07.07.2025 | 09:31
355
ТЎРТКЎЛНИНГ ЧОРСУГА АЛОҚАСИ
Тўрткўл шаҳрининг номини кўпчилик “тўртта кўл”дан келиб чиққан деб ўйлайди. Яъни, шаҳарда тўртта кўл бўлган ва ўз-ўзидан Тўрткўл бўлиб кетган. Жуда ўринли фараз. Яширмайман, мен ҳам худди шундай бўлса керак деб юрардим. Бир қишлоқ ёки шаҳар ҳудудида тўртта табиий сув ҳавзаси – кўлнинг пайдо бўлиш эҳтимоли паст экани ҳеч хаёлга келмаган.
Аслида-чи? “Девону луғотит-турк”да айтилишича, тўрткўл (tőrtkϋl) – асли тўртбурчак деган маънони англатади. Википедиядан Тўрткўл шаҳри тарихига оид маълумотни ўқиб кўрсам, бу шаҳар ростдан ҳам тўртбурчак шаклда бунёд этилган экан.
Эски шаҳарларимизнинг марказий бозор жойлашган ҳудуди Чорсу деб аталган. Ўзбек тилининг изоҳли луғатига кўра, “чорсу” форсча сўз бўлиб, тўрт томон, тўғри бурчакли квадрат маъноларини билдиради. Тарихий шаҳарларда усти ёпиқ савдо-сотиқ жойи, яъни бозорнинг марказий, расталар кесишган ўрни “Чорсу” дейилган. Демак, тўрткўл ва чорсу сўзларининг луғавий маъноси деярли бир хил. Фақат бири оддий бозор ҳудудига ўз номини берган бўлса, иккинчиси маъно жиҳатидан қулочини кенгроқ ёзиб, шаҳар мақомига эришган.
Элмурод НИШОНОВ
“Jadid” газетасининг 2025-йил 27-июндаги 26-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



