22.12.2025 | 14:00
265
НАЗМ ТАЪРИФИНДА
Айрим қизиққан ва қизиққон мухлисларим томонидан бериладурғон “назм сиз учун недур?” деган сақич саволга жувобим бул турур:

Назм кимга инжа ҳунар, кимга касбтур,
Ановинга чўзма лағмон, бунга ҳасибтур.
Ҳайла кўрсичқон афтига шоирлик ниқоб,
Қалам бирла “қитир-қитир” чоҳлар қазибтур.
Эҳ, қадимда на печка бор, на-да тўплий пол,
Байтбаракдан ҳам кўнгил, ҳам кулба исибтур.
Унда ашъор ила эрди расмий алоқа,
Норасмий алоқа пайти эл достон тузибтур.
Шоир деган тренддамас, бугун касодда,
Баландпарвоз гапдан мардум жини қўзибтур.
Ғам емагил, эй хирандманд, бўғилма чандон,
Гуруч қолгай, шоли қипиқ зумда тўзибтур.
Саттор, сатринг қисқа, умринг дароз ўлғуси,
Фаҳми калта банда шеърни атай чўзибтур.
Шеърбоз косибларнинг муҳташам анжуманида тушлик насиясидан ошқозон фиғон айлаб, Қўйлуқ қўйбозорига ёндош сомсахонада мазкурни хушнуд итмомиға еткурдим. Санаси фаромуш.
Саттор СУРОБ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 декабрдаги 50-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
830
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
858



