03.09.2025 | 09:36
291
ЖОНИМСАН, ЎЗБЕКИСТОНИМСАН!
Тан оғриб, қон кўпчиб, ингранади жон
Яланг оёғимга санчилса тикан.
Ўзни сендан ўзга санамадим мен,
Танимсан, қонимсан, жонимсан, Ватан!
Тан – кўзга кўринган савлатим менинг,
Қоним-чи, жонимга, руҳимга маскан.
Алқовга сўз етмас васфингни сенинг,
Танам ичиндаги танимсан, Ватан!
Миллион йил саҳрода чечаклар сочган
Сир, Сурхон, Зарафшон, Ўкуздарёсан.
Момом желагига жиғадек санчган
Бинафша гулимсан, дилимсан, Ватан!
Жон – Аллоҳ неъмати: биз учун иқбол,
Эркин руҳ – инсонни юксалтирган шаън.
Халқимнинг камоли, бахти Истиқлол,
Жоним ичиндаги жонимсан, Ватан!
Бахтим кулди менинг, давлатим келди,
Қадрим баланд бўлди.
Шавкатим келди,
Дунёга чиқишга навбатим келди,
Ўзбекистонимсан, шонимсан, Ватан!

Дўстлар, менинг давлатим келди, бахтим кулди! Муҳтарам Президентимнинг Фармонига биноан мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвонига лойиқ кўрилганимдан бошим осмонга етди! Бу мукофотни Ватанимнинг, халқимнинг ишончи, дея қабул қилдим. Айни пайтда, мендек бир ижодкорга Президентимнинг кўрсатган эътиборини қорақалпоқ адабиётига нисбатан юксак эътибор деб биламан. Бу менга жуда катта бурч ва масъулият юклайди.
Президентим фармони эълон қилинганда мукофотланган юртдошларимиз қаторида менинг ҳам номим борлигини кўрган оила аъзоларим, туғишганларим, ижодкор дўстларим, элдошларим мендан ҳам кўпроқ севинишди. Сўз, адабиёт, китоб қадрини ҳамма нарсадан юқори қўядиган, қалби доимо бедор яқинларимнинг нақадар қувонганини сўз билан ифодалай олмайман.
Муҳтарам Шавкат Миромонович қорақалпоғистонликлар билан учрашувларда “Бўзатов”, “Айдинлар”, “Дембермес” деган қорақалпоқ халқ қўшиқлари, Кунхўжа, Ажиниёз, Бердақ, Ибройим Юсупов, Тўлепберген Қаипбергенов каби улкан шоир ва адиблар китоблари билан танишлиги ҳақидаги самимий сўзларини эшитганимда қалбим бениҳоя қувончга тўлади. Янги Ўзбекистон бунёдкори бўлган Президентим Бердақ бобомизнинг:
Йигит деган яхши, билимдон бўлур,
Билим, ҳунар йигит учун жон бўлур,
Ақлсизлар иши кўп ёмон бўлур,
Нодонлар ҳеч хизмат қилмас халқ учун, –
деган шеърини ёд ўқиганларида бағоят ҳаяжонланиб кетганман.
Ўтган йили Президентим қарори билан Ажиниёз бобомиз таваллудининг 200 йиллиги Ўзбекистон ва халқаро миқёсда кенг нишонланди. Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида Ажиниёз асарлари нашр этилди, шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий филм яратилди ва кинотеатрлар, санъат саройларида намойиш қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан ўзбек тилида нашр этилган “Туркий адабиёт дурдоналари” номли юз жилдлик муҳташам китоблар жамланмасида қорақалпоқ мумтоз ва замонавий адабиёти намуналарига беш жилд ажратилган. Унга менинг достоним ва шеърларим ҳам киритилганидан бошим осмонга етган.
Қорақалпоғистонлик пири бадавлат отахон ва онахонлар қўлларини фотиҳага очган ҳар лаҳзада: “Президентимиз доимо соғ-омон бўлсин, юртимиз тинч бўлсин, давлатимиз зиёда бўлсин, халқимизнинг бахтига кўз тегмасин!” дея Худодан сўраб дуо қиладилар. Илоё, дуолари ижобат бўлғай!
Юрагимда жўш ураётган миннатдорлик туйғулайодга, Президентимга ва Ўзбекистон халқига раҳматимни мана энди енг шимариб, келгуси ижод намуналаримда ифодалашга аҳд қилиб қўйдим!
Бахтиёр ГЕНЖАМУРОД,
Ўзбекистон халқ шоири
“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
828
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
821
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



