Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


22.10.2025 | 16:36

img199

ТАНАСИ БОШҚА…

“Жадид” газетасининг шу йил 40-сонида Жамолиддин Бадаловнинг “Хуфиёна қотиллик қиссаси” мақоласини ўқигач, тиббий маданиятимизни ошириш йўлида ҳали кўп ишлар қилиниши зарурлигига амин бўлдим. Муаллифнинг фикрларига қўшимча равишда, турмушда тез-тез учраб турадиган яна бир оғриқли ҳолатга эътибор қаратмоқчиман.

Чойхонада қадрдонлар билан ўтиргандик. Бир шеригимиз тиши қаттиқ оғриётганини айтиб қолди. Бошқа дўстимиз эртагаёқ стоматологга боришни тавсия берди. Бошқаси эса чўнтагидан дори чиқарди-да, “Тез яхши қилади, ичиб юбор”, деди. Ўн-ўн беш дақиқадан сўнг тиши оғриган дўстимиз: “Ҳақиқатда зўр дори экан. Уйда хотиним берган дори таъсир қилмаганди. Энди доим шуни ичиб юраман”, деб қолди. Биринчи дўстимиз: “Бу сенга узум эмас, боғини сўрамай еб кетадиган. Бу дори, аллергия берса нима қиласан? Балки, сенга мумкин эмасдир. Бир жойингга фойда бўлса, бошқасига зарар бериши мумкин. Сақлаш муддати ўтмаганми, қанақа шароитда сақланган? Қараб ичмайсанми?” дея дакки берди.

Яна бир сафар автобусда йўловчи қиз ҳушини йўқотди. Кимдир елпиди, кимдир юзига сув сепди, кимдир ўзига келган қизга дори ичкизди…

Дори билиб ичганга даво, кўр-кўрона ютганга заҳар. Дори сотиб олганда қадоқ ичидаги узундан узоқ йўриқномани ўқиш керак. Бу кўргазма учун ёзилмайди.

Кўпинча беморлар текширув ва таҳлилларнинг кўплигидан нолийди. Аслида бу текширувлар камроқ дори истеъмоли учун қилинаётгандир. Қайси шифокор кам текшириб, кўп дори ёзиб берса, ўша яхши туюлади. Тўғри, у ҳам билим ва малакасидан келиб чиқиб ҳаракат қилаётгандир. Лекин бемор обдон текширилиб, дориларнинг қайси тури ва миқдори тўғри келишини аниқлаш ўта муҳим.

Бир куни дорихонага кирдим. Бир аёлнинг буйрагидан туз кўчиб, хуруж билан келиб дори сўради. Шунда дорихона мудири “Тез ёрдам” чақирди ва ҳеч қанақа дори бермади. Бемор бурчакда қунишиб олиб, “Тез ёрдам” кутди ва оғриқ қолдирувчи бирор нима сўрайверди. Рад жавоби олгач, яна инграй бошлади. Бу ҳолда дорихона мудири тўғри йўл тутди. У қимматроқ оғриқ қолдирувчи дорини пуллаши ҳам мумкин эди. Аммо беморнинг ҳозирги ҳолатидан кейинги ҳаёти муҳим, ўта муҳим.

Эътибор қилсак, айримлар доим дори ичиб юради. Ёнида бирор дори билан юрадиганлар кўп. Бу дориларни шифокор фақат шу беморга тавсия қилган. Мен шундан тузалдим, деб бошқаларга ўз дорисини бериш ёки тавсия қилиш тиббий саводсизликдан бошқа нарса эмас. Дорихона сотувчиси ҳам бировга ўз билганича дори бериши мумкин эмас. Тўғри, ретсептсиз сотиладиган дорилар ҳам бор. Аммо ҳар ишнинг ўз устаси бўлганидек, соғлиқ учун муҳим бўлган дори-дармонни ҳам фақат шифокор тавсияси билан олган маъқул.

Яна бир гап, уй шароитида ёки бошқа ҳолларда ўзбошимчалик билан одамларга укол ва осма дори қўйиш тақиқланади. Бу ҳам инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.

Шунинг учун ҳам, агар шифокор бўлмасангиз, ҳеч кимга кўр-кўрона дори берманг. Яқинларингизни вақтинча оғриқни қолдираман, деб бир умрлик дардга дучор қилиб қўйишдан сақланинг.

Муҳиддин ТИНИБЕКОВ,
Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиси

“Жадид” газетасининг 2025 йил 17 октябрдаги 42-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855