Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


15.08.2025 | 12:06

img215

“КЕТДИНГМУ СЕН МЕНИ ТАШЛАБ…”

Чўлпоннинг илк ижодий машқлари “Садойи Фарғона” ва “Садойи Туркистон” газеталарида босилган. Шу тариқа у эл оғзига тушди, шоир сифатида танилди. Туркистон Мухториятининг эълон қилинганидан руҳланиб истиқлол куйчисига айланди. Совет ҳукумати томонидан Қўқон, умуман, Фарғона водийси қонга ботирилганида чексиз қайғуга ботди.

Чўлпон 1919-йилдан Тошкентда қўним топди. Бу ерда Файзулла Хўжаев, Фитрат билан танишди. Аслида, шоир Фитрат шахсига “Ойина” журналидаги чиқишлари орқали ғойибона эҳтиром туйиб келарди. Шу тариқа Чўлпон “Чиғатой гурунги”да олимнинг ўнг қўлига айланди. Ташкилот Акмал Икромов (Элхон), Қаюм Рамазон (Ўктам), Мирмашриқ М рюнус (Элбек), Маннон Мажидий (Уйғур), Хурши , Боту, Санжар Сиддиқ, Шокир Сулаймон, Ғулом Зафарий, Ғози Юнус каби кўплаб иқтидорли ёшларнинг бошини қовуштирди. Улар адабий йиғинларида Ватан озодлиги ва истиқболи ҳақида суҳбатлар қурар, энг муҳими, аъзоларнинг ҳар бири Фитрат тавсияси билан илм-фан, адабиёт ва санъатнинг маълум бир йўналишини тадқиқ этишга йўналтирилганди.

Шоир Тошкентда “Иштирокиюн”, “РосТА” деворий газеталари, “Янги Шарқ” журнали таҳририятида фаолият олиб борди. Аллақачон Туркистоннинг биринчи рақамли шоирига айланган Чўлпоннинг ижод намуналарини ўша йиллардаги ўзбек миллий матбуотин нг деярли барча сонларидан топиш мумкин.

1920-йил Бокуда ўтказилган С арқ халқлари конферфункционерларикистон ҳукумати раҳбари Турор Рисқулов бошчилигида гуруҳлар ташриф буюради. Улар совет маъмурларига “Туркистондан қизил армияни олиб чиқиб кетинглар” деган қатъий талаб билан чиқади.

Бироқ бу талаб эътиборга олинмай, мазкур конференсия болше иклар ҳукуматининг навбатдаги халқаро даражадаги бир томошасидан бошқа нарса эмаслиги аён бўлади-қолади. Буни анг аб ет ан миллий тараққийпарварларнинг ҳафсаласи пир бўлиб, энди маҳаллий раҳбарларнинг бир қисми миллий истиқлолчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашга киришади.

Чўлпон 1921–1922-йилларда Бухорода бўлиб, “Бухоро ахбори”да муҳаррирлик қилди. 1922–1924-йиллари Абдулҳай Тожиев билан Фарғонада чиққан “Дархон”, 1923–1924-йиллари “Фарғона” газеталарида ишлайди. Советлар 1923-йил Фарғонада босмачилик а қарши жиддий ва қонли курашни авж олдиради. Бу вақтда Фарғона жадидлари ва маҳаллий раҳбарларнинг қатъий талаби билан миллий озодлик курашчиларига нисбатан амнистий  эълон қилинади. Жараёнда миллий истиқлол курашига бош қўшган бир қисм аҳолини қизил армиянинг муқаррар қирғинидан сақлаб қолишга эришилади. Шундай оғир шароитда Абдулҳай Тожиев Москвага чақириб олинади. Чўлпон Тошкентга, дўсти, Туркистон маориф комиссари Назир Тўрақулов ёнига келиб, Фитрат, Санжар Асфандиёров, Султонбек Хў анов,  ултон Сегизбоевлар билан “Инқилоб” журналида ишлай бошлайди.

1923-йил январь ойида Мунаввар қори Абдурашидхонов ташаббуси билан “Нашри маориф” жамияти ташкил этилади. Улар бу хайрли тадбирда вақф мулкларининг имкониятларидан ҳам унумли фойдаланишни ният қилиб, Вақф ж мияти муассислигида “Ҳақиқат” журналини чоп этишни йўлга қўяди. Бу жараёнда ҳам Чўлпон улкан ғайрат намунасини кўрсатади.

“Нашри маориф” қисқа муддатда вақф даромадлари ва аҳолидан йиғилган пул эвазига каттагина ишларни амалга оширади. Хусусан, Орскдан тараққийпарвар Аҳмад Исъҳақовнинг Туркистон тарихига оид катта кутубхонасини сотиб олиб Тошкентга келтирадилар. Бироқ зиёлиларнинг бу ҳаракати совет ҳукуматининг жиддий қаршилигига сабаб бўлади. Натижада кўплаб тараққийпарварлар устидан жиноий иш очилади. Мунаввар қори Абдурашидх нов, Саидносир Миржалилов каби халқ орасида катта обрўга эга зиёлиларга қарши мафкуравий ҳужум авж олади. “Нашри маориф”нинг Туркистон ҳ куматидаги ҳомийларидан Назир Тўрақулов ҳам Москвага чақириб олинади. Шундай бир шароитда Чўлпон учун оғир кунлар бошланади.

Файзулла Хўжаев Муҳиддин Турсунхўжаев томонидан тайёрланган тавсифномани имзолаб, Чўлпонни Москвага йўллайди. СССР ХКСда ишлаётган Турор Рисқулов бу ижобий тавсиянома асосида шоирни таржимонлик а олади. Шу тариқа Чўлпон 1924–1927-йилларда Москвада қолишга мажбур бўлади.

1926-йили Москвадаги Ўзбек муаллимлари институти директорлиги Ҳамдам Тожиевга топширилади. Янги раҳбар Чўлпонга институт ётоқхонасидан жой бериб, ўша вақтда Москвада бўлган Фитратни ҳам ўзбек талабаларига дарс беришга жалб қилади. Улар қисқа м ддатда барча ўзбекистонлик талабаларни ўз атрофида жамлаб, турли тўгараклар фаолиятини, қизғин баҳс-мунозараларни авж олдиради, ҳақиқий илмий муҳитни яратади. Аммо Марказнинг “сергак” комсомоллари талаби билан Ўзбек муаллимлар институти  угатилиб, Чўлпон ишсиз қолади…

Юртга қайтишга қарор қилган шоир Самарқандга келгач, 1930-йилгача Ғулом Зафарий билан Мусиқа билим юртида ишлайди. Бироқ…

1930-йил сове  ҳукумати функсионерлари томонидан ўйлаб топилган “Наркомпрос иши” натижасида Боту раҳба лигидаги зиёлилар қамоққа олинади. Чўлпон ва Фитрат бошида қора булутлар тўплана бошлайди. Файзулла Хўжаев уларни асраб қолиш учун қўлидан келг н чораларни кўради. У 1931-йил 300 сўм билан Чўлпонни яна Москвага йўллайди. Шунга қарамай, Чўлпонга қарши ҳужум сусаймайди. Шоир 1932-йил 27-майда Москва 41, Гражданская кўчаси 101-уйдан Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари Ф.Хўжаев ва А.Икромовлар номига ёзган хатида К.Алимовнинг маҳаллий матбуотдаги ўзига қарши мақолаларини чоп этишни тўхтатишларини сўрайди 

Файзу ла Хўжаев ҳукумат раҳбари сифатида Чўлпон олдида ўзини масъул деб билади. Ҳар гал Москвага борганида учрашиб, уни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлайди. 1934-йил вазият  умша ач, Хўжаев Чўлпонни яна Тошкентга чақиртириб, шахсан ўзи қарши олди. Бу гал унга 500 сўм пул ва яхши шароитли бир уй ҳам топширади. 1936-йил Чўлпон касал бўлиб қолганини эшитган Файзулла Хўжаев кўришга боради ва “биз сизни даволаймиз” деб мамлакатнинг энг яхши дўхтирларини жалб этади…

Шу йилларда Чўлпон “Гулистон” журналида Аъзам Аюб, Санжар Сиддиқ, Миркарим Осим, Элбек, Усмон Носир, Уйғ н, Ой эк, Ҳамид Олимжон, Марям Султоновалар билан биргаликда ишлайди.

1937-йил 12-июль куни ЎзСС  Ичк  ишлар халқ комиссари Загвоздин давлат хавфсизлиги ходимлари Маврин, Агабековлар томонидан тайёрланган қарорга имзо чекади. Унда Абдулҳамид Чўлпонга нисбатан аксилинқилобий унсур сифатида ЎзССР ЖКнинг 66-моддаси 1-қисми ва 67-моддалари қўлланади. 13-июль куни ҳеч бир қўшимча текширувларсиз уни қамоққа олиш учун ордер ёзилади. Тошкент шаҳри, Джерзинский кўч си 49-уй, 2-хонадонда тинтув ўтказилади. Тинтув якунида Қоҳирада чоп этилган бир нечта журнал, шахсий буюмлар – соат, камар, паспорт, 45 сўм пул, шунингдек, ёзишмалар, шеърлар, кўкрак нишонлари рўйхатга олиниб, олиб кетилди. Ўша куни тўлдирилган шахсий анкетада унинг оиласи сифатида турмуш ўртоғи Екатерина Ивановна (30 ёш, уй бекаси), сингиллари Фозила (30 ёш) ва Фоиқа (27 ёш)нинг номлари келтирилган.

23-июль куни бўлган илк сўроқда Чўлпон минг азоб ва таҳқирлар остид  ўзи а қўйилаётган барча айбловларни тан олишга мажбурланади. 1937-йил август санаси билан Агабеков яна бир қарорни имзолайди. Унда “Чўлпон савдогарнинг ўғли, йирик уламо Заҳириддин Аъламнинг жияни, “Миллий иттиҳод”га Мунаввар қори Абдурашидхонов томонидан қабул қилинган. Бироқ шу вақтгача Файзулла Хўжаев, Турор Рисқуловлар ҳомийлиги остида қатағондан сақланиб қолган”, дейилади.

Загвоздин 22-август куни Ғози Олим Юнусов ва Чўлпоннинг аксилинқилобий фаолиятини ўрганиш учун икки ойга терговга тортилсин, деб қарор чиқаради. Афтидан бунга ўша вақтда шоирнинг қамоққа олинишига қарши кенг аҳоли қатламлари ва ёшларнинг қаршилигини инобатга олган маҳаллий ҳукумат раҳбарларининг Марказга мурожаати сабаб бўлган.

25-сентябр куни сўроқда ҳам Чўлпон ўзи таниган-билган инсонлар ҳақида берилган саволларга жавРисолаии. У қанчалик оқРисолаибўлмасин, совет тузуми Рисолаири Чўлпонга нисбатан инсон зоти чидай олмайдиган зулмни сусайтирмайди. Натижада, 1-ноябрь куни тақдирга тан бериб, “жиноий ишимни кўрдим, розиман, бошқа қўшимчам йўқ, ишни ёпинглар”, деб ёзиб беришгача боради. Шундан сўнг ҳам ҳар эҳтимолга қарши 13-ноябрь куни Чўлпон иши юзасидан янги бир қарор чиқарилади. Унга кўра, Чўлпон 1932-йилдан гўёки Япония фойдасига жосуслик қилган эмиш. Шу-шу, Чўлпонни бошқа безовта қилишмайди, аммо қарийб бир йил совуқ турмада сақлашади.

1938-йил октябри бошида Чўлпон Ғози Олим Юнусов ва Абдурауф Фитрат билан юзлаштирилади. Афсуски, сўроқ баённомалари каби юзлаштиришлар ҳам амалий аҳамиятга молик кўрилмайди. Бунинг бош сабаби ҳукм аллақачон Марказ томонидан чиқарилиб, тараққийпарварлар маҳв этилиши, уларнинг номлари ҳам тарих саҳифаларидан ўчирилиши керак эди.

Чўлпоннинг айблов баённомаси 1937-йил 16-декабрда ЎзССР ИИХК Апресян томонидан имзоланиб, далил-исботсиз ўзбекнинг буюк шоири бўйнига ЎзССР ЖКнинг 64-, 67-, 58-моддаларида кўзда тутилган жиноятлар илинади. 1938-йил 3-октябрда мазкур қоғозлар номи аниқ кўрсатилмаган қандайдир СССР помпрокурори томонидан имзоланади. Ваҳоланки, оралиқ вақтда қанчадан қанча ҳукмга киритилиши мумкин бўлган воқеликлар аниқланган. Бироқ, бизнингча, юқоридаги қоғоз Марказнинг назоратидан ўтказиб олингани учун унга бирор ўзгартириш киритишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғм ган. Э г қизиғи, дунё таниган инсоннинг суди қоғозда кўрсатилишича, 1938-йил 5-октябр куни соат 13:55 – 14:10 да “Учлик” томонидан ўтказилган. Чўлпоннинг ўзи эса 1938-йил 4-октябрда маҳв этилган эди…

Кейинчалик Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг иши қайта кўриб чиқилади. Жараёнда ЎзССР Ёзувчилар уюшмаси томонидан махсус комиссия тузилади. Орадан кўп вақт ўтган бўлса ҳам айрим кимсалар Чўлпон шеъриятидаги миллий руҳ уфуриб турган нуқталарни “аксилинқилобий” исён сифатида баҳолашда давом этишдан қайтмадилар.

1956-йил 9-март куни сўроққа чақирилган Абдулла Қаҳҳор ўз фикрини қуйидагича баён этади: “…Усмон Носирнинг “Меҳрим” тўпламидаги шеърлар ҳеч қандай аксилсовет мазмунга эга эмас, унинг ўзи ҳам ажойиб шоир ва таржимон эди. Абдулла Қодирийнинг “Обид кетмон” романи бошқа асарларидан кўра бўшроқ, лекин ёмон асар эмас. Ўзбек ёш шоирлари Фитрат, Элбек, Боту, Чўлпонларнинг шеърлари ҳам бари ажойиб ёзилган, уларнинг ҳам бирортасига аксилсовет асарлар деб баҳо бериш керак эмас…”

Чўлпон 1957-йи  1-август куни СССР Олий Суди Ҳарбий коллегияси томонидан оқланади. Аммо қайси айби учун жазолангани очиқланмайди.

Чўлпоннинг пок номи фақат мамлакатимиз мустаПублицистнингганидан сўнггина халққа қайтарилди. Шоирнинг юбилей саналари нишонланди, Андижонда шоирнинг бюсти ўрнатилди, Чўлпон музейи очилди. Кейинги йилларда ҳам бу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда

Баҳром ИРЗАEВ,
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори

“Жадид” газетасининг 2025 йил 8 августдаги 32-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855