Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


28.08.2025 | 17:27

img501

ТАЖРИБА ҚУЁНИ КИМ?

Instagram’да бир видеога кўзим тушди. Кўринишидан туппа-тузук аёл уйқудаги ёш боланинг тепасида сув тўлдирилган пуфакни игна билан ёрди. Уч-тўрт ёшлардаги гўдак қаттиқ қўрқиб кетди ва чинқириб юборди. Бола йиғлагани сари видеога олаётган ҳам, уйғотган аёллар ҳам беўхшов қаҳқаҳа уради. Шу нарса 16 мингта “лайк” олиб, 18 мингдан ортиқ изоҳга сабаб бўлибди.

Хўш, норасиданинг соғлиғи, психологияси энди нима бўлади? Кучли қўрқув йиллар ўтиб таъсир кўрсатмаслигига ким кафолат беради? Худо кўрсатмасин, ногирон бўлиб қолса, тўпланган лайклар дори бўладими? Эътироз билдирганларга жавоби ҳам бор экан “балогир”ларнинг: бу тажрибавий контент. Нима, ёш бола тажриба қуёними сенга?

Бугун “лайк”сираб қолган одамлар тобора бачкана, мантиқсиз ва хавфли хатти-ҳаракатларга йўл қўймоқда. Натижада биз онгимизни сирти ялтироқ, ичи қалтироқ ахборот билан тўлдиряпмиз. Аниқроғи, миямизни чиқиндихонага айлантиряпмиз.

Гап фақат контент яратувчиларда эмас. Уларнинг тегирмонига сув қуювчилар сиз билан биз – “лайк” босиб, изоҳ ёзиб, кўриб, бошқаларга улашаётган аудитория. Бу занжир ўзаро боғланган ва ҳар бир бўғин ўзига хос жавобгарликка эга. Занжирни узиш осон эмас, аммо имконсиз ҳам эмас.

Ижтимоий тармоқлардаги барча контентни салбий деб баҳолаш адолатдан эмас. Танганинг нариги тарафи ҳам бор. Бугун ижтимоий тармоқ саҳифаларида ахлоқий, тарбиявий йўналишдаги материаллар сони ҳам борган сари ортиб бормоқда. Айниқса, табиатни асраш, сув ва ҳавога нисбатан масъулият билан ёндашиш ғоялари ёшлар орасида тез оммалашяпти. Одамларга салбий контентлар қай даражада таъсир ўтказаётган бўлса, долзарб мавзулардагилари ҳам ҳаётда худди шундай рол ўйнамоқда.

Шу нуқтада миллий контентнинг аҳамияти янада аёнлашади. Токи бугунги интернет оламини ўзимизнинг контент билан бойитмас эканмиз, ёт ғоялар билан рақобатга киришмас эканмиз, янги авлодни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас.

Бунинг учун ҳар ким ислоҳни ўзидан, оила аъзолари ва яқинларидан бошлаши керак. Ота-оналар ҳам медисаводхонлигини ошириши керак. Бунинг учун университетда ўқиш шарт эмас. Ўша интернетда бу ҳақида маълумотлар етарли. Наҳотки, медиаоламдан ҳар нарсани топишга етган ақлимиз шунга келганда оқсайдир?

В.ҲАБИБУЛЛАEВА
Facebook

“Жадид” газетасининг 2025 йил 22 августдаги 34-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859