Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


13.07.2025 | 12:45

img187

МАЪРИФАТ ЛИБОСИДАГИ ОЗОДЛИК

Беҳбудийнинг 1907 йилда Россия думасига ёки Мусулмонлар фракциясига топширган “Туркистон маданий мухторияти” деб номланган лойиҳасини ўқиб, мозийдаги муҳим воқеликларга сабабчи бўлган ижтимоий-сиёсий вазиятлардан хабардор бўламиз. Лойиҳанинг бир бандида шундай ёзилади: “Туркистонга кўчманчиларнинг олиб кирилиши тўхтатилсин”.

Ҳар гал уни ўқиганимда, бу ўта йирик лойиҳа учун Беҳбудий қанча изланган, фикрлаган, маслаҳатлашган экан, деб ўйлаб қоламан. Маданий мухторият дейилгани билан ҳужжатда сиёсат-у иқтисод ҳам, дин-у ҳуқуқ ҳам – Туркистон халқлари ҳаёти билан боғлиқ барча масала ўрин олган.

Ёки бошқа бандида “Оврупойи Русия мусулмонларидан зиёдароқ автономияни Туркистонға берилмоғи лозимдур”, дейди ва бу фикрни “туркистонлилар ҳануз дохилан ўзини ўзи идора эдар ва Оврупойи Русиядаги қардошларимиздан ихтиёрлидурлар”, деб асослайди. Туркистон нисбатан озодроқдир, демоқда Беҳбудий. Бу фикри учун мустамлакачилар нега унга эътироз билдира олишмаган, нега уни жазолашмаган? Негаки, Бухоро амирлиги, Хива хонлиги қоғозда мустақил давлатлар ҳисобланган. Аслида ундай эмаслигини Беҳбудий билса-да, вазиятдан ҳуқуқий жиҳатдан зийраклик билан фойдаланган.

Лойиҳадаги “Туркистон мактаблари ва мадрасалари ҳукумат назоратидан озод бўлсун” талабини олайлик. Мактаб ва мадрасаларнинг чор ҳукумати назоратида бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатлар архивларда турибди. Мустамлакачилар маҳаллий халқнинг саводли бўлишига мутлақо қарши бўлишган.

Шунинг учун, таълим муассасасига мударрислар тайинлашда маҳаллий халқ орасидан билимли, ватанпарварларга эмас, балки порахўр, калтабин, чаламуллаларга ва мустамлакачининг ҳар қандай топшириғини ортиғи билан бажарадиган нусхаларга эътибор қаратилган. Улар тарихга “қадимчи” номи билан кирган ва жадид мактабларига қарши ҳужумлар айнан ана шу “тайинланган”лар томонидан амалга оширилган. Қолаверса, эски мактабларда боланинг умрини бекор ўтказадиган тартиблар, ўқитиладиган дарслар мазмунига ҳам мустамлакачилар ана шу манқурт гумашталари воситасида аралашган.

Масалан, география, тарих, аниқ фанлар таълим дастурига киритилмасдан, болалар ёшига мос бўлмаган адабиётлар ўқитилган. Битирувчилардан халқнинг корига ярайдиган яратувчи мутахассис эмас, бу дунёнинг ўткинчилигини барвақт тан олиб, фикрламасдан, ўз устида ишламай, эпласа маишатга бериладиган қул етиштирилган. Аслида, Беҳбудий миллатни йўқ қилишга, мангу қулликда сақлашга мўлжалланган катта фитнага қарши ушбу бандни киритган эди.

Ёки “Рус ҳарфи мусулмон миллатиға жабрий бўлмасун” деган талабни таҳлил қилиб кўрайлик. Бу ҳарф оқибатида қанча миллатлар ўз еридан, тарихидан мосуво бўлгани мисолида Беҳбудий талабининг нақадар тўғри эканлигини бугун зиёли кишилар яхши англайдилар, албатта.

Умуман, ҳужжатдаги ҳар бир бандни чуқур таҳлил қилиш мумкин, улар сиртдан маданий кўринса-да, асосан сиёсий талаблардир ва шу боис у чор ҳукуматининг ғаладонида қолиб кетган, жамоатчиликдан яширилган. Мурожаати эътиборсиз қолдирилганини англаган Беҳбудий унинг мазмунини кейинроқ газетада мақола тарзида чоп этади.

Ўтган асрнинг 90 йилларида Россия думасига ёки Мусулмонлар фракциясига топширган “Туркистон маданий мухторияти” деб номланган лойиҳасини ўқиб, мозийдаги муҳим воқеликларга сабабчи бўлган ижтимоий-сиёсий вазиятлардан хабардор бўламиз. Лойиҳанинг бир бандида шундай ёзилади: “Туркистонга кўчманчиларнинг олиб кирилиши тўхтатилсин”.

Ҳар гал уни ўқиганимда, бу ўта йирик лойиҳа учун Беҳбудий қанча изланган, фикрлаган, маслаҳатлашган экан, деб ўйлаб қоламан. Маданий мухторият дейилгани билан ҳужжатда сиёсат-у иқтисод ҳам, дин-у ҳуқуқ ҳам – Туркистон халқлари ҳаёти билан боғлиқ барча масала ўрин олган.

Ёки бошқа бандида “Оврупойи Русия мусулмонларидан зиёдароқ автономияни Туркистонға берилмоғи лозимдур”, дейди ва бу фикрни “туркистонлилар ҳануз дохилан ўзини ўзи идора эдар ва Оврупойи Русиядаги қардошларимиздан ихтиёрлидурлар”, деб асослайди. Туркистон нисбатан озодроқдир, демоқда Беҳбудий. Бу фикри учун мустамлакачилар нега унга эътироз билдира олишмаган, нега уни жазолашмаган? Негаки, Бухоро амирлиги, Хива хонлиги қоғозда мустақил давлатлар ҳисобланган. Аслида ундай эмаслигини Беҳбудий билса-да, вазиятдан ҳуқуқий жиҳатдан зийраклик билан фойдаланган.

Лойиҳадаги “Туркистон мактаблари ва мадрасалари ҳукумат назоратидан озод бўлсун” талабини олайлик. Мактаб ва мадрасаларнинг чор ҳукумати назоратида бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатлар архивларда турибди. Мустамлакачилар маҳаллий халқнинг саводли бўлишига мутлақо қарши бўлишган.

Шунинг учун, таълим муассасасига мударрислар тайинлашда маҳаллий халқ орасидан билимли, ватанпарварларга эмас, балки порахўр, калтабин, чаламуллаларга ва мустамлакачининг ҳар қандай топшириғини ортиғи билан бажарадиган нусхаларга эътибор қаратилган. Улар тарихга “қадимчи” номи билан кирган ва жадид мактабларига қарши ҳужумлар айнан ана шу “тайинланган”лар томонидан амалга оширилган. Қолаверса, эски мактабларда боланинг умрини бекор ўтказадиган тартиблар, ўқитиладиган дарслар мазмунига ҳам мустамлакачилар ана шу манқурт гумашталари воситасида аралашган.

Масалан, география, тарих, аниқ фанлар таълим дастурига киритилмасдан, болалар ёшига мос бўлмаган адабиётлар ўқитилган. Битирувчилардан халқнинг корига ярайдиган яратувчи мутахассис эмас, бу дунёнинг ўткинчилигини барвақт тан олиб, фикрламасдан, ўз устида ишламай, эпласа маишатга бериладиган қул етиштирилган. Аслида, Беҳбудий миллатни йўқ қилишга, мангу қулликда сақлашга мўлжалланган катта фитнага қарши ушбу бандни киритган эди.

Ёки “Рус ҳарфи мусулмон миллатиға жабрий бўлмасун” деган талабни таҳлил қилиб кўрайлик. Бу ҳарф оқибатида қанча миллатлар ўз еридан, тарихидан мосуво бўлгани мисолида Беҳбудий талабининг нақадар тўғри эканлигини бугун зиёли кишилар яхши англайдилар, албатта.

Умуман, ҳужжатдаги ҳар бир бандни чуқур таҳлил қилиш мумкин, улар сиртдан маданий кўринса-да, асосан сиёсий талаблардир ва шу боис у чор ҳукуматининг ғаладонида қолиб кетган, жамоатчиликдан яширилган. Мурожаати эътиборсиз қолдирилганини англаган Беҳбудий унинг мазмунини кейинроқ газетада мақола тарзида чоп этади.

асрнинг 90 йилларида Алишер Навоий номидаги кутубхонанинг Нодир қўлёзмалар бўлимида сақланадиган “Самарқанд” газетасида “Миллатлар қандай тараққий этарлар?” (1913 йил, 30 июль сони) мақоласини илк маротаба ўқиб, вужудим титраб кетганди. “Бошқа миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомға тобеъдур? Бунинг охири харобдур”, деб ёзади Беҳбудий. Буни арабий алифбодан ўгириб, яна қайта-қайта ўқиганман.

1917 йил талотўпларида “Самарқанд халқи иккиға бўлинди. Билкулли иккига эмас, юзға бўлуниб, халқнинг кўнгли совуб, баъзиларнинг сўз ва ҳаракатидан нафратланиб, тарқалиб кетдилар”, дея асраб қолиш учун Беҳбудий зор қақшаб мурожаат қилади. Уни ўқиб, аввалгисидан-да, изтиробга тушганман: “Азиз ҳамшаҳарларим, мўътабар аҳли ватаним, ҳаммангиз бир бўлуб, халқ ва диннинг ривожи учун бирлашуб, орадаки нафратларни ташлаб, худонинг берган ҳуррият неъматидан нафъиланмоқ ҳаракатида бўлмоқ керак ва алан бизнинг бу ҳаракатсизлигимиз биздан ҳурриятни кеткуриб яна бошқаларға бизни асирлик даражасига тушурур ва юз йиллар ила кейин кетармиз ва бизнинг авлодимиз ҳамда халқи олам бизга раҳмат ўрнига лаънат ўқурлар” (“Улуғ Туркистон”, 1917 йил 12 июнь). Дарҳақиқат, иттифоқсизлик сабаб тараққиётдан юз йиллар ортда қолганимиз рост.

Ҳозирчи, демоқчимисиз? Бугун Беҳбудий давридан фарқли ўлароқ, унинг орзусидаги озодликка эришганмиз. Ёшларимиз жадид боболаримиз етти ухлаб тушида кўрмаган замонавий мактаб, коллеж, лицей ва олий ўқув юртларида таҳсил олмоқдалар. Миллат ривожига хизмат қилишга қаратилган таълим муассасаларимиз сони жадидлар орзу қилганидан ҳам зиёда. Қонун бор, Юрт раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари йўлни очиб қўйган. Энг муҳими, уларнинг замон билан ҳамнафас бўлишини таъминлайдиган, қонунчиликда ҳам, ижрода ҳам ва ҳатто суд ҳокимиятида ҳам миллатни юзлаб поғона юксалтирадиган масала моҳиятини англовчи ватанпарвар, тажрибали ва зукко мутахассислар керак. Бу жуда қийин, мураккаб жараён. Ҳаммасини фақат Давлат раҳбари зиммасига юклаб юраверсак, барчамиз ўз ҳиссамизни бирдек қўшмасак, бирлашиб уддаламасак, орзулар ҳаётга татбиқ этилмай, орзулигича қолиб кетиши мумкин.

Беҳбудий бобомиз 1908 йилда “Таърих ва жуғрофия” номли фельетон ёзади – миллатимиз равнақига тўғаноқ бўлган ва бўлаётган “эътирозлар паради” ва ҳужумларга қарши. Атай мураккаб тилда битилгани боис фельетон бош муҳаррир Николай Остроумов цензурасидан омон ўтиб, Туркистон генерал-губернаторлигининг нашри “Туркистон вилоятининг газети”да босилиб чиқади. Ҳамма можаро шундан бошланади. Беҳбудий таъқиб-у тазйиқлар остида қолиб кетади.

Беҳбудий ижодини ўрганган аксар тадқиқотчилар “Таърих ва жуғрофия” фельетонининг Марказий архивда сақланиб келаётган “Охранка” (чор Россияси махсус хизмати) томонидан рус тилига ўгирилган таржимасини кўришган ва у ҳақда шу пайтгача сукут сақлашган. Ҳатто мазкур публицистик асар яқинда икки жилдга тўпланган китобга ҳам киритилмади. Баъзилар китобда шу номда мақола бор-ку, дейиши мумкин. Бор, лекин у Беҳбудийни сарсон қилган, қора рўйхатга туширган ўша мақоласи эмас. Биз уни табдил қилиб, яқинда “Ойина.уз” нашрида эълон қилдик.

Фельетоннинг бош муҳаррир цензурасидан омон ўтганлигига келсак, унда асосан Европа давлатларининг Осиё халқларига босқинини Беҳбудий катта планда кўрсатгани билан боғлиқ. Чор Россиясининг азалий рақиблари Европа давлатлари мустамлакачилиги қилмишлари таҳлили ва танқиди муҳаррирга ёққан. Дунёнинг янги қиёфаси фонида Туркистоннинг ҳам Россия томонидан босиб олингани тўғрисидаги маълумот иккинчи планда сезилмай қолган. Беҳбудий мақоласига асосий эътироз ана шу – у босқинчига ойина тутган.

Беҳбудийни идораларига чорлаб “сиёсатга нега аралашасан” дея саволга тутишмаганда, кейинги “Тавзеҳ” (изоҳ) сарлавҳали мақоласида қуйидагиларни ёзмаган бўларди: “Русияни ким ва қандайлигини билмайдурғон нодонлардан эмасмиз ва аммо “Таърих ва жуғрофия” унвонлик мақоламиз таърих ва жуғрофия ўқумоқни диний жилва этдирмоқ ва ёинки сарф илмий ва воқеий бир мақола эди. Сиёсий ва таассубий эмас эди…”

Алломанинг тақдирига, давр зиёлиларига сезиларли таъсир қилган мазкур мақолани Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра тартиб бериладиган Беҳбудийнинг “Танланган асарлар” тўпламига киритиш муҳим деб ҳисоблайман.

Чунки айнан шу мақола ва унда илгари сурилган ғоялар мустабид ҳукумат фитналари ва улар тайинлаган баъзи чаламуллаларнинг “даъват”ларига қарамасдан, жамиятни уйғотишга хизмат қилган. Шу туфайли Беҳбудий замон иллатларига қарши курашишда янги йўллар излади ва халқнинг эътиборини илмсизлик келтириб чиқарган муаммоларга қаратиш мақсадида театр санъатидан унумли фойдаланди. У биринчилардан бўлиб халқни маърифат сари чорловчи “Падаркуш” драмасини ёзди.

Тўғри, “Падаркуш” ҳақида кўп ёзилди. Мазмуни ҳам барчага аён: бир бой фарзандини яхши тарбия қилмагани учун ўз ўғли унинг қотилига айланади. Лекин оила (Туркистон) таназзули отакушликдан (Мирзо Улуғбек давридан) бошланганини жадидлар расман айтишмаган бўлсалар-да, асарларида, дарсликларида ишоралар қилишган. Шарқ давлатлари, жумладан, Турон… Туроннинг хонликларга бўлинишлари, биродаркушликлар, илм-маърифат асосида ривожланиш ўрнига кибрга, айш-у ишратга берилишлар… Келинг, парчаланиш сабаблари ҳақида ва ушбу драма яратилганига қадар айтилган, яъни Беҳбудий хулосасига қулоқ тутамиз: “Таърих деюрки, бир замон келдики, уламо ва умарои ислом жубун ва танбал, айши бепарво, дигар тарафдан бир-бирлари ила мухолиф бўлдилар. Таълим ва тадриси уламойи дин лодонлар мажлисини таржиҳ (устун – H.S) этдилар. Умаро ва салотини ислом ноҳақ ерға юз минглаб аҳли ислом қонини тўкуб, тараф-тараф бўлдилар. Уламо бўлса, умаро нониға ва маошиға кўз тикиб, муқобилларининг такфирларига қадар илгари кетдилар. Хусумати мазҳабийя ва таъсиб илмийяға аҳамият бердиларки, насроният оламидаки ва папалиқ замониндаки ихтилофларға монанд низолар олами исломни парчаланмоқиға сабабият берди” (“Таърих ва жуғрофия”дан).

“Падаркуш”ни шу фикрларни мунтазам такрорлаб юрган инсон сифатида мутолаа қилсак, асардан ҳар биримиз ўзимизга мос рамзларни топа оламиз. Масалан, падаркуш атамасининг ўзи юртимиз тарихидаги улкан фожиани эслатади. Беҳбудий драмани нега “Падаркуш ёхуд буюк салтанат фожиаси” дея номламади? Мустамлакачи цензураси бундай асарни чоп эттирмаслиги аниқ эди. Ҳатто пьесани цензурадан ўтказолмай икки йил сарсон бўлгач, 1812 йилда русларнинг французлар устидан Бородино жангида ғалаба қозонганлигининг 100 йиллигига “бағишлаган”идан кейингина рухсат олгани фикримизга асосдир. Қолаверса, буюк салтанат фожиаси ҳақида ёзилса, жадидлик ҳаракатининг мақсади аёнлашиб, унинг намояндалари аввалроқ қатағонга учраши муқаррар эди. Шу боис жадидлар яратган асарларда асосий фикр рамзлар воситасида айтишга ҳаракат қилинади.

Рамзлар “Падаркуш” асарида етарли. Масалан, “3 парда, 4 манзарали, миллий биринчи фожиа”. Муаллиф “миллий биринчи фожиа” дея фақат асарнинг дастлабкиси эканлигини таъкидлаяпти, десак Беҳбудийга муносиб баҳо бермаган бўламиз. Бу гапни “биринчи миллий фожиамиз” ёки “миллий фожиамизнинг биринчи қадами”, дея ўқисак маъно янада кенгаймайдими? Асардаги Бойнинг миллат зиёлисига муносабати Мирзо Улуғбек қатли ва ҳатто, ундан аввалроқ Амир Темур барпо этган салтанатни жаҳолат сабаб бўлиб олган ҳукмдорлар фожиасининг рамзидир.

Халқимизнинг илмга интилмайдиган, тўй ва маъракалардан бўшамайдиган тоифаси бугун ҳам катта муаммо. Бундайлар ўзларигагина зарар қилсалар майли эди, таассуфки, уларга ўхшашга зўрма-зўраки интилувчилар сонининг кўпайиши миллатни таназзул ботқоғига ботиради.

Агар Беҳбудий бизнинг замонамизга келиб қолса, у бугунги кун ўзбек зиёлиларига қандай даъват билан чиққан бўлар эди? Шу савол мени кўп ўйлантиради. Шукрки, жадид боболаримиз орзулаган ҳурриятга эришганмиз. Бугун маърифат йўлида янада масъулиятли ва садоқатли бўлиш вазифаси ҳар биримизнинг зиммамизда турибди. Ўйлайман, Беҳбудий – дунё тарихи ва тараққиёти, анбиёлар, ихтиролар ҳақида чуқур билимга эга, донишманд сиёсий арбоб, ҳозир ҳам маърифат йўлидан қайтмаган бўларди. У Менделеев жадвалида учрайдиган барча кимёвий элементлар Ўзбекистон заминида борлигини рўкач қилиш билан кифояланмасдан, уларнинг ҳар бирини ўзимиз қазиб оладиган техникалардан тортиб, қайта ишлайдиган ва энг асосийси, хомашё сифатида сотиб кун кўрадиган эмас, балки уларни тайёр маҳсулотга айлантириб, ҳам халқ, ҳам давлат хазинасини бойитадиган, атрофдаги гегемон давлатлар хуружларидан ўз ҳимояси учун зарур бўладиган бетакрор қурол яратишдан тортиб, миллат корига ярайдиган замонавий заводлар қуриб, уларни бошқарадиган комил мутахассисларни тайёрлашгача бўлган масалаларни зиёлиларимиз олдига қўйган бўларди, менимча.

Ул зотнинг ўзи деганидек, “Замона ҳар куни янгилашур. Янги илм ва янги фикрлар ва фунуни замонияни дарбар (ўзида сақлаган, ташувчи) қилган одамларни талаб қилур!”

Мухтасар ТОЖИМАМАТОВА ёзиб олди.

Ҳалим САИДОВ,
филология фанлари доктори, профессор

“Жадид” газетасининг 2025 йил 4 июлдаги 27-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img858