24.07.2025 | 16:16
290
ОШГАМИ, ИШГАМИ?
“Агар ўзбеклар бошқа ишларга ҳам ошга келгандек бирлашиб йиғила олганларида эди, дунёда бундан қудратли миллат бўлмас эди”.
Алихонтўра Соғунийнинг бу гапини илк бор ўқиганимда, ҳайрон бўлгандим: нега айнан ош? Нега бошқа бир ўхшатиш эмас?

Аммо бу сўзларнинг нақадар чуқур маъно англатишини ҳаётимда ўз кўзим билан кўрдим.
Бир маҳалладошимизнинг наҳорги ошига бордик. Тонгги соат олтида бошланадиган ошга биз беш яримда етиб борганмиз. Аммо тўйхонада деярли бўш жой қолмаган эди. Келганларнинг 95 фоизи – ўзимизнинг маҳалла аҳли. Бир-бирига меҳрибон, эътиборли ва аҳил одамларни кўриб, оқибатимизга кўз тегмасин, деб қўйдим.
Аммо… айнан шу куни, оқшом соат бешда маҳаллада умумий йиғилиш бўлиши керак эди. Муҳокама қилинадиган асосий мавзу: уч миллиард сўмлик муаммонинг ечими. Минг афсуски, ўша йиғилишга бор-йўғи 30 нафар одам келди…
Ошга борилмасин, демайман. Лекин шундай оғизбирчиликни, уюшқоқликни жамият учун долзарб бўлган масалалар муҳокамасида ҳам кўришни истайман.
Ош есак, 3-4 соат ичида яна қорнимиз очади. Аммо бир муаммони бирга ҳал қилсак, у бутун маҳалла учун, фарзандларимиз учун фойда келтиради-ку!
Бугун бормиз, эртага – йўқ. Бугун бизнинг овозимиз, фикримиз муҳим экан, унумли фойдаланайлик. Эртага чиқарилган қарорларга эътироз билдиргандан кўра, бугун ўз қарашимиз билан ишнинг силжишига ҳисса қўшайлик.
Мақсадимиз аниқ: юрт тинчлиги, одамлар розилиги, ўғил-қизларимиз камоли. Келинг, хайрли ишларда ҳам худди ошдагидек бирлашиб, ҳаракат қилайлик!
Зоҳиджон ҒАФФОРО,
Оҳангарон тумани “Илғор” маҳалласи раиси
Telegram
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



