Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


16.09.2025 | 16:41

img217

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ КАФОЛАТИ

2025 йил бошидан буён Давлатимиз раҳбари таълим соҳаси вакиллари билан ўн марта учрашди. Уларда олий, касбий, мактабгача ва мактаб таълими, нодавлат таълим, спорт ва ҳарбий таълим, хориждаги таълимни қўллаб-қувватлашга оид тақдимотлар билан танишди ҳамда видеоселектор йиғилишлари ўтказди.

Бу тадбирлар аллақачон ўз мевасини бера бошлади. Ўқитувчиларнинг ойлик маошига 10 дан ортиқ устамалар жорий қилинди. Бугун ўз устида ишлаган 60 мингдан ортиқ педагог 10–12 миллион сўм маош оляпти. Янги баҳолаш тизими бўйича ижобий натижа кўрсатган 300 та мактабнинг бутун жамоаси 40 фоизгача устама олмоқда. Шу ойдан мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди.

Йил бошидан буён халқаро фан олимпиадаларида юртимиз ўғил-қизлари 195 та медални қўлга киритган. Хорижий тил эгалари жалб қилинган мингдан зиёд мактабда тил бўйича сертификат олган ўқувчилар сони бир йилда 2,5 баробар кўпайган.

Ислоҳотларнинг энгкомпьютерили – узвийлик ва изчиллик, қатъий ижро интизоми ҳамда назорат ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 9-сентябр куни мактабкомпьютерлим ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ютуқлар эътироф этилиб, хато ва камчиликлар кескин танқид қилинди.

Мутасаддиларга йўл қўйилган хатоларни тузатиш учун муддат белгиланиб, айрим масъулларга чора кўрилди. Келгуси режалар ва вазифалар аниқ кўрсатиб берилди. Мазкур видеоселекторнинг қайноқ нуқталари шарҳи билан қуйида тўхталиб ўтамиз.

  * * *

Бу йил мактабгача таълимда ўринлар сонини 182 мингтага кўпайтириш режалаштирилган. Уларнинг 82 мингтаси янги боғчалар ҳиссасига тўғри келади. Қолган 100 минг ўрин эски боғчаларни таъмирлаш орқали ҳамда хусусий сектор иштирокида ташкил этилади. Бунинг учун мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман ва шаҳарларда бўш ерлар ауксионга чиқарилади. Уларда давлат-хусусий шериклик асосида боғчалар қуриш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади. Бундай муассасаларга субсидия бериш, тарбиячилар маошини қисман қоплаш тартиби жорий қилинади.

Шароит яратиб берилгани билан ундан тўғри фойдалана оладиган кадрларга ҳам эҳтиёж катта. Бугунги кунда давлат боғчаларидаги тарбиячиларнинг 38 фоизи, хусусийларида эса 24 фоизи олий маълумотли. Шу боис, янги ўқув йилидан ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун 5 кун ишлаб, 1 кун ўқийдиган бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Келаси йили ҳар бир вилоятда боғча тарбиячиларининг педагогик маҳоратини оширишга методик кўмаклашувчи “Янги авлод” боғчалари барпо қилинади.

* * *

Олис ҳудудлардаги 74 минг ўқувчи мактабга 5–7 километрдан қатнаяпти. Қашқадарё ва Сурхондарёдаги 100 та мактабга бепул автобус қўйилган. Бу зарурат бошқа вилоятларда ҳам илгари сурилмоқда.

Иқтидорли ёшларга шароит яратиш учун вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишида Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.  лар ҳудудлардаги техника олий ўқув юртларига бириктирилади. Яхши натижага эришган битирувчилар уларнинг 2-курсига қабул қилинади.

* * *

Болалар контентини ривожлантириш маркази, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти томонидан ҳафталик мавзуларидан келиб чиқиб, қизиқарли видеороликлар яратилади. Улар “Миллий тарбия” платформасига жойлаштириб борилади.

Жойлардаги 219 та “Баркамол авлод” мактаби, “Ёшлик” спорт жамияти, Ўқувчи ёшлар маркази ва Ўзбекистон болалар ташкилоти негизида республика, ҳудуд ва туманларда “Келажак” марказлари ташкил этилади. Мазкур марказлар мактаблар билан узвийликни жонлантириб, ўқувчиларни муҳандислик, илм-фан, маданият, санъат, китобхонлик, спорт ва экология йўналишлари бўйича тўгаракларга жалб қилади. Бунинг учун ҳар бир ўрта мактабда маслаҳатчи лавозими жорий этилади. Улар ўқувчиларнинг қобилияти ва қизиқишига қараб, тил, касб, муҳандислик, ижод, санъат ва спорт тўгаракларини ташкил қилади. Ушбу тўгараклар ва олимпиадаларда эришган натижалари бўйича ёшларнинг “рақамли портфолио”си шакллантирилиб, электрон шаҳодатномада кўрсатилади.

* * *

Юртимизда 450 минг ўқувчини қабул қила оладиган 598 та техникум бор. Лекин уларда ёшларнинг қизиқиши, касб топиш кўрсаткичи юқори эмас. Шунинг учун Президент ва ихтисослашган мактаблар тажрибаси асосида барча техникумларга халқаро стандарт бўйича замонавий касбга ўқитиш муҳитини олиб кириш зарурлиги таъкидланди. Бу ишларни ягона сиёсат асосида олиб бориш учун Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади.

Энди инвесторлар буюртмаси билан техникумларда кадрлар мақсадли тайёрланади. Техникум билан дуал таълимни йўлга қўйган корхоналарга имтиёзли кредит ажратилади. Йиғилишда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида касбга ўргатувчи устахоналар ташки  қилис , хорижий тилларни ўқитишни кенгайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

* * *

Видеоселекторда мутасаддилар ва педагоглар билан мулоқот бўлди. Албатта, қисқа вақтда барчани тинглаш ва жавоб қайтариш имкони йўқ. Шу боис, таҳририятимиз ўз муносабатини билдирмоқчи бўлган ўқитувчиларга минбар беради. Тошкент вилоятининг тоғ олди ҳудудида жойлашган Ангрен шаҳридаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси Дилафруз Раззоқова ана шундай таълим вакилларидан. Педагогнинг таассуротлари билан танишамиз:

– Президентимиз видеоселектор аввалида айнан ўқитувчиларга эътибор қаратгани кўнглимизни тоғдай кўтарди: “Иқтисодиёт ривожланиши, юртимиз ва фарзандларимиз келажаги фақат ва фақат таълим ва муаллимга боғлиқ. Сизлар билан иш бошлаган биринчи кундан айтаман: таълим, таълим, таълим, муаллим, муаллим, муаллим”.

Яқин-яқингача хато ва муаммоларнинг бор юки ўқитувчининг елкасига тушарди. Айрим ҳолларда маҳаллий раҳбарлар, ҳатто мактаб директорлари ҳам юзага келган муаммоларга парво қилмай, ечимини оддий муаллимга қолдирарди. Бу адолатдан эдими? Албатта, йўқ.

Давлатимиз раҳбари бу борада ҳам қатъий фикрни илгари сурди: “Ҳар бир туман, вилоят ҳокими, биз фарзандларимизни ишониб топширган боғча, мактаб, техникум, олийгоҳ раҳбарлари бир ҳақиқатни аниқ билиши зарур. Одамларимиз яхши яшаши учун иқтисодиётимиз кучли бўлиши керак! Бунинг учунконференция, янги хизмат, янги технология керак! Сифатли таълим тизими орқалигина буларга эришКонференцияшқа йсекциядаўқ! Шу ҳақиқатни англаб, ҳар кун ўзини қийнаб ишлаган раҳбарнинг туманида, боғчаси, мактаби, техникуми, олийгоҳида албатта ўзгариш ва натижа бўлади!”

Видеоселекторда таълимнинг барча босқичлари – боғчадан тортиб олийгоҳга қадар бўлган занжир қамраб олинди. Таълимнинг натижаси қаерда кўринади? Амалиётда – иш жараёнида. Йиғилишда ёшларни иш билан таъминлашнинг янги механизмига ҳам кенг ўрин ажратилди.

Ўтган йилдан бошлаб 1-синфларда информатика дарс соатлари йўлга қўйилди. Кейинги ўқув йилидан юқори синфларга сунъий интеллект бўйича дарслар киритилиши ва бунинг учун 2 мингта синф хонаси компютер ва интерактив доскалар билйодгаъминланиши айтилди. Ёши катталар “бизнинг давримизда” деб гапиради. Лекин 7-8 йил олдин ҳам мактабларда компютер етарли эмас ёки борлари ҳам таъмирталаб, маънан эскирган эди. Бу техникалар фақат кўргазмали қуролга ярар эди. Аммо боғча ёшидаёқ телефон, интернет билан танишаётган болани қуруқ савлат қониқтирмайди. Улар албатта замонавий техникани дарс жараёнида бевосита фойдаланиши керак.

Йиғилишда юксак иқтидорли ўқувчилар учун ихтисослашган мактаблар сонининг ортаётгани, Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Ибн Сино мактаблари филиаллари очилиши ҳақида ҳам гапирилди. Бу, албатта, ёшларнинг ўз йўналишида чуқур билим олиши учун катта имконият. Шулар қаторида “Келажак” марказларини ташкил этиш ташаббуси ҳам эътиборга молик. Чунки у ерда ихтисослашган мактабларга кира олмаган ўқувчилар билан чуқурроқ ишлаш мумкин бўлади. Чунки жамият тараққиёти фақат иқтидорли гуруҳга эмас, балки бутун авлоднинг катта ҳаётга тайёргарлигига боғлиқ.

Йиғилишдан кейин икки хил туйғу пайдо бўлди: биринчиси – қувонч ва фахр, иккинчиси – масъулият. Чунки давлатимиз таълим соҳасига катта маблағ, имконият ва эътибор қаратмоқда. Энди биз бу имкониятларни самарасиз сарфлаш, қоғозда ҳисобот бериш ёки масъулиятсизликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ.

“Эътибор беринг, бугун ўз устида ишлаган 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10–12 миллион сўм маош оляпти. Бу қачон бўлган? Мен халқимизга вақти келиб ўқитувчиларнинг маошини минг долларга етказамиз, деган гапларим, мана, уч йил ичида ҳақиқатга айланди”, деди Давлатимиз раҳбари.

Нутқдаги “ўз устида ишлаган” иборасида ҳикмат катта. Чунки ҳақиқатда меҳнат қилган ҳамкасбларимиз муносиб рағбатини оляпти. Ҳамма гап одамнинг ўзида қоляпти. Ҳазрат Навоийнинг бир ҳикматли байти барча таълим соҳаси вакилларига қаратилгандай:

Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

Жамолиддин БАДАЛОВ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 сентябрдаги 37-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855