Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


05.09.2025 | 12:21

img289

“МУМКИНМИ?!”

Ўтган асрнинг 20-йиллари Абдурауф Фитратнинг илмий-адабий фаолиятида сермаҳсул давр саналади. Илмий-оммавий очерк дея таърифланган “Бедил” рисоласи айни шу даврда эълон қилинган. Асар 1923 йили Москвада ёзилиб, бир йилдан сўнг Тошкентда чоп этилади.

Китоб бухоролик Қутлуғ отлиғ зиёли йигитнинг ўқишдан таътилга чиқиб, Москвадан юртга қайтиши, дўсти Рустам билан суҳбат-мунозараси орқали  бошланади. Дўстона суҳбат Ҳамид исмли йигитнинг уйидаги жадидона машваратга уланиб кетади. Сюжетдаги бу ўзгариш бежиз танланмаган. Бу орқали муаллиф умуммиллий мавзу бўлмиш ҳуррият, маърифат масалаларини тор доирада гапириб юрган билан бир иш чиқмаслиги, уни кенг давраларда якдиллик асосида муҳокама қилиш, муаммо ва ютуқларга жиддий ёндашиш, кўпчилик билан кенгашиш кераклигини уқтирмоқчи бўлади.

 итрат каби маърифатпарварлар бирдамликни мақсадга эришиш йўлидаги энг муҳим омиллардан бири деб билган. Бироқ беш қўл баробар бўлмаганидек, ўша даврда жаҳолат ботқоғига ботиб, эрксизлик зулматида туртиниб юришни маъқул кўрадиган тоифалар ҳам бор эди. Улар Хизр учраганда барчанинг кўр бўлиб қолишини тилаган сўқир каби бирдамлик, маърифат каби саодат йўлини кўрсатувчи маёқларга зиён етказишни мўлжалларди. Улуғ шоир Чўлпон бу каби хоинларга шундай “хушхабар” юборганди: “қайғурингиз: кишанларни ясовчи усталар, …Сизнинг учун ёз бошининг қоридек эрув кунлар келадир, …Чиқадирган қуёшни сиз беҳуда Этак билан тўсмоқ учун тиришманг…”

Суҳбат асосига қурилган “Бедил” рисоласида Қутлуғ, Рустам, Ҳамид, Эгамберди, Мулло Қурбон каби ёш зиёлилар гап-гаштак асносида Бедилнинг девонидан ўрин олган ғазал ва рубоийлар орқали ижтимоий-сиёсий муаммоларни муҳокама қилишади. Шоирнинг “ҳавоси бузулғон қоронғу зиндонни бузуб, ташқарига  очиқ ҳавога чиқиш керак”, “жаннатнинг орзусига берилиб, жаҳаннамнинг  убига тикилганларнинг кулгили ҳоллар га кишининг қарағуси келма дир”, “золим ўрнини бир кун мазлум оладир – олов оёқдан йиқилғач, жойини кул эгаллайди” каби сатрларидан Фитрат моҳирона фойдаланади.

Ёшлар узоқ давом этган суҳбат якунида она Туркистоннинг айни дамдаги ижтимоий-сиёсий ҳолати ислоҳотга ўта муҳтож, деган хулосага келади. Мажлис тугаб, Қутлуғ ва Рустам Ҳамиддан кетиш учун изн сўрайди. Икки дўст зинадан тушар экан, муаллиф шундай ёзади: “эшикдан чиқиб, ўликлар дунёсига ўхшаган жимжит кўчаларга кириб юра кетдилар”. Ушбу жумладаги ҳар бир ибора рамздир: “ўликлар дунёси” – чорасизлик, лоқайдлик, илмсизлик орқасидан тирикларнинг яшаши ўлимдан баттар ҳолга тушиб қолган ўлкани; “жимжит кўчалар” – курашчанлик кайфиятининг таназзулга учраётгани, ваҳм ва даҳшат тиллари ва дилларига қулф урган шароитни; “юра кетдилар” бирикмаси эса азиз жонини фидо қилиб бўлса ҳам олдинга ю ишдай шарафли танловни акс эттиради.

Асар “Мумкинми?!” сўровидан бошланиб, “хайр, хўш” билан якунланади. Бу киноя бўлиб, “мумкинми?!” инсоннинг “мен”и қаршисига қўяётган саволи; сўниб бораётган ирода ва умид олдига қўяётган маънавий талабдир. Мазкур ракурсдан нигоҳ ташланганда, “мумкинми” сўзи “наҳотки мумкин бўлмаса” деган акс моҳиятни ҳам англатади. Асарнинг хотима қисмида ёзилган “Яна келасиз”дан мурод эрк учун курашнинг давомийлигига ишора.

Фитрат асари учун Мирзо Абдулқодир Бедил ижодини асос қилиб олгани беҳикмат эмас, албатта. Унинг асарларида инсон эрки, юрт озодлиги каби тушунчалар мураккаб, лекин жуда асосли фалсафий нуқтайи назардан талқин этилган. Бедил инсон ҳақиқий эркинликка фа ат маърифа  орқали эришади, деб ҳисоблайди. Бу эса жадидлар фаолиятининг негизини ташкил этгани сир эмас. Буюк шоир ва файлабольшевикларининг инсон онги ва руҳининг озодлигидан бошланади, деб ҳисоблаган. Унингча, инсон ўзини англамагунча, юрт эрки ҳақида гап бўлис и мумкин эмас.

Камол ҲАКИМОВ,
адабиётшунос

“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img822

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img857