Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 12°C

TAVSIYA QILAMIZ


30.07.2025 | 11:32

img184

“ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА ВАЪДА БЕРГАНМАН!”

Абдуллоҳ Жамолиддинов, ёш ихтирочи:

– Бу йил Ёшлар кунида Президентимиз бир гуруҳ иқтидорли ва ихтирочи ёшлар билан учрашди. Унда мен ҳам “Ақлли томорқа” лойиҳаси билан иштирок этдим. Лойиҳам экин майдонининг тупроқ намлигини ўлчаб, автоматик тарзда суғориб беришга ихтисослаштирилган. Натижада, бир томчи ҳам ортиқча сув исроф бўлмайди. Бутун дунёда қурғоқчилик хавфи йилдан-йилга ошиб бораётган бир пайтда сувни тежашга кичик ҳиссамни қўшишни истадим.

Юртбошимиз лойиҳамни ижобий баҳолади. Ишимни эътироф этиб, шу зайлда давом этишимни таъкидлади. Мен ҳам Президентимизга янги-янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳақида ваъда бердим. Ҳозир шу ваъдамнинг устидан чиқиш ҳаракатидаман.

Бундан аввал “Фойдали ихтиролар” лойиҳасида қатнашиб, совриндор бўлганман. Болалигимдан электроникага қизиқаман. Ўйинчоқларнинг ичини очиб, уларнинг қандай ишлашини ўрганардим. Ўзим ҳам турли қисмлардан янги ўйинчоқлар ясашга ҳаракат қилардим. Ота-онам, устозларим, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ёрдами билан билимимни ошириб,  лойиҳаларимни такомиллаштириб боряпман.

Робототехника ва дастурчиликни тенг олиб кетишга ҳаракат қиляпман. Иккаласи ўзаро чамбарчас боғлиқ.

Тўғриси, ногиронлар аравачасида юрганим учун кўпчиликка қўшилишни истамасдим. Эрта-ю кеч уйда қамалиб ўтирардим. Телефон, интернет тармоқлари асосий эрмагим эди. Кейин ўзимга ўхшаган тенгдошларимнинг катта-катта ишларга қўл ураётганини кўриб, кузатиб ҳавасим келди. Шундай қилиб, қизиқишим бўйича олти ойлик ўқув курсларига қатнай бошладим. Натижаси, кўриб турганингиздек, ёмон эмас.

Жюл Верннинг “Ўн беш ёшли капитан” романи бор. Асар қаҳрамони бўлмиш ўсмир тенгдошим катта кемани бошқариб, экипажни қароқчилар чангалидан соғ-омон олиб чиқиб кетади. Мен ҳам ўн беш ёшдан ўтиб, ўн олтига қадам қўймоқдаман. Гарчи кема капитани бўла олмасам ҳам, ихтиролар денгизига шўнғиб, энг сара дурларни термоқчиман.

Келажакда ўқув маркази очиб, унда робототехника, IT ва бошқа йўналишларни ука-сингилларимга ўргатмоқчиман.

Аббосбек ШОЙИМОВ ёзиб олди.

“Жадид” газетасининг 2025 йил 25 июлдаги 30-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img833

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img827

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img861