15.09.2025 | 16:52
247
ПАЛАҒДА ТУХУМ ҲИДИДАН БИЛИНАДИ
Ўз даврида ёш ёзувчилар янги асарини Абдулла Қаҳҳор назаридан ўтказиб олишни орзу қилган. Аммо бу осон эмасди. Чунки сўз заргари бўлган адиб юзта асардан битта ё иккитасини тан олмаса, қолганини қайтариб берган.

Бир-икки сурбетлар эса адибни гўё янги оқимларни тушунмасликда айблаб, қўлёзмаларини ўтказишга ҳаракат қилар экан: “Илтимос, яна бир қайтадан ўқиб чиқинг, менинг стилим шунақароқ, коса тагида нимкоса қабилида ёзаман”. Шундайлардан бири Қаҳҳорнинг қаҳрига учраб, шундай жавоб олибди: “Биродар, тухум айниганини билиш учун уни охиригача ейиш шартмас. Ҳидидан билиниб туради!”
Бугун бу гапни ижтимоий тармоқлардаги бемаза постларга нисбатан ҳам қўлласа бўлади. Олдимиздан чиққан ҳар бир контентга муносабат билдириш, агар ёқмаса изоҳларда “учинчи жаҳон уруши”ни бошлашимиз шарт эмас. Савиясиз ё ахлоқсиз постга ишора қилиб ўзимиз ҳам пост қўйсак, бу билан унинг тегирмонига сув қуйган бўламиз.
Чунки кўп ва тез муносабат (ижобийми ёки салбий – фарқи йўқ) билдирилган пост оммалашиб кетади, “бахти очилади”.
Шунинг учун “вирусли” контентларни эътиборсиз қолдиринг. Дислайк босдим, ҳақорат қилдим, деган гаплар кетмайди. Instagram, facebook, телеграм, ютуб каби тармоқлар сизнинг сўкинишингиз ёки тарбиявий маърузангизни тушунмайди. Уларга муносабат сони муҳим, сифати эмас.
Айниган тухумнинг ҳидини сездингизми, қозон қопқоғини ёпинг. Уни бошқаларга ҳам едиришга уринманг. Бундан фойда йўқ!
Оллоёр БЕГАЛИЕВ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 36-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



