Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


10.07.2025 | 09:00

img206

ИККИМИЗНИНГ ЭРТАКЛАРИМИЗ

“Қанот” лойиҳаси ўнга яқин ёш ва умидли қаламкашлар ижодини тарғиб қилиш ва уларнинг китобларини чоп этиш борасида жонбозлик кўрсатиб, адабий жамоатчилик эътирофига сазовор бўлаётир. Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида мазкур лойиҳа доирасида чоп этилган навбатдаги китоб тақдимоти ҳам аввалгилари каби кўтаринки руҳда ўтди.

Истеъдодли шоир Мансур Жумаев ва унинг турмуш ўртоғи, шоира Шоҳсанам Нишонова қаламига мансуб шеърлар, таржималардан таркиб топган “Иккимизнинг эртакларимиз” номли китоб тақдимотида адабиётшунос олимлар, шоир-ёзувчилар, журналистлар ва адабиёт ихлосмандлари иштирок этди.

Тақдимотда сўзга чиққан филология фанлари доктори, профессор Абдулла Улуғов Мансур Жумаев барча динларни яхши билган нуктадон шоир, тасаввуф таълимотига асосланган адабиётнинг ёрқин хусусиятларини зукколик билан илғаб олган илмли ижодкор бўлганини алоҳида таъкидлади.

Бундан ташқари, ҳар икки муаллифнинг нафақат етук шоир, балки мутаржим сифатида ҳам шаклланиб улгургани, туркиялик, эронлик, ветнамлик ижодкорларнинг шеърларини ўзбек тилига маҳорат ила таржима қилгани ҳам эътироф этилди. “Иккимизнинг эртакларимиз” тўплами мундарижасидан ўрин олган шеърлари ва таржималари тақдимотда билдирилган фикрларнинг амалий тасдиғи, дейиш мумкин.

– Мансур Жумаевнинг вафот этганига ҳалигача ишонмаётганлардан бириман. Қисқа умр кўрган бўлса-да, ундан катта адабий мерос, ёрқин из қолди. Унинг турмуш ўртоғи Шоҳсанам Нишонова ана шу бой асраб-авайлаб келаётир, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шоди Отамурод.

Тақдимот давомида “Қанот” лойиҳаси доирасида Мансур Жумаев ва Шоҳсанам Нишонова ижодига оид тақризлар, аудио ва видео шеърлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Д.ДЎСТБЕКОВ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 4 июлдаги 27-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855