Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


14.07.2025 | 09:30

img211

ҚЎЛДА ТЎҚИЛГАН “УЧАР ГИЛАМ”ЛАР

Тоғли Олтой ўлкасининг “Бешинчи Пазирик” қўрғонидан эрамиздан олдинги V-VI асрларга оид деб тахмин қилинган гилам топилган. Абадий музликлар ичида қолиб кетган нодир ашёнинг чиримаганига фақат паст ҳаво ҳарорат сабабмикин? Абадий меросга айланажак гиламлар бугун ҳам тўқиляптими?

Бу саволга жавоб берадиган одамни Самарқанддан топдик. “Самарқанд – Бухоро ипак гилами” компанияси раҳбари Фурқат Ниёзов ана шундай мўъжизакор гилам тўқиш жараёнини ҳикоя қилиб берди.

Қўлда тўқиладиган ипак гилам – эксклюзив буюм. Аввало, ипак хом ҳолида сотиб олинади, қуритилади, толага айлантирилади. Сўнгра йигирилиб, қайнатилади ва рангланади. Ранглаш учун анор ва ёнғоқ, пиёз пўчоғи, рўян илдизи, делфиниум гули, ислим ва ҳалигача Ҳиндистондан олиб келинадиган (бизнинг иқлимда ўстириб бўлмайдиган) индиго ўсимлигидан табиий, тоза бўёқ тайёрланади. Маълумот учун, табиий ранг тайёрлашда бир хил рангни икки марта олиб бўлмайди.

Сиртдан қараганда ипак гиламлар нархи жуда қиммат. Нега? Чунки ипакнинг килоси 600 минг сўмдан ошиқ туради. Камига йигириш, ювиб-тараш, ишлов жараёнида 30 фоизи чиқитга кетади. Тайёр ҳолга олиб келиш эса бир ярим миллион сўм атрофида маблағ талаб қилади. Дейлик, икки метр квадратлик гиламга 15 килограмм ипак кетса, шунинг ўзи 20 миллион сўмга тушади. Ҳали қўл меҳнат ҳақини ҳисобламаяпмиз.

Ипак гиламни тўқиш жуда машаққатли ва толиқтирувчи иш. Тўқувчи ҳар битта тугун учун ипни саккиз марта бармоқлари билан айлантириб олади. Бир сантиметр квадратга 150 тадан 300 тагача тугун тугиши, иплар рангини схема асосида тез-тез алмаштириб, санаб, мослаштириб бориши керак. Гиламининг орқа томонини ҳам кузатиб бориш учун узлуксиз ойнага қараб ишлашга тўғри келади. Чунки ҳар икки тарафи бир хил чиқиши шарт.

Ишнинг битиш муддати ипак толасининг қалинлиги ва тугун сонига боғлиқ. Беш юзтадан миллионтагача тугун бўлиши мумкин. Кўп тугунли ва толаси ингичка гиламлар узоқ вақт тўқилади.

Заводда ишлаб чиқарилган гиламларда тугун бўлмайди. Иплар қирқилиб, махсус елим билан зичланади. Қўлда тўқиладиган гиламларда ип тугилгани боис ситилмайди. Шунингдек, ипакни ҳеч қачон куя емайди.

Аҳамиятлиси, бу гиламлар фақат ягона нусхада ишлаб чиқарилади. Такрори йўқлиги, яъни бетакрорлиги учун унинг қиймати йилдан-йилга ошади, нодир тарихий ашёга айланади. Авайлаб ишлатиладиганлари эса абадий музликларсиз ҳам “Пазирик” каби даврлар ошишига шубҳа йўқ.

Бугунги кунда гиламдўзлик ҳунарини хотин-қизларга ўргатиш бўйича курслар очдик. Айниқса, ёшлар орасида қизиқиш юқори. Ипак гиламларга бўлган талаб ва таклифлар ҳам йил саин ортиб бормоқда. Нархи ҳам шунга яраша 10-15 миллиондан 100-200 миллионгача баҳоланадиган гиламларимиз бор.

Айтиш керакки, Самарқанднинг ипак гиламлари дунёнинг барча нуқталарига етиб борган. Қўл меҳнатига бўлган қизиқиш ортидан чет эллардан ҳам буюртмалар қабул қиляпмиз. Маҳсулотимиз учар гилам бўлмаса-да, чиройи ва сифати эртакнамо. Бундай намуналар юртимиз номи ва халқимиз санъатини маконлар ва замонлар оша олиб ўтмоқда.

Муҳайё РУСТАМ қизи ёзиб олди.

“Жадид” газетасининг 2025 йил 4 июлдаги 27-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855