27.08.2025 | 09:14
149
ИНСОНИЯТ ТОЛЕЙИ КАФОЛАТИ
Жаҳон кинематографияси дурдонаси бўлмиш “Профессор Доуэлнинг васияти” бадиий филми 1984 йили суратга олинган. Сюжет моҳиятига тиббиёт, хусусан, нейрохирургия тараққиётига оид илмий башоратлар сингдирилган. Фильмда илгари сурилган фикрни шундай талқин қилиш мумкин: “Биринчи жарроҳ – Яратганнинг ўзидир. У Одам Атонинг қовурғасидан Момо Ҳавони вужудга келтирган. Агар олимлар тўқималарнинг хусусиятини мукаммал ўрганса, кўчириб ўтказишдаги мураккабликларни еча олса, танадаги ҳар қандай йўқотишни тиклаш мумкин”.
Буни қарангки, қирқ йил олдин илмий фантастика ҳисобланган бу сўзлар бугун ҳақиқатга айланиб боряпти.

XXI асрда инсондан-инсонга тўқималар, пайлар, қон ҳужайралари, нерв толалари, шунингдек, айрим тана аъзоларини кўчириш йил саин тараққий этиб, трансплантологиянинг янгидан-янги имкониятлари кашф этилмоқда. Жумладан, Америка олимлари сичқон миясига нейроглиал ҳужайралар ўтказиш орқали унинг хотираси ва когнитив (англаш) қобилияти яхшиланишини исбот қилди. Бу тадқиқотлар ўз навбатида глиал (ёрдамчи) ҳужайралар трансплантациясини амалга ошириш натижасида склероз касаллигига чалинган беморларни даволаш мумкинлигини кўрсатди. Зеро, инсон миясининг хотира қуввати 2,5-6 питагайтгача (ДВД фильмларини 300 йилдан ошиқ тўхтовсиз томоша қилиш мумкин) эканлиги аллақачон аниқланган. Бироқ инсониятнинг катта қисми айнан хотира ёмонлашувидан азият чекади ва бу хасталикнинг йилдан-йилга яшараётгани ҳам сир эмас.
Дунё шифокорларини ўйлантираётган жиддий муаммолардан бири – асаб тизими касалликларига чалинган беморлар сонининг ортиб бораётгани. Бош мия билан боғлиқ патология ўта жиддий бўлиб, уни даволаш ҳам бир мунча мураккаб вазифа саналади. Қолаверса, инсон ҳаётига хавф солувчи қатор касалликлар борки, улар фақат жарроҳлик йўли билан бартараф этилади. Бош ва орқа мия ўсмалари, мия аневризмалари, артериаовеноз малформатсиялар, травматик жароҳатлар, умуртқа поғонаси чурраси, инсульт асоратлари, ҳар хил гематомалар ва эпилепсиянинг баъзи турларини оператив тарзда даволаш имконияти конструктив даволашга қараганда кенгроқ.
Шу жиҳатдан мамлакатимизда нейрохирургия тармоғини ривожлантириш, техник базасини такомиллаштириш бўйича жуда катта ишлар амалга ошириляпти. Зеро, мия юз миллиард нейрон ва триллион ҳужайрадан ташкил топган улкан бир синоат, нейрожарроҳ эса уни қўллари билан ушлаб, текшириш имкониятига эга.
– Ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўттизга яқин нейрохирург ўқиш учун хорижга юборилади, – дейди Республика нейрохирургия маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Абдураҳмон Норов. – Уларнинг барча харажати давлат бюджетидан қопланади. Малака ошириб қайтган мутахассислар янги даволаш усулларини фақат марказимизда эмас, балки ҳудудий филиалларимизда ҳам жорий этади. Президентимиз тиббиёт соҳасидаги йиғилишларда ривожланиш фақат пойтахтда қолиб кетмаслиги кераклигини тез-тез такрорлайди. Яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, филиалларимиз салоҳиятини пойтахтдаги нейромарказлар даражасига кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. У ердаги ҳамкасбларимиз билан жонли ва масофавий алоқаларни тизимли равишда кучайтирдик. Эътиборлиси, вилоятлардаги мураккаб жарроҳлик амалиётларига чет эллик малакали мутахассислар ҳам жалб этилмоқда. Бу борада салмоқли қадамлардан бири Самарқандда қўйилди. Туркиялик профессор Саид Ўзтурк иштирокида паркинсон касаллиги билан рўйхатга олинган беморнинг бош қисмига “чип” ўрнатиш операцияси ўтказилди. Икки-уч йил ичида бошқа ҳудудларда ҳам бу амалиётни татбиқ этамиз.
Кузатишлар натижасига кўра, бошқа давлатларда даволаш кўрсаткичининг юқорилиги шифокорлар малакаси ёки иқтисодий барқарорликка эмас, айнан касалликни илк давридаёқ аниқлашга боғлиқ экан. Бу ўринда одамларнинг тиббий маданияти ҳам муҳим роль ўйнайди. Хорижда шикоят бор-йўқлигидан қатъи назар, фуқаролар белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтади, турли касалликлар бўйича таҳлиллар топширади. Агар соғлигида салбий ўзгариш сезса, дарҳол шифохонага мурожаат қилади. Чунки ҳар қандай касалликни бошланиш даврида даволаш жуда катта самара беради.
Бош мия онкологик касалликлари ҳам ана шундай эрта аниқлашни талаб қилади. Бунинг ортидан келиб чиқаётган ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш ҳар бир нейрожарроҳнинг асосий мақсадидир.
– Бош мия онкологик касалликларининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари ҳали у қадар аниқланган эмас, – дейди қарийб уч мингга яқин жарроҳлик амалиёти ўтказган Абдураҳмон Норов. – Лекин эҳтиёт чоралари бор. Аввало, мияни кўпроқ ишлатиш – китоб ўқиш, фикрлаш, турли воситалар билан чархлаб туриш керак. Шунингдек, стресс ва депрессиядан ҳимояланиш, мияни илғор фаолиятга йўналтириш кўплаб касалликлар ривожланишининг олдини олади. Меъёрдан юқори бўлган қон босими ҳам мия фаолиятининг бузилиши, ҳужайраларининг жароҳатланишига олиб келади. Мавзуга алоқадор бўлгани учун парҳез қилаётган юртдошларимизга муҳим бир масалани эслатиб ўтмоқчиман. Тиббиётда аутофагия деган атама бор. Кенгроқ айтсак, организм оч қолганда ўзини ўзи истеъмол қилишга ўтади ва биринчи галда касал ҳужайраларни ейди, дегани. Бу томондан парҳез тутишнинг фойдали тарафи бор, албатта. Лекин нотўғри парҳез, айниқса, суюқлик кам ичиш организм қуришига олиб келади. Қон қуюқлашади ва айланма ҳаракати пасаяди. Бу эса мияга кислород боришини камайтиради. Бугун баъзи нейрохирургик касалликлар шу сабаб билан ҳам кўпаймоқда. Яна бир нарсани айтиб ўтишим лозим: оилада болаларга нисбатан зўравонлик, ўсмирларнинг узоқ вақт руҳий тушкунликда қолиб кетиши мия ривожланишига салбий таъсир қилади. Гарчи кўпчиликка ёқмайдиган огоҳлантириш – уяли алоқа воситаларида соатлаб суҳбатлашиш бош мияда ўсимта ўсишига сабаб бўлади.
Шифокорнинг жонкуярлик билан тушунтириши бежиз эмас. Мия тананинг бош штаби ва энг кўп энергия сарфлайдиган муҳим аъзодир. Сўзлаш, ҳаракатланиш, таъм ва ҳид сезиш каби хусусиятлар инсоннинг бош миясида жойлашган ўн икки жуфт нерв орқали бошқарилади. Бу эса мияга тиғ теккизишнинг қанчалик хавфли ва мураккаб эканини кўрсатади. Ўта масъулиятли бу соҳа ходими учун бирдан-бир улуғ мақсад – инсонни асраш керак!
Шу маънода даволашда жарроҳлик амалиётигина эмас, юқори технологиялардан фойдаланиш ҳам талаб этилади. Бугун нейрохирургия диагностикасига катта аҳамият берилмоқда. Бу йўлда барча туман-шаҳарларда магнит-резонанс ҳамда компютер томографияси фаолияти йўлга қўйилган.
Шунингдек, миянинг турли қисмларини аниқ текшириш ва оператсияларни олдиндан режалаштириш учун функсионал томография, миядаги қон томирларини кўриш ва аневризмани аниқлаш учун анфиография каби ускуналардан унумли фойдаланилмоқда. Катетер орқали мия ичини оператсиясиз даволаш, қон томирлардан бориб тромбларни олиб ташлаш учун тромбоэкстраксия, мияга стимулятор қўйиш амалиётлари, виртуал реабилитатсия дастурлари жорий этилди. Истиқболда эса мия ўсмалари ва қон томир патологияларини оператсиясиз даволаш, роботлар ёрдамида нозик жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли ўтказиш, асаб тўқималарини тиклашдек муҳим вазифалар кутмоқда. Республика нейрохирургия илмий маркази эса мана шундай долзарб жараёнлар марказида туриб, 500 га яқин тиббиёт ходими билан аҳоли саломатлигини сақлашга хизмат қилмоқда.
– Бу ерда асосан сурункали касалликка чалинган беморлар ётқизилиб, режали равишда оператсияга олинади, – сўакциядорликтди марказ директор ўринбосари Абдураҳмон Норов. – Муассасамиз даволаш билан бир қаторда с ҳа мут хассисларининг янги авлодини тайёрлаш, инноватсион ишланмалар, янги лойиҳаларни ўрганиб, тиббиётга татбиқ қилиш билан ҳам бирдай шуғулланиб келмоқда. 130 ўринга мўлжалланган марказда бугун яқин ва узоқ давлатлардан келиб даволанаётган беморлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Марказда кам инвазив оператсиялар, интерартериал кимётерапия ам лиёти ҳам қўлланилмоқдаки, илгари беморлар бундай амалиётлар учун чет элга боришга мажбур эди. Юқори технологияли жарроҳлик амалиётларининг инноватсион турларини дадил жорий қилиш орқали кўплаб беморлар жиддий касалликлардан бутунлай фориғ бўлмоқда.
Аҳолимизнинг оғриқли нуқтаси шундаки, ҳали-ҳамон айримлар хорижда даволанишни танлаяпти. Ваҳоланки, тиббиёт марказларимиз ҳолати, шифокорлар салоҳияти халқаро клиникаларникидан паст эмас. Шунчаки, беморларни боканализациярга олиб кетиш билан шуғулланувчиларнинг чақириқлари кўпчиликни чалғитмоқда. Чунки уларнинг хорижий клиникалар билан молиявий келишувлари бор, ҳар бир олиб борган мижози учун касаллик турига қараб улуш олади. Соддадил халқимиз эса ўзлари билмаган ҳолда, валюта чиқариш орқалинвестициялакат тиббиёти, унинг иқтисодий ривожига ҳисса қўшади. Дейлик, ўзимизнинг хусусий тиббиёт муассасаларида ўн миллион сўмга бажариладиган амалий иш хорижда юз миллион сўмга тушади. Гарчи шарт-шинвестицияларротседура ҳам уларникидан қолишмайди, азбаройи ташвиқотнинг зўрлигидан бемор хорижга боришни ихтиёр қилади.
Сўнгги йилларда бу ҳолат 10–15 фоизга камайган. Биз беморга ўзимизда даволан ёки бошқа шифокорга мурожаат қилма, дея олмаймиз. У ўзи истаган тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бу масаладаги муаммомиз миллий тиббиётимиз тарғиботини кўнгилдагидай йўлга қўя олмаётганимизда деб ўйлайман. Одамлар кўп ҳолда шифокорнинг ижтимоий тармоқдаги фаоллигига қараб унга юзланади. Ҳар бир тиббиёт маркази пиа менежерларини ишга солса, амалга оширилаётган ишлар тарғиботини кучайтирса, беморларимиз а хасталикни ўзимизда бемалол даволаш мумкинлиги, қайтага бу ҳам молиявий, ҳам жисмоний жиҳатдан қулай эканини етарли даражада ташвиқ қилса, кифоя.
Шифокорнинг фикрида жон бор. Муваффақиятларни кўрсата билиш ҳам давр талаби. Зеро, “қачондир, кимдир уни кашф этмагунча ҳаёт формуласини ўзи билан олиб” кетган Александр Беляевнинг Доуэли айтганидай, “соф илмий тафаккур бутун инсониятнинг толейи”дир. Жумладан, тиббиёт тараққиёти ҳам.
Муҳайё РУСТАМОВА
“Жадид” газетасининг 2025 йил 22 августдаги 34-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
828
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
821
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
856



