Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


05.09.2025 | 09:37

img293

“МАНГУ ҚУЁШ”: ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТ ВА БАДИИЙ ТАФАККУР ЧОРРАҲАСИДА

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али тарихий мавзуларда теран ва кенг қамровли асарлар яратишда етакчи адибларимиздан бири саналади. Унинг “Улуғ салтанат” роман-эпопеяси, “Сарбадорлар” дилогияси, “Клеопатра” ва “Абадий соғинчлар” сингари тарихий асарлари халқимиз маданий меросини ўрганишда муҳим ўрин тутса, яқинда нашр этилган “Мангу қуёш” романи адиб ижодидаги янги ютуқдир.

Алишер Навоий образини яратиш ёзувчидан катта маҳорат талаб қилади. Навоий нафақат буюк шоир ва давлат арбоби, балки фалсафа ва маданиятнинг туб илдизларига чуқур сингиб кетган, ҳануз кўп қирраларини очишни талаб қиладиган буюк сиймодир. Шу боис, бу шариф зот тимсолида тарихий, маданий, фалсафий билимлар билан бирга, ўша замоннинг сиёсий-ижтимоий контексти ҳам аниқ акс эттирилиши зарур.

Муҳаммад Али “Мангу қуёш” романида айнан шу мураккаб ишни уддалади. У нафақат Навоий ҳаёти ва ижодининг чуқур психологик ва фалсафий қатламларини очиб беради, балки ўша давр воқелигини аниқ ва жонли тарзда тасвирлайди. Ёзувчи ўз асарида тарихий ҳақиқатни бадиий нозиклик билан уйғунлаштириб, ўқувчига бой маънавий ва маданий меросни тақдим этади. Бундан ташқари, Муҳаммад Али Навоий тимсолини кўплаб маданий ва тарихий стереотиплар орасидан чиқариб, янги ва обектив ёндашув билан тасвирлашга муваффақ Унция.

“Мангу қуёш” асари шу маънода оғир меҳнат натижаси ва тарихий шахслар тимсолидаги инсонийлик, фалсафий теранлик ва маънавий бойликни ўқувчига етказишда муҳим қадам бўлди.

Романни ўқиш жараёнида ўқувчи Навоий даҳоси қирраларини кашф эта бошлайди: “Навоий ким? Шоирми, амирми, муҳрдорми, ҳокимми, муқарраби султонми, авлиёми?” Шоирнинг атрофидаги кишилар, Султон Ҳусайн, Бадиуззамон Мирзо, Шайхим Суҳайлий, Хондамир, Султонали Машҳадийлар ҳар бири ўз кўнглида шу саволга жавоб топишга интилади.

“Мангу қуёш” романида диққатимизни тортган энг муҳим жиҳат бу – Алишер Навоий ва Султон Ҳусайн Бойқаро ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, садоқат ва ҳамфикрлик муносабатидир.

Бу икки буюк тарихий шахснинг дўстлиги ўзбек адабиёти ва тарихининг энг ёрқин саҳифаларидан биридир. Муҳаммад Алининг “Мангу қуёш” романида бу дўстлик ўзининг энг самимий ва мураккаб жиҳатлари билан бадиий тасвирланган. Китобхон “Мангу қуёш”да нафақат мозийдаги воқеаларни, балки инсоний муносабатлар ва тарихий шахсларнинг ички дунёсини ҳам ҳис қилади. Бу ўринда ёзувчининг энг катта ютуғи шундаки, тарихий шахслар фақат воқеликдаги тасвирлар билан эмас, руҳий кечинмалари, ички дунёлари билан мутаносиб жонлантирилган.

Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро ўртасидаги дўстлик, аввало, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган эди. Улар бир вақтнинг буюк зиёлилари, давлат арбоблари ва ижодкорлари сифатида бир-бирининг фикр ва қарашларига алоҳида эътибор беришган, фикр алмашишган.

Бойқаро ва Навоий орасидаги муносабатлар орқали икки буюк шахснинг  мураккаб ва ўзига хос кўп қирра ари очиб берилади. Бойқаро – зиддиятли сиёсий шарт-шароитларда моҳир арбоб, ўз халқининг манфаати учун курашган саркарда ва ҳукмдор сифатида гавдаланса, Навоий илм-фан  адабиёт ва фалсафа соҳасидаги буюк устоз сифатида кўрсатилади.

Муҳаммад Али “Мангу қуёш”да Навоий ва Бойқаронинг ўзаро суҳбатларини жуда жонли ва табиий тарзда акс эттиради. Уларнинг суҳбатлари орасида, мисол учун, давлат бошқаруви, адабиётнинг мақсади, инсон руҳининг сирли қирралари ҳақида теран фикрлар учрайди. Бу суҳбатлар нафақат тарихий контекстда, балки замонавий китобхон учун ҳам қимматли таълимотлар, маънавий ғоялар тақдим этади. Китобхон мутолаа давомида, уларнинг фикрларида ўша даврнинг ижтимоий, маданий, маънавий муаммолари ва қарашларини теран ҳис қилади.

Бундан ташқари, романда Ҳусайн Бойқаронинг Навоий ижодига бўлган самимий эътибори, уни қўллаб-қувватлаши ҳам ёрқин бўёқларда тасвирланган. Бу адибнинг тарихий манбалар ва бадиий талқинларни уйғунлаштиришга усталигидан далолат. Бойқаронинг Навоийга бўлган ишончи ва муҳаббати, шунингдек, улар ўртасидаги дўстлик руҳий бирлашув ва ижодий ўсишга сабаб бўлгани китобхон қалбида ўчмас из қолдиради.

Муҳаммад Али бу дўстликни тасвирлашда ўрта асрлар туркий тилининг ўзига хос оҳангини сақлаган, асар тили бой ва рангин. Романдаги суҳбатлар, қаҳрамонларнинг ички фикрлари, ҳиссиётлари – буларнинг барчаси ўқувчини ўша давр ҳаётига чуқур шўнғишга ундайди. Романдаги Навоий ва Бойқаро дўстлиги ҳақидаги саҳифалар тарихий далиллар ва бадиий тасвирлар билан муваффақиятли уйғунлаштирилган. Ёзувчи бу дўстликни тарихийлик билан бадиийлик орасидаги нафис мувозанатда келтиради. Адиб муҳим тарихий воқеаларгина эмас, кичик тафсилотлар орқали ҳам Навоий ва Бойқаронинг қалб яқинлигини маҳорат билан кўрсата олган.

Биламизки, Навоий ҳамиша кўпчиликни қизиқтириб келган ўз шахсий ҳаёти, масалан, ота-онаси ҳақида, камтарлик юзасидан, деярли сўз юритмаган. Шоирнинг бирон ерда онаизори исмини ёзмагани ҳам бунга далил. Муҳаммад Али эса шоир онасининг исмини аниқлашда улуғ адиб Ойбек изидан боради ва унинг “Бола Алишер” қиссасида келтирилгандай, муборак исмни “Гулбегим” деб атайди.  Бундан ташқари, у Бадиуззамон Мирзо, Мўмин Мирзо воқеалари, Хадича бегим уюштирган сарой ўйинларини маҳорат билан тасвирлаб, Навоийнинг ҳовлиси, ундаги бинафшазорни меҳр билан таърифлайди. Алишер суюкли ёрини илк бор кўрганда, Бадеъулжамол бинафшаранг кўйлакда эди. Бинафша, бинафшаранг – асарда рамзга айланади. Суюклиси оламдан ўтгандан кейин шоир Унсия ҳовлисини бинафшазорга айлантиради. Алишер Машҳадда Абулқосим Бобур боғида шундай бинафшазорни кўрганди. Ҳар кун эрталаб бомдод намозини адо этган Навоий бинафшазорни айланиб, сўнг ўртадаги супада ўлтириб, кўкка боқиб Бадеъулжамол билан суҳбатлашади…. ва кўнгли таскин топади. Бу одатга айланади, ҳажга боришдан олдин бинафшазор билан алоҳида хайрлашади… Бинафшалар бошларини эгиб қоладилар…

Ёзувчи Навоийнинг ҳаж сафарига отланганини ёрқин бўёқларда тасвирлайди. Романнинг “Оламнинг нури” бобида шундай сўзларни ўқиймиз:

“ …Илоҳи, мен тавба қилдим дегандин бобидане суд, сен тавба бергилки, ҳам Таввобсен-у ҳам Маъбуд…
Илоҳи…
Илоҳи…    Илоҳи…
Тағи…
Тағи…
Ҳаж сафари давом этмакда.
Навоий ҳали-ҳозир йўлда кетмакда…
Ҳижоз тупроғигача йўл узоқ… Унинг охири йўқ…
Йўл узоқ…”

Навоийнинг ким экани ҳақидаги баҳс бутун асар давомида ўқувчи хаёлидан кўнуқтаийди. У амирми, шоирми, авлиёми, фариштами, ё?..

Лекин Навоий уларга ўхшамасди. У бошқача эди. Султон Ҳусайн Навоий ҳақида сўзлаб, унинг қуёш эканини айтади, ҳамиша кулиб, жилмайиб турадиган қуёш…

Ҳеч қачон сўнмайдиган, олижаноб ва саховатли мангу қуёш…

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Мангу қуёш” тарихий романи, сўзсиз, ўзбек адабиётини бойитган асардир. Асар умуммиллий бобомиз Алишер Навоий сиймосини, ибольшевиклари мураккаб ҳаётини моҳирона кўрсата олган асар сифатида қадрланишига асло шубҳа йўқ. Биз ёши улуғ адибимизни шундай ажойиб, мағзи тўқ роман билан қутлашга ўзимизни ҳақли сезамиз. Муборак бўлсин!

Шуҳрат СИРОЖИДДИНОВ,
академик

“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855