Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


16.10.2025 | 15:39

img322

КЎПИК УСТИДАГИ КЎПРИК

Бу икки сўзнинг маъноси ҳақида узундан узоқ изоҳ бериб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Ҳамма танийдиган, ҳамма  ишлатадиган сўзлар. Хўш, уларнинг бир-бирига қариндошлиги борми? Ё ака-укадай уйқаш бу сўзлар шунчаки шаклдошми? Айниқса, “кўпик ҳосил қилиш” маъносидаги кўпир феъли кўприк сўзига янада уйғун келади.

Аввало, бу икки сўз илдизидаги кўп сўзига тўхталайлик. Туркий тиллар этимологик луғатида кӧп сўзи “пуфлаш”,”шиш”, “кўтарил” маъноларини англатади, деб изоҳланган. Кўприк, кўпик, кўпир, кўпчимоқ сўзларининг ўзагида шу кӧп сўзи ётади. Яна бир гап, ўтмишда шиширилган мешлар ва саночларни бир-бирига боғлаб дарёга кўприк қилиб ўтиш ҳоллари бўлган.

Яна бир жиҳатга эътибор қилиш керак. “Ат-туҳфа луғати”да идишдаги сут қаймоғи кўпик деб аталгани ҳақида ёзилган. Эътибор қилсангиз, қаймоқ ҳам суюқ сутнинг юзасида бўлади. Кўпик ҳам фақат сув устида бўлади. Кўприк ҳам шундай.

Кӧп сўзи туваликлар тилида “кўпириш“, “пол қопламаси”, қалмоқлар тилида “эгар ёстиғи” маъносини англатади. Маҳмуд Кошғарийда эгар устига кийгизиладиган ёпинчиқ “кӧпчук” сўзида ифодаланган.

Негадир “Алишер Навоий асарлари тили луғати”нинг икки нашрида ҳам қадимий кўпик сўзини учратмадим. Кўприк сўзи бор:

“Ул дедиким, жамоатики, дарёдин кўпрук била нори юзга ўтубтурлар, чун кўпрук бирдур”. (“Тарихи мулуки ажам”)

Баъзи олимлар кўприк сўзининг пайдо бўлишини мўғулча кўприк маъносидаги кӧгерге сўзига тақайдилар.

Эшқобил ШУКУР

“Жадид” газетасининг 2025 йил 10 октябрдаги 41-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img857