Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


22.10.2025 | 09:45

img259

ВИЖДОН КЎЗГУСИ

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари Шавкат  Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимизда маҳалла институтининг ваколатлари кенгайиб, унинг жамиятдаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бугун маҳаллага шунчаки ўзини ўзи бошқариш органи эмас, балки аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларига жавоб берувчи, жамиятнинг ҳар бир бўғинида тараққиёт ва фаровонликни таъминловчи қудратли институт сифатида қараш одат тусига кирди.

Маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан уйғунлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ билан давлат ўртасида ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ноёб ижтимоий тузилмани тушунамиз. Демак, маҳаллани давлат органи эмас, балки фуқаролик жамияти институти сифатида эътироф этиш лозим.

Мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳот натижасида барча масалалар ечими чинакам халқ овози бўлган маҳалла даражасида шакллантирилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги белгилаб қўйилди. Янги таҳрирдаги Конституциямизда мазкур кафолатнинг белгиланиши маҳаллаларга ўз ҳудудини мустақил бошқариш, аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, давлат билан шериклик асосида муаммоларни ҳал этиб бориш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун муҳим имкониятларни тақдим этди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, “маҳалла” атамасини илк бор Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асарида учратамиз. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг мавжудлиги ва уларнинг ташкилий-мақомий вазифалари хусусида мулоҳазалар учрайди. IX аср тарихчиси Наршахийнинг “Бухоро тарихи” китобида Бухорода бундан 1100 йил олдин ҳам маҳалла ва гузарлар бўлгани қайд этилади. Кейинги даврларнинг олим ва мутафаккирлари маҳаллани қўни-қўшничиликка асосланган жамоа сифатида таърифлаб, унинг тарихини бевосита Мовароуннаҳр шаҳарлари билан боғлайдилар.

Алишер Навоий ижодида ҳам маҳалла мақоми, унинг жамият ҳаётидаги роли ҳақида муҳим фикр ва ғоялар илгари сурилган. “Мажолис ун-нафоис” асарида маҳаллалар хусусида, жумладан, қуйидаги маълумотни учратамиз: “Дўстмуҳаммад Марғани маҳалласидандур. Ҳам шеърға, ҳам муаммоға таъби яхшидур”. Ушбу таъкид шуни кўрсатадики, Алишер Навоий яшаган даврда ҳам маҳалланинг нуфузи, маҳалладошлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва тинчлик қадрланган. Навоий Ҳиротнинг Марғани маҳалласида яшар экан, у ерга сув чиқарган, шаҳарнинг энг гўзал мавзесига айлантирган.

Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, етим-есирларнинг бошини силаш, тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар авваламбор маҳалла муҳитида шаклланган ва ривожланган. Биз “Маҳалла – ҳам ота, ҳам она” деган ҳикматли нақлни ана шу ҳаётий ҳақиқатнинг ифодаси сифатида қабул қиламиз.

Сўнгги йилларда маҳалланинг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилмоқда, улар бугун ўзини ўзи бошқариш идораси, ҳақиқий демократия дарсхонаси сифатида кенг кўламли фаолият олиб бормоқда. Маҳалланинг иқтисодий ривожланишдаги роли сезиларли даражада ошди. Маҳаллаларда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Маҳалла бошқарувига катта эътибор бугун мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг халқчиллигидан далолат беради.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселекторда шу ҳақда  атрофлича сўз борди. Хусусан, маҳаллада “еттилик” тизими жорий қилиниб, кредит, субсидия, компенсация, моддий ёрдам ажратиш каби 100 дан зиёд хизматлар маҳалла даражасига туширилгани ҳисобига 7,5 миллион фуқаро камбағалликдан чиқди, ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди. Демак, камбағалликни қисқартиришда маҳалланинг ўрни беқиёс.

Маҳалла фаоллари ҳар бир оиланинг шароитини ўрганиб, уларга манзилли ёрдам кўрсатади. Бу ёрдам моддий кўмак, иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тиббий хизматлар ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин. Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилгани, улар бошчилигида “еттилик” вертикал тизими яратилгани, етарли шароит, ресурс ва ваколатлар берилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Президентимиз таъкидлаганидек, бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, ижобий натижаларга эришаётган маҳаллалар кўп. Бироқ, айрим маҳаллаларда ягона жамоа бўлиб ишлаш, мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш борасида муаммолар кузатилаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.

Давлатимиз раҳбари Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласини алоҳида таъкидлаб, уни республика, вилоят, туман раҳбарлари ва “еттилик” учун кўзгу, сифат ва компетентсияни оширишга ундовчи омил сифатида кўрсатиб ўтди. Шўрариқ маҳалласининг муваффақияти, аввало, маҳаллий раҳбарлар ва аҳолининг бирдамлиги, мақсад сари интилиши ва ташаббускорлиги сабаблидир. Маҳаллада ҳар бир имкониятни аниқлаб, уни истиқболли лойиҳага айлантириш, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг даромадини оширишга қаратилган аниқ режалар ишлаб чиқилган. Банк ва солиқ ходимларининг кўмаги, ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланиш, инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали маҳалла қисқа вақт ичида сезиларли натижаларга эришган.

Президентимиз томонидан Шўрариқ маҳалласи тажрибасининг алоҳида таъкидланиши бежиз эмас. Бу орқали давлатимиз раҳбари барча маҳалла раҳбарларини бирдамликка, ташаббускорликка, ўз ҳудудларидаги имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирмоқда. Бу тажрибани ўрганиш ва ўз ҳудудида қўллаш орқали бошқа маҳаллалар ҳам иқтисодий ривожланиш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга эришиши мумкин.

Ўзбекистон Президентининг ўтган ҳафта имзоланган қарорига мувофиқ, мамлакатимизда Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди. Мазкур қарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ортда қолаётган ҳудудларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва инфратузилмани модернизация қилишга қаратилган. Ажратилаётган маблағлар йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, канализация тизимларини модернизация қилиш, мактаблар, шифохоналар, маданият марказлари ва спорт майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан таъминлашга сарфланиши билан аҳамиятлидир. Белгиланган вазифалар амалга оширилиши натижасида ортда қолаётган ҳудудлар ривожи тезлашади, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади, янги иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, инфратузилма модернизация қилинади.

2026 йилдан бошлаб маҳаллалар бюджети учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилади. Бунинг натижасида маҳаллаларнинг молиявий мустақиллиги таъминланади, инфратузилмаси яхшиланади, аҳолининг турмуш даражаси ошади, маҳаллий бошқарув органларининг роли кучаяди. Бугунги кунда маҳаллаларга бошқа имтиёзлар ҳам берилганини таъкидлаш жоиз. Бир ой олдин “Ташаббусли бюджет” бўйича янги қарор қабул қилиниб, маҳаллада одамларнинг ўзи фаол бўлиб бошлаган лойиҳаларга кўмак берадиган тизим жорий қилинди. Бунда қайси маҳаллада аҳоли йўл, сув, мактаб, боғчани таъмирлашни бошлаган бўлса, харажатининг ярмини давлат кўтарадиган бўлди. Бу мақсадлар учун келгуси йили яна мингта лойиҳага 500 миллиард сўм ажратилади.

Президентимиз бу борада яна бир янгиликни эълон қилди. Жорий йилдан бошлаб Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади. Бунда 100 таликка кирган маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади. Шунингдек, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади.

Маҳаллаларга 2 минг квадрат метргача бўш давлат объектларини аукционга чиқариш ваколати берилган. Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси бўш турган 5 минг квадратгача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин бўлади. Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолади ва инфратузилмага сарфланади. Шу билан бирга, маҳалла биноларини замонавий сервис объектига айлантириш учун тадбиркорларга қўшимча енгилликлар берилади.

Йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечимини топиш зарур бўлган бир қатор масалалар кўрсатиб ўтилди.

Масалан, оилавий ажримлар, алимент тўлашдан бўйин товлаш, оиласи ва болаларини кредит қарзлари билан ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани, яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари барчани – ҳокимлар, “маҳалла еттилиги”, нуронийлар, бутун жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солиши кераклиги қайд этилди.

Президентимизнинг маҳаллалар фаолиятини янада кучайтириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслари нафақат маҳаллалар ривожига, балки мамлакат иқтисодий тараққиётига хизмат қилади. Белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ўз вақтида ва юксак самарадорлик билан ҳаётга татбиқ этилиши, маҳаллаларнинг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, “адолат тарозиси”га айланишини таъминлайди.

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари, ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти, аввало, маҳаллада сезилади. Шу маънода, маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси, десак, айни ҳақиқат бўлади.

Ўктам ҲАМРААЛИ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 17 октябрдаги 42-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img858