19.01.2026 | 09:43
421
БЎРБОЙ
“Бўрбой” (“бўрбай”, “бўрвай”) деган сўзни эшитганмисиз? Бу сўз изоҳли луғатда йўқ, демак, адабий тилда ҳам йўқ, лекин шеваларда бор, шунинг учун “Ўзбек халқ шевалари луғати”да бор.

Хўш, “бўрбой” нима? Адабий тилдаги “болдир” билан айнан бир маънога эга, яъни оёқ тиззаси ёки тақимдан то тўпиққача бўлган қисми баъзи шеваларда – “бўрбой” аталади. Кимдадир “тақим нима?” деган савол ҳам туғилиши мумкин, “тақим – оёқнинг тизза ости букиладиган жойи”, деб изоҳланган луғатда, бу сўз “тақмоқ” феълидан ясалган, мисол: “чавандоз улоқни тақимига босди” ёки “қизнинг сочи тақимига тушади”, лекин “тақим” ҳам кейинги пайтларда “узун соч” билан бирга бироз унутилиб бормоқда. “Тўпиқ” сўзи “Девону луғотит турк”да икки ўринда: “tobïq söңo‘k”, яъни “тўпиқ суяги” ва “tobïq” – човган ўйнаганда “човган билан уриладиган тўп”, деб тилга олинади. Яъни, “тўпиқ”нинг асл маъноси – “копток, тўп, юмалоқ”; болдир суягининг пастки қисми ҳам ён томонга дўмбоқ бўлиб чиқиб тургани учун “тўпиқ” номини олган, мисол: “Дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайди”.
“Болдир” сўзи суякка нисбатан ҳам ишлатилади: “болдир суяги”, “сон суяги”, лекин “бўрбой” – кўпроқ этга, пайга нисбатан: “Махси тор экан, бўрбойимни сиқди”. “Ўзбек халқ шевалари луғати”да Шаҳрисабз шевасидан ушбу мисол келтирилади: “бўрвайимдек келадда ман кўрган илон”. Жиззахда эса “бўрбай” деганда “тақим” тушунилибди: “улоқ човганда бурбайга қисати”.
“Болдир”дан фарқли ўлароқ “бўрбой” шевада яна оёқ кийимга нисбатан “қўнж” маъносида ҳам ишлатилади: “бўрбойи узун этик” – “қўнжи узун этик”, “бўрбойли ботинка” – “қўнжли ботинка”, “бўрбойи калта этик” ва ҳоказо.
“Бўрбой” аслида моғўл тилларидан турк тилларига ўзлашган, деган қараш устувор, чунки “Мўғўл тиллари этимологик луғати”да ҳам: “халхача: borbi” – товон пайлари; буятча: “borbo” – болдир; қалмиқча: “bөrv” – болдир пайлари, тақим, деб изоҳланган. Шунингдек, XIII аср обидаси, эски мўғўл тилида Чингизхон тарихи битилган ва кейинчалик “Мўғўлларнинг яширин тарихи” деб номланиб кетган асарнинг 255-параграфида ҳам бу сўзга “болдир” маъносида – “borbï” шаклида дуч келамиз (“borbïn-ïyan kinggürü čabčïldusu”).
Бироқ бу сўз фақат мўғўл тилларида эмас, балки аксарият турк тил ва лаҳжаларда ҳам бўлиб, гарчи тананинг турли аъзоларига нисбатан ишлатилса-да, кўпроқ “пай”, яъни “бирлаштирув тўқима” маъносига эга, мисол учун қозоқ ва қирғизларда бу сўз – “borpay” шаклида “чов” маъносида; олтой, ёқут, қўмиқ, ноғай, бошқирд тилларида: “пай”, “бирлаштирувчи тўқима”, “сон”, “тақим” каби маъноларга эга экан. Ҳатто бу сўз усмонли туркчасининг баъзи шеваларида ҳам бўлиб, “қўлнинг билаги” маъносини билдирар экан. Аммо “Девону луғотит турк” ёки “Қутадғу билиг” каби манбаларда “бўрбой” сўзи учрамайди.
Алқисса, бу сўзнинг турк тилларида ҳам “бўрбай”, “borpay”, “porbuy” каби шаклларда мавжудлиги ва кўпроқ “пай” маъносини билдириши, шаклан ҳам “пай”ни эслатиши, унинг келиб чиқиши мўғўлчага эмас, балки олтой ёки прототурк тилидаги қадимги умумий ўзакка бориб тақалиши мумкин, деган фаразга ҳам олиб келади.
Абдувоҳид ҲАЙИТ
“Жадид” газетасининг 2026 йил 9 январдаги 2-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
829
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
822
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
857



