Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


03.10.2025 | 14:42

img192

ЭЗГУЛИК МАЁҒИ

Филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримнинг “Абай маърифати” рисоласи нашрдан чиқди. Китоб қозоқ халқининг буюк адиби, умумтуркий адабиётнинг юксак чўққиларидан бири Абай Қўнонбоев таваллудининг 180 йиллигига бағишланади.

Бу рисола юбилейга муносабат билдириб қўйиш учунгина ёзилмаган. Унинг жавҳарида Абайнинг “Китоби тасдиқ” таржимаси ва шарҳини етказишдек илмий мақсад мужассам.

Абай ижоди қиёмига етган XIX асрнинг сўнгги чорагида қозоқ халқининг ижтимоий-маънавий ҳаёти мустамлакачилик оқибатида оғир аҳволга тушиб қолганди. Ташқи кучларнинг босими етмагандай, ички низолар ҳам миллат тараққиётига тушов бўлиб ётарди. Бу ҳолатни бошқалардан аввал қозоқ халқ оғзаки ижодиёти ва тарихи, Шарқ шеърияти ва Оврўпо адабиёти намуналаридан баҳраманд бўлган Абай теран англаб етди. Англади-ю, разил иллатларга қарши устозлари Навоий, Фузулий, Саъдий, Фирдавсий, Хўжа Ҳофиз сингари сўз қудрати билан курашга кирди.

Бугунги кундан туриб қараганда, шоир ижоди содда бўлиб кўринади. Аммо Абай олдида бутун бадиий қувватини ёзганларида акс эттириш эмас, миллатига мураббийлик қилиш вазифаси турганди. Муаллим йўли эса барчага аён: ўзи билган мураккаб билимларни ўқувчи англар даражада етказиб бериш. Чунки унга ақлини кўрсатишдан кўра тингловчисининг тафаккурини ўстириш муҳим.

Асардаги диний-маърифий, маънавий руҳ, ундаги соф эътиқод, миллий қадрият ва ҳурфикрликка асосланган ўгитлар одамларни тафаккурга чорлар, ўзлигини, ўз тарихини танишга ундарди. Бу бевосита ҳуррият йўлига олиб борадиган кўрсаткич вазифасини бажарарди.

Унда бугун – Қозоғистон миллий мустақиллигига эришган кунларда бу асарнинг долзарблиги қолганми? Албатта, ҳа. Ўз вақтида руҳий тарбия қўлланмаси бўлган асар бугун эслатма, панднома шаклида “Калила ва Димна”, “Қобуснома”, “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” каби китоблар сафидан мустаҳкам ўрнини топади.

Айтиш керакки, “Абай маърифати”нинг лотин ва кирилл ёзувида чоп этилгани ёш авлод вакиллари учун ҳам айни муддао бўлгани билан қадрлидир. Ажаб эмас, ушбу китобни тез кунда “Мутолаа” иловасида кўриб қолсак.

Отабек БАКИРОВ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 26 сентябрдаги 39-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img858