Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


21.08.2025 | 16:57

img248

ҚАДИМДА ИТНИ КИМ БОҚҚАН?

Итларни ўрганиш, урчитиш, озиқлантириш, сақлаш, қўриқлаш, қидирув, божхона, чегара ва бошқа хизматларда фойдаланиш учун махсус кўникмаларга ўргатиш билан шуғулланувчи соҳа мутахассисларига нисбатан юртимизда XX аср бошидан буён кинолог сўзи қўлланилади. Бунга рус офицерларининг овчи итларни сақлаш ва кўпайтиришга оид клублари фаолияти сабаб бўлган экан.

Аммо унгача минтақада ит боқувчилар бўлмаганми? Ҳукмдорлар ва аслзодаларнинг зотдор кўппакларини ким парвариш қилган? Чорсунинг шундоқ биқинида жойлашган Сағбон маҳалласи номи ҳам “сакбон”, яъни “ит боқувчи” маъносини беради, деган қарашлар бор. Луғатларни кўздан кечириш жараёнида “итарчи”, “итаржи” шаклида учрайдиган “иторчи” сўзига дуч келдим.

Гулханийнинг “Зарбулмасал”ида Бойўғли тилидан “Ит қилганни иторчи қилмас”, деган мақол янграйди. Иторчи кимлигига “Мумтоз адабий асарлар ўқув луғати” (Ж.Лапасов)нинг 92-саҳифасида “ит боқувчи”, “Мумтоз адабиёт манбалари луғати” (В.Раҳмонов)нинг 166-саҳифасида “итбоқар, югурдак, хизматкор” деб таъриф берилган.

Шунингдек, “итаржи” сўзи Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асарида уруғ номи қаторида санаб ўтилган. Юридик фанлар доктори, профессор Зиёдулла Муқимов “Шайбонийлар давлати ва ҳуқуқи” номли тадқиқотида “итарчи”нинг асл шакли “ўтарчи” бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.Самарқанд вилояти Иштихон туманида Ўтарчи, Тожикистоннинг Хўжанд вилояти Ғончи туманида Иторчи номли қишлоқлар бор.

Номшунос олим Мўмин Турдибековнинг “Шимолий Тожикистон топонимларининг тарихий-лингвистик хусусиятлари” номли диссертациясида иторчи уруғи яловига ит тасвири туширилганини қайд этган. Демак, иторчи уруғи вакиллари итларнинг хатти-ҳаракатлари, селекцияси, уларни урчитиш, озиқлантириш, сақлаш, ўргатиш билан шуғулланганлар. Ов, қўриқлаш, қидирув каби жараёнларда фойдаланганлар.

Шундан келиб чиқиб, итларни парваришлаш ва уларни бирор фаолиятга ўргатиш билан шуғулланувчи шахсга ўзбекча “иторчи” сўзини қўллашга тўла асос бор.

Достонбек ШАРИПОВ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 15 августдаги 33-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855