Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 13°C

TAVSIYA QILAMIZ


27.10.2025 | 09:03

img545

УТУК

Хўш, “утюг” туркий сўз экан, нега уни тилимизга қайтармаймиз? Нега адабий тилда “дазмол” деб ишлатамиз? (“дарзмол” – форсча: “дарз”(“чок”) + “молидан” (“суртмоқ, ишқаламоқ”) сўзларидан). Ваҳоланки, эронликларнинг ўзлари уни “дарзмол” эмас, турклар сингари, “утув” (туркча: “üтü”) деб аташади. Ҳозирда деярли барча туркий халқлар (турк, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, татар, бошқирд…, қисман тожиклар ҳам) утукни – “утук” дейди ва “утукламоқ” феълини қўллайди. Рус тилида ҳам бу туркий сўздан “утюжит” феъли ясалган.

Кошғарий бобомиз “Девону луғатит турк”да бу сўзга жуда яхши таъриф берган: öтўк – андавага ўхшаш темир (асбоб) бўлиб, уни қиздирадилар ва кийимнинг чок ҳамда бахяларини ва тукларини бостириб силлиқлайдилар”. Шунингдек, қадимда “утукламоқ” маъносида “öтиди” феъли ҳам ишлатилган, хусусан “Девон”да унга шундай изоҳ берилади: “öтиди – дазмол қилди. Ол тонуғ öтиди – у тўн (кийим) чокларини темир (дазмол) билан силлиқлади (öтир, öтимäк)”.

“Утук” сўзининг келиб чиқиши ҳақида гап кетганда баъзан: “утук” – “ўт” (олов) ва “юк” сўзлари қўшилишидан ясалган, унинг ичига ўт солингани (юклангани) учун шундай аталган, деган юзаки қараш ҳам қулоққа чалинади. Бу фикрнинг нотўғрилигини “Девону луғатит турк”да “ўт” ва “утук” сўзларининг ёзилишидаги фарқда ҳам кўриш мумкин. Хусусан, “Девон”да “ўт” сўзи – (“о:т”) шаклида ёзилган, яъни “ў” товуши чўзиқроқ, “öтўк” ва “öтиди” сўзлари бошидаги “у” товуши эса қисқа ва юмшоқроқ. Эҳтимол, бу икки сўз (“о:т” ва “öт-”) қачонлардир бир ўзакдан ўсиб чиққан бўлиши мумкин, чунки қадимги “öт-” (“үт-”) феъли – “силлиқламоқ”, шунингдек, “оловда куйдириб текисламоқ” маъноларига эга бўлган. “Девон”да “öтиди” феълининг фақат “дазмол қилди” деб изоҳланиши эса Кошғарий замонида бу феъл фақат шу маънода ишлатилганини кўрсатади.

“Девону луғатит-турк”нинг ўзбекча нашрида “утук” сўзи “öтўк” шаклида транскрипция қилинган. “Этимологический словар тюркских языков” луғатида бу сўзнинг “үт-”, “үтү” шакли бирламчи, “öт-”, “öтў” (унлилар бироз қалинроқ) шакли иккиламчи эканлиги айтилади.

Шундай қилиб, “утук” сўзи “силлиқламоқ” маъносидаги “үтү” феълига (“юк” сўзини эмас, балки) от ясовчи “-к” қўшимчасини қўшиш йўли билан ясалган (битиК, этиК, эгиК сингари). Бу сўзни ҳозирги имлода ҳам “утук” деб ёзиш тўғри бўлади, чунки бу сўз пайдо бўлганда тилимизда сингармонизм, яъни биринчи ва иккинчи бўғинлардаги унлиларнинг уйғунлиги, оҳангдошлиги ҳодисаси мавжуд эди (“Девон”дан келтирилган “ÖтЎк”да ҳам унлилар оҳангдошлиги мавжуд, аммо “ўтик” деганда сингармонизм бироз бузилади).

Энди гапнинг индаллосига ўтадиган бўлсак, аслида, ҳозир ҳам аксарият ўзбек лаҳжаларида, ҳудудларда “дазмол” эмас, “утук”, “утукламоқ” сўзлари ишлатилади. Айтайлик, Хоразмда “уттик” дейилади, бошқа вилоятлардаям шунга ўхшаш. Фақат баъзи шевалар таъсирида ўзбек адабий тилида “дазмол” қабул қилинган. Кўпчилик уйида “утук” сўзини ишлатиб, адабий тилда гапирганда ё ёзганда “дазмол” дейишга мажбур. Шундай экан, барча туркий халқлар сингари “утук”ни адабий тилга олиб кириш ўрнига, нега унга ётсираб қараймиз? Айтайлик, яқин ўтмишда “товар” сўзини ҳам бир бошдан “мол”, “буюм”, “жиҳоз” каби сўзларга алмаштириш анъанаси мавжуд эди, сўнгги пайтларда “товар” (аслида “тавар”)нинг ҳам тилимизга қайтаётгани, яъни баъзи ўзбекча ҳужжатларда “мол”, “буюм” эмас, “товар” деб ёзилаётгани кишини қувонтиради.

Келинг, азиз дўстлар, “утугимизни” ҳам тилимизга қайтарайлик, токи бу сўз ҳам адабий тилимиздан, луғатларимиздан жой олсин. Агар ушбу фикрни маъқул деб топган бўлсангиз, уни бор-йўғи қўлласангиз кифоя. Ташаккур!

Абдувоҳид ҲАЙИТ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 17 октябрдаги 42-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855