11.07.2025 | 10:45
353
КИМНИНГ УСТИДАН КУЛЯПСИЗ?
Турли ҳажвий гуруҳларнинг концертларида, ижтимоий тармоқлардаги вайнларда миллий тарихимиз, адабиётимиз ва маданиятимиз масхараланиши одат тусига кириб бормоқда.
Шу пайтгача ҳам катта-кичик қизиқчиларнинг чиқишларида “белдан пастга” эътибор қаратилган ҳазил-ҳузуллар учраб турарди. Аммо энди бу ҳазиллар тўғридан-тўғри миллийлик фонида кўрсатилмоқда.

Айрим вайнларда иштирокчилар ўзбекона либосда, миллийлик акс этган декорация фонида турли бачкана гап-сўзларни айтиб, соғлом одамга хос бўлмаган ҳаракатларни амалга оширади. Ҳатто, тарихий қадамжоларга бориб шарманда контентлар оладиган ёшлар пайдо бўлди.
Ёки яна бир мисол: ғазаллар одатда ҳижоларга қараб ўқилади, бармоқ вазнидаги шеърларнинг ҳам ўз ўқиш қоидаси бор. Баъзи видеоларда ана шу ҳолат кулги остига олинади (масалан, Огаҳийнинг машҳур “Устина” ғазали). Ўқиётганлар эса яна атласдаги қизлар, дўппили йигитлар.
Яна бу “билағонлар” мумтоз ғазаллар мазмунини тушунмай, атай бузиб талқин қилади, машҳур асар қаҳрамонларини енгилтак пародиялари билан истаганча таҳқирлайди (масалан, “Ўткан кунлар”, “Икки эшик ораси” романи пайров қилиниши).
Оқибатда, кузатувчилар орасида миллий либос киядиган, китоб ўқийдиган, шеър ёдлайдиган ёшларга нисбатан менсимаслик, масхара қилиш ҳолатлари кузатиляпти. Бундай муносабатга чидамаган ўсмирлар “бор-э” деб кийимни ҳам, китобни ҳам ташлаб кетиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, бу ҳолат шундай давом этса, ёшлар ўртасида миллий тимсоллар, тарих ва қадриятларга нисбатан ҳурмат йўқолиб боради. Миллий ғурур йўқолган жойга ёт кучлар бемалол ўзининг ахлоқий бузуқлик, жиноят ва ғайриинсоний қарашларини сингдиради. Оқибати эса бугунги жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар кўрсаткичида кўринади.
Шукур ЛАТИФ
Facebook
“Жадид” газетасининг 2025 йил 4 июлдаги 27-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



