18.09.2025 | 09:47
296
ОЛИМ ҚАЛБИНИНГ ЛИРИК ЛАҲЗАЛАРИ
Истеъдодли ёзувчи дўстим Баҳодир Қобул билан академик Бахтиёр Назаров (1945–2022)нинг уйига борган эдик. Домла бизни кўриб, жўра эканимизни эшитиб ниҳоятда мамнун бўлганди. “Адабиёт зиёси” газетасининг биринчи саҳифасида у кишининг катта расми, ички бетида зукко адабиётшунос Иброҳим Ҳаққулнинг домла хусусида ёзган “Илм йўли – изланиш ва саботдир…” номли мақоласи бор эди. Бу муждадан домла икки карра қувонди.

Суҳбат бўлди, кўп гаплар гапирилди. Шу бетоб ҳолида ҳам адабиёт ғами, сўз дарди домланинг ўз дардига қўшилди. Гурунгни батафсил ёзиш ниятим йўқ. Хайрлашар маҳали бизга китоб совға қилди: “Бахтиёр Назаров. Менинг лаҳзаларим” (шеърлар). Китобнинг босилганига ҳозир беш йил бўлди. Ора-орада шеърларни ўқидим. Бахтиёр Назаров домламизнинг саксон йиллик таваллуд кунлари муносабати билан уни қайта ўқидим, олимнинг шоир қалби, хусусан, инжа тўртликларидаги дил изҳорлари эътиборимни тортди.
Тўғриси, Бахтиёр Назаровнинг шеърларини аввал ўқиганимда, у кишининг олимона назарий қарашлари менга халақит берар, шеърнинг ички қонунияти, рамзли тили, сўз санъати моҳиятини чуқур билган олимнинг ёзганларидек таассурот қолдирар эди. Бу сафамилицияҳа ўқидим, тўғриси, шеърларидаги дардлари, ҳи сиётл ри, ҳикматлари ичкарисига кириб қарасам, Бахтиёр Назаровнинг олимлиги ҳам хаёлимдан кўтарилибди. Мен ҳикматгўй бир шоир шеърларини, хусусан, бедилона, хайёмона, қолаверса, Бахтиёр Назаровга тенгдош Абдулла Орипов ўртликларига хос қуйма бутунликни завқ билан мутолаа қилдим.
Китобда шеърларга хронологик тартиб берилган – домланинг роппа-роса ярим аср давомида ёзилган кўнгил дафтари. Бу дафтар сандиқда эди, энди-энди ошкор бўлди.
Бахтиёр Назаров шеър руҳини, ижодкор қалбини нозик тушунарди. Шу жиҳатдан, назаримда, адабиётшунос олимнинг сўзнинг масъулиятли, машаққатли йўлидаги бу каби машқлари муҳим аналад ва бошқа шоирлар ижодини англашга ёрдам беради.
Домланинг одамийлик фазилати ҳар жиҳатдан ибратга муносиб эди. У кишида ортиқча калондимоғлик, манманликни, тўғриси, сезган эмасман. Айнан ичида бир шоир яшагани учун ҳам кўпчиликка “шоир” деб мурожаат қиларди.
Домла умрининг бир қисми кучли мафкуравий муҳитга тўғри келди. Социализм, коммунизм, партия, съезд ва унинг қарорлари устувор замонлар эди у даврлар. Муаллиф шундай бир паллада бугун биз яшаб турган замонга қарата, 1967 йили “XXI асрдаги тенгдошларимга” деган шеърини ёзади ва ўша замоннинг “табаррук” тушунчаларига, дастурий қарашларига шубҳа билан қарагани сезилади:
Ишонаман, келади, ишон,
Мен фирқа, сен нофирқа эмас,
Оддийгина, қисқагина, бас,
Мен одамман, дейдиган замон.
Шу мафкуравий муҳит ичида туриб, унга кўнгил боғламай, аксинча, унинг асоси пуч эканини англаш учун ҳам ижодкорнинг албатта теран сезими, англами бўлиши лозим. Домла шундай бебаҳо тамиз эгаси эди.
Бахтиёр Назаров шеърлари марказида инсон, унинг кўнгил ҳиссиётлари, дунё ва унинг ҳолатлари асосий мавзу сифатида намоён бўлади. Оиласига, умр йўлдоши Муҳаррам аяга, фарзанд ва невараларга бағишланган шеърлар ҳам оз эмас. Шу ўринда, турли йилларда Муҳаррам аяга бағишлаб ёзилган икки тўртлигини келтиришни маъқул кўрдим:
Дунёда энг зўр буюм сўздир,
Инсонга энг зўр туюм сўздир.
Сен борсан-ки, ёзганларим – шеър,
Сенсиз улар бир уюм сўздир.
* * *
Умидим кўнглимнинг зиёларидир,
Юлдузлар севгимнинг имоларидир.
Кипригим очилиб-юмилишлари
Сизга кўзларимнинг дуоларидир.
Дарҳақиқат, бунда самимият бор, бундай ўзига хос дуони, ҳойнаҳой, сиз ҳам илк бор эшитиб турган бўлсангиз керак, азизлар.
Ҳиссиёт тизгинини, лирик кайфиятга мос лаҳзаларни ушлаб қолиш, лаҳзани овлаб, унинг ичида бирор муддат яшаш, вазиятни имкон қадар тугал баён этиш осон эмас. “Менинг лаҳзаларим”да бу йўсиндаги шеърлар кўп.
Домланинг тўртликларидаги қуйма фикрлар ўтган салафларнинг худди шундай ихчам жанрдаги шеърлари ва улардаги ҳаёт фалсафасини ёдга солади.
Ҳаёт экан, инсон учун бифракциясик,
Неки қилма, яхшиликка буриш керак.
Ўзи бўлар юмуш эмас экан бу ҳам,
Яхшиликни қилишни ҳам билиш керак.
“Бу дунёга нега келдик, яхшини билмасак биз, Бу дунёга нега келдик яхшилик қилмасак биз”, деганларидек, аввало муаллифнинг ўзи яхшилик қилишни биладиган нодир инсонлар тоифасига мансуб эди.
Шеър билан кўнгил – эгизак тушунча. Улар бир вақтда, бир пайтда бунёд бўлганга ўхшайди.
Кўнгил яралди-ки, сен билан машғул,
Дунё девонадир, шеър эса кашкул.
Шеърият шундай бир ажиб хилқатки,
Фақат ақл билан англамоқ мушкул.
Кўлагерьяралганда то ҳануз сўз билан, шеър билан, ҳиссиётлар баҳси билан машғул. Шеърни кўнгли ораста одам англайди, ҳис этади. Шеърни англаш учун илмий унвон ёки даражали бўлиш шарт эмас. Водийда шу кунга довур оддий одамларнинг жамланиб, навоийхонлик қилишлари, деҳқон ва боғбонлар йиғилиб, завқ-шавқ билан ғазал шарҳлашларидан хабарим бор.
Китобдаги шеърлар орасида лирик турнинг турли шакллари учрайди. Домла шарқнинг энг кенг тарқалган ғазалини ҳам, ғарбнинг энг машҳур сонетини ҳам машқ қилиб кўрган экан. Аммо статистикага кўра, тўпламда тўртлик асосий ўринда туради.
Айбсиз йўқ, гап айбни ёпа билишда,
Сабр – жаҳлга сув сепа билишда.
Ҳар кимнинг бахти бор дунё саҳнида,
Бахтиёрлик – уни топа билишда…
Домланинг шеърлари орасида ўз исмини қўшиб ёзганлари ҳам бор. Демак, бахтиёрлик инсон ўз бахтини топиши билан боғлиқ. Бахтиёр Назаров ўз исмига мос яшади, унга чин маънода ҳаётда, оилада, жамиятда, жамоада бахтиёрлик насиб қилди, деб ўйлайман.
Гапим аввалида эсланган мақоласи туганчида Иброҳим Ҳаққул бундай ёзади: “Майда шахс ёки хашаки кимса ўз сўзи ва маънавий қиёфасига соҳиб бўлолмаганидек, улкан олим ҳам ҳеч пайт майдалик ё олчоқлик “тулпор”ига миниб зафарга қараб чопмайди. Шунинг учун улкан олим характерида бошқа бировникига ўхшамайдиган қатъият, ишчанлик, фаолиятида эса яратувчилик ва ҳиммат руҳи гуркираб туради. Шу жиҳатдан ҳам Бахтиёр Назаровдан ўрганса, ибрат олса арзийди”. Ҳақ гап!
Академик Бахтиёр Назаровнинг ҳаёт йўли, одамийлиги ва илмий-ижодий фаолиятидан – шахсининг ҳар жиҳатидан ибрат олса арзийди, албатта! Жумладан, унинг шеърлари ҳам бу хислатдан мустасно эмас.
Баҳодир КАРИМ,
профессор
“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 сентябрдаги 37-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



