Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


05.12.2025 | 16:07

img169

КУНЛАРИМ

Ёшлик – тентакликнинг бир тури, демиш машойихлар. Каминага ҳам бу инқирозни четлаб ўтиш имкони бўлмай, ақл танқислигидан бир муддат етим юмрон каби хирмон-у шийпонларда тунаб, кўб хўрликлар кўргоним бор. Эмди ул кўргуликларга “зед” авлод йўлиқмасун дебон, ушбу пандномани ҳавола этурман.

Ҳайф, юз минг ҳайф кетди Лайлони кутгон кунларим,
Кўнгли бўш маъшуқа деб кўзёшни ютгон кунларим.
Кечалар уйқум қочиб, юлдуз санаб то тонггача,
Алаҳ-алаҳ оёқ бирла шолчони отгон кунларим.
Яна ҳайф, сирдош тилаб, Солим парангни топгоним,
Ҳам илмими хўр айлабон “Портвейн”* тортгон кунларим.
Ул балохўр маст бўлиб, шалпайса гар шудгор аро,
Моллавлаги каби, афсус, пайкалда ётгон кунларим.
Зое кетди улпатимни елкалаб элтгонларим,
Бош била қоқиб эшик, ёрин уйғотгон кунларим.
Холис хизматим ҳаққига хотинидан қарғиш олиб,
Солимга беш, Лайлога ўн қайғуга ботгон кунларим.
Лайло эрга тегди-кетди, Солим ичишни ташлади,
Ёрсиз ҳам бодасиз** ўзни йўқотгон кунларим.
Кулгим-у ўлгим келар эсга тушарса ўша пайт,
Насияга май бермаса ким, муштлар отгон кунларим.
Майпурушни(нг) қизин олдим, тинчиди жоним маним,
Ибрат ўлсин сизга, Саттор, йўлни йўқотгон кунларим.

* Йўқсулларни тинчитмакка қасддан ўйлаб топилган арзон шароб тури.
** Машраб бобога ишора.

Қавс ойининг бешинчисида эски ҳаммом муюлишида бебалдоқ пақир кўтарган рўдапо Лайлога кўзим тушиб, эски севгимга қалбим ачиб, кўз­ёшим абри найсон бўлиб, симёғочга суяниб ёзиб қўйдим.

Саттор СУРОБ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 28 ноябрдаги 48-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855