Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


17.12.2025 | 16:52

img295

ҚАРЗ БЕРИШГА ШОШИЛМАНГ!

UZCERT хизмати томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида, сўнгги пайтларда “Телеграм” орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кескин ўсяпти экан.

Фирибгарлар очиқ гуруҳларга қўшилмасдан туриб, ундаги аъзоларни кузатмоқда. Улар гуруҳ аъзоларидан бирининг профилини тўлиқ ўрганиб, кўчириб ва қуйидаги маълумот­ларни нусхаламоқда: профил расми, исм-шарифи, @username, био ва бошқа элементлар.

Кейинчалик фирибгарлар ушбу профилдан фойдаланиб, гуруҳдаги бошқа иштирокчиларга шахсий хабар йўллаб, шошилинч равишда пул кераклиги ҳақида ёлғон маълумот юбормоқда. Улар номаълум шахсга тегишли банк карта рақамини бериб, зудлик билан маблағ ўтказишни сўрамоқда.

Натижада, танишининг профилидан келган хабарни текширмасдан пул ўтказиб бериш ҳолатлари кўпаймоқда ва фуқароларнинг моддий-маънавий зарар кўраётгани қайд этилмоқда.

Дўстлар, шубҳали аккаунтлар орқали келган мурожаатларга ишонманг! Агар яқинларингиз номидан хабар келган бўлса, аввало, уларнинг ўзига телефон орқали боғланиб текширишингиз мақсадга мувофиқ.

Куни кеча менга ҳам обрўли танишим телеграмдан хабар ёзибди: “Шошилинч пул ўтказиб юборинг, қўнғироқ қилолмайман”. Дарров телефон қилдим тинчликми деб. Қарасам ҳамма ёқ тинч. Кейин бояги аккаунтга кириб яхшилаб қарасам, чат фонида “Расмий ҳисоб эмас” деган ёзув турибди. Дарҳол блоклаб қўйдим. Ўзи “Тўйдаги видео”, “Ютуқли соврин”, “Бепул премиум” деган эълонларни ҳам очмай  ўчириб ташлайман.

Бугун телефонни тушунмайман деган баҳона ўтмайди. Бўлмаса, бели оғримай пул топадиган шоввозлар топганингизни супуриб кетади. Қариндош ва дўстларга телеграм орқали қарз берманг! Хафа бўлса ўзига. Керак бўлса, ўзи келсин…

Зикрилла МУҲАММАД
Facebook

“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 декабрдаги 50-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img857