23.12.2025 | 11:21
387
ҚАЛОВИНИ ТОПИБ…
Қиш келиб, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши деҳқонларнинг асосий ўйловига айланади. Айниқса, кейинги йилларда иқлим ўзгариши сабабли аномал совуқлар қиш ойларидан ташқари, баҳорнинг илк кунларида ҳам кузатилаётгани иссиқсевар сабзавотлар, кўчат-у дарахтлар учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шундай шароитда эл қатори бизни ҳам бир савол қизиқтиради: экинларни совуқдан асраш мумкин?

Баҳодир ИБРОҲИМОВ,
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори:
– Совуқнинг экинларга таъсири асосан тупроқдаги намлик миқдори ва шамол кучи билан боғлиқ. Қуруқ тупроқ совуқни тез қабул қилади, оқибатда илдиз музлаб шикастланади. Шунинг учун декабрь ойи бошида экинзорларни мўътадил суғориш тавсия этилади. Бу тупроқдаги иссиқликни узоқроқ сақлаб туради. Шу билан бирга, суғоришдан сўнг тупроққа озуқа моддалар бериш фойдали. Улар илдизни мустаҳкамлаб, экиннинг совуққа чидамлилигини оширади. Етилган илдиз ва озуқа билан тўйинган ўсимлик ҳароратнинг 4–6 даражага пасайишини ҳам енгил кўтаради.
Илдиз атрофида иссиқликни сақлаб туриш экиннинг тирик қолиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айниқса, мулчалаш усули жуда самарали. Яъни илдиз устини сомон, барг, торф ёки майдаланган ўсимлик қолдиқлари билан ёпиш орқали табиий ҳимоя қатлами ҳосил қилинади. У тупроқдаги намликни сақлаб, ҳароратнинг кескин ўзгаришларини юмшатади, шамол ёки ёмғир таъсиридан ерни муҳофаза қилади. Шу билан бирга, мулча тупроқ таркибини яхшилаб, ундаги биокимёвий жараёнларни фаоллаштиради, илдизнинг нафас олишини енгиллаштириб, экиннинг озуқа моддаларини ўзлаштиришини кучайтиради. Натижада илдиз соғлом ривожланади, экиннинг совуққа чидами ортиб, қишдан ҳайиқмайди. Гуллаётган новдаларни эса енгил мато, крафт қоғоз ёки плёнка билан ёпиб қўйиш қисқа муддатли аёзда кони фойда.
Совуқнинг иккинчи хавфли омили – шамол. У ҳаводаги иссиқ қатламни тарқатиб юбориб, ўсимликларнинг тез совуқ олишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун дарахтлар атрофига вақтинчалик тўсиқлар қўйиш тавсия этилади. Бу нафақат шамол таъсирини қияди, тупроқ намлигини ҳам сақлаб қолади.
Тўғри, табиатда совуққа табиий чидамли ўсимликлар ҳам бор. Масалан, пиёз, саримсоқ, шовул, ровоч, ерқалампир (хрен) каби. Улар қишда -10–15 даражагача, агар қор остида қолса, -20–25 даражагача совуққа бардош бера олади. Шу сабаб яхши қишлайди, илдизи соғлом қолади.
Бироқ помидор, қалампир, бақлажон каби сабзавотлар совуқни сезувчан бўлади. Улар учун махсус ҳимоя зарур. Шу боис уларни иссиқхонада парваришлаш ёки кечаси сувқоғоз билан ёпиб қўйиш керак.
Қиш фаслида энг паст ҳарорат, одатда, тонгги соат 3 дан 5 гача оралиқда кузатилади. Шу вақтда деҳқонлар даланинг айрим нуқталарида хашак ёки гўнг аралашмасини шамол йўналишига қаратиб тутатиб қўйишлари мумкин. Бу синашта усул ҳаво ҳароратини 2–3 даражага кўтаради, кўчатларни музлаб асрайди. Агар ушбу чоралар ўз вақтида кўрилса, кўпчилик ҳолатларда, ҳатто аномал совуқда ҳам ҳосилга жиддий зарар етмайди.
Совуқ ўтгандан кейинги парвариш ҳам муҳим босқич. Чунки экинлар “стресс” ҳолатидан чиқиб олиши, бунинг учун уларга қўшимча озуқа бериш ва тупроқ ҳолатини ўнглаш лозим. Бу илдиз фаоллигини қайта жонлантириб, ўсиш жараёнига ижобий таъсир қилади. Ана шунда экинлар аёздан омон чиқиб, барг ёзади, барқ уриб гуллайди, палак ёяверади.
Отабек ҚУТЛИБОЕВ ёзиб олди.
“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 декабрдаги 50-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
829
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
822
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
857



