14.10.2025 | 17:02
459
АДАБИЁТ БЎЙИЧА 2025 ЙИЛГИ НОБЕЛЬ СОВРИНДОРИНИНГ МУКОФОТГА МУНОСАБАТИ
Адабиёт бўйича 2025 йилги Нобель совриндорининг мукофотга муносабати
Венгриялик ёзувчи Ласло Краснаҳоркаи “қиёмат даҳшати шароитида санъатнинг кучини яна бир бор тасдиқлаган ишончли ва башоратли ижоди учун” 2025 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлди.
“Краснаҳоркаи Ласло – Кафка ва Томас Бернхардга бориб тақаладиган Марказий Европа анъаналарига мансуб буюк эпик ёзувчи”, – дея таъкидлади Нобель қўмитаси.
Ласло Краснаҳоркаи 1985 йилда “Сатанин тангоси” романи нашр этилгандан сўнг машҳурликка эришган. Унинг бошқа машҳур романлари орасида “Қаршилик меланхолияси” ва “Уруш ва уруш” бор. Краснахоркаи 2015 йилда Халқаро Букер мукофоти совриндори ҳам бўлган.

“Буюк ёзувчилар ва шоирлар сафида эканлигимдан ғурурланаман”. Ушбу суҳбатда адабиёт йўналиши бўйича 2025 йилги Нобель мукофоти совриндори Ласло Краснаҳоркаи кутилмаганда олган мукофотидан хурсандлигини изҳор этади. Краснаҳоркаи қайғу унинг учун муҳим ҳаракатлантирувчи куч эканлигини айтди, шунингдек, тасаввурдан фойдаланишнинг аҳамиятини таъкидлади. “Тасаввурсиз ҳаёт бутунлай бошқача бўларди. Китоб ўқиш бизга Ер юзидаги зулматли даврлардан омон қолиш учун кўпроқ куч-қудрат бахш этади”.
Женни Райден: Салом.
Ласло Краснаҳоркаи: Эшитаман.
ЖР: Мен Нобель мукофоти ташкилотидан Женни Райден бўламан.
ЛК: Салом.
ЖР: Бу Ласло Краснаҳоркаими?
ЛК: Ҳа, мен.
ЖР: Аввало, сизни адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлганингиз билан самимий табриклайман.
ЛК: Катта раҳмат. Жуда миннатдорман.
ЖР: Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
ЛК: Фалокатдан-да ортиқроқ. Ҳозир Самуэль Беккетнинг Нобель мукофотини қўлга киритгандан кейинги муносабати ҳақида ўйлаяпман. Ўша фикр ёдингиздами? На савол, на жавоб бор эди. “Қандай фалокат” деган гапни эслайсизми? Бу унинг Нобель мукофотига сазовор бўлганини билгандан кейинги биринчи сўзлари эди: “Қандай фалокат”. Шунинг учун ҳам мен сизга аввало бу фалокатдан кўра кўпроқ бахт ва ғурур эканлигини айтдим. Мен жуда бахтиёрман ва ғурурланаман, чунки кўплаб буюк ёзувчилар ва шоирлар сафида бўлиш менга ўз она тилим – венгер тилидан фойдаланиш иштиёқини бахш этади. Мен бу кичик тилдан фойдаланишдан жуда фахрланаман ва бахтиёрман. Аввало, китобхонларга миннатдорчилик билдираман. Мен ҳар бир инсон ўз тасаввуридан фойдаланиш қобилиятини қайта тиклашини истайман, чунки тасаввурсиз ҳаёт бутунлай бошқача. Китоб ўқиш, ундан завқланиш керак, чунки мутолаа бизга Ер юзидаги ҳозирги жуда оғир даврда яшаш учун кўпроқ куч бағишлайди.
ЖР: Албатта. Бизга вазиятни тасвирлаб бера оласизми? Ҳозир қаердасиз ва мукофот ҳақида хабар топганингизда аҳволингиз қандай эди?
ЛК: Мен Франкфурт-Майнда бетоб дўстимнинг уйида меҳмон бўлиб турибман. Нобель мукофоти совриндори эканлигимга ҳали ҳам ишонолмаяпман, лекин жуда хурсандман.
ЖР: Сиз буни кутганмидингиз?
ЛК: Мутлақо ҳайратдаман. Бунга умуман ишонмагандим.
ЖР: Энг катта илҳом манбаларингизни айтиб бера оласизми?
ЛК: Аламзадалик. Ҳозирги дунёнинг аҳволини ўйлаганимда жуда хафа бўламан. Бу менинг энг катта илҳом манбаимдир. Бу туйғу адабиётда келгуси авлодлар учун ҳам илҳом манбаига айланиши мумкин. Келгуси авлодга нимадир қолдириш, зулматли кунлардан қандайдир тарзда омон қолиш учун илҳом бериш, чунки биз ҳозир жуда-жуда қоронғу даврни бошдан кечиряпмиз ва бу даврдан омон қолиш учун бизга аввалгидан кўра кўпроқ куч-қувват керак бўлади.
ЖР: Хўш, сиз айтганингиздек, бу қора кунларда омон қолиш учун ёзиш сиз учун қанчалик муҳим?
ЛК: Ёзиш, аслида, шахсий ишим. Одатда ёзганларим ҳақида ҳеч кимга гапирмайман ва бошқа ёзувчи ҳамда шоир дўстларимга ҳеч қачон кўрсатмайман. Китоб ёзаман, сўнг уни ноширларимга топшираман ва шундан кейин менга бироз вақт керак бўлади. Сўнгра янги китоб ёзишни бошлайман ва аввалгидан ҳам яхшироқ асар яратишга ҳаракат қиламан.
ЖР: Тушунишимча, сизнинг бир нечта яшаш жойингиз бор, шундайми?
ЛК: Ҳа, тўғри. Мен Венгрияда, Будапешт яқинидаги тепаликда яшайман. Шунингдек, Триэстеда ва баъзан Венада, аслида қадимги Австрия-Венгрия империяси ҳудудида яшайман.
ЖР: Муваффақиятингизни қандай нишонламоқчисиз?
ЛК: Мен немисчада Анмелдемт деб аталадиган жойга кетяпман. Иккинчи турар жойимни ўзгартирдим, энди ҳокимият биносига бориб, Германиядаги янги почта манзилимни рўйхатдан ўтказаман.
ЖР: Бу сизнинг бугунги режангиз эди ва ҳозир шу ишни қилмоқчимисиз?
ЛК: Бундай ажойиб янгиликни кутмагандим, шунинг учун ўзгаришлар кирита олмайман. Эҳтимол, кечқурун дўстларим билан Франкфуртда портвейн ва шампань ичиб, биргаликда кечки овқат тановвул қилармиз.
ЖР: Жуда яхши фикр. Катта раҳмат. Сиз билан суҳбатлашганимдан хурсандман.
ЛК: Сизга катта раҳмат.
ЖР: Раҳмат. Яна бир бор табриклайман.
ЛК: Раҳмат. Жуда миннатдорман.
ЖР: Хайр.
ЛК: Раҳмат. Хайр.
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



