қўлланма ёзганмиз. Булар республикамизнинг олий, о рта таълим йўналишларида ва фан соҳасида ўз ўрнига эга. Фан бўйича ёзган монографияларимиз паразитология илмининг барча тармоқларини ривожлантиришда катта аҳамият касб этади. Шу нуқтайи назардан бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. “Ҳайвонлар шистосомози” номли китобимиз ҳозирги кунда Англияда инглиз тилига таржима қилиниб, яқин орада дарслик сифатида қўлланилади.
Бугунга қадар 1200 дан ортиқ илмий мақолаларимиз чоп этилган, шундан 40 фоизи хорижий журналларда босилган. Тадқиқотларимиз натижасида, биз яратган тизим хорижда “Азимов системаси” номи билан танилган.
Бугунги кунда лабораториямиздаги ишларнинг самараси ўлароқ, йигирмадан ортиқ грантга эга бўлдик. Мана шу грантлар эвазига лаборатория замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Бу борадаги натижаларимиз кутганимиздан юқори.
Бу ишлар ўз-ўзидан амалга ошмайди. Фанлар академияси тизимида ботаника, зоология, микробиология институтлари ва шунга ўхшаш бир нечта институтлар мавжуд. Уларнинг вазифаси, биринчи навбатда биохилма-хилликни ўрганиш, қолаверса, ҳозиргача етиб келган турларини сақлаб қолиш, сонини кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш ва халқимизни тоза экологик маҳсулот билан таъминлашдир. Бу борада мен юқорида санаб ўтган институтларнинг ҳар бири ўз йўналишида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Бу институт ва университет кафедраларининг аксиюльатида шогирдларим фаолият юритаётганидан фахрланаман.
Бугун юртимизда зоология соҳасида катта мактаб яратилган. Юзга яқин юқори малакали фан номзодлари, фалсафа докторлари фаолият кўрсатмоқда. Соҳада фан докторлари 40 дан ортиқ ва бу натижа бошқа йўналишларда кузатилмаган. Ҳайвонларни паразитар касалликлардан сақлаш мақсадида ҳам фундаментал, ҳам амалий ва инноватсион тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу жараён йилдан йилга ривожланиб бораверади. Ўзбекистонда бунинг учун жаҳон андозаларига мос шароит яратилмоқда.
– Паразитларни ўрганишнинг экологик барқарорликка қандай фойдаси бор? Келгусида Ўзбекистонда паразитология фанининг ривожини қандай тасаввур қиласиз?
– Паразитологияни нафақат ветеринария ёки тиббиёт, балки экологик хавфсизлик контекстида ҳам ўрганиш муҳим. Чунки айрим паразитлар экинларни нобуд қилиб, ҳосилдорликни кескин камайтириши мумкин. Бу борадаги илмий изланишларимиз экологик мониторинг ва биологик ресурсларни асраш сиёсатига хизмат қилади.
Асосий мақсадимиз илмий тафаккурни юксалтириш, фундаментал тадқиқотларни кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Ҳамкорлик бўлса, фан тез ривожланади. Шунингдек, экологик саводхонликни ошириш, биологик тафаккурни ўстириш орқали аҳолининг ҳам соғлиғи, ҳам турмуш сифати яхшиланади.
Суҳбатдош: Васила ҲАБИБУЛЛАEВА
“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



