Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


16.09.2025 | 12:20

img230

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ МЎЪЖИЗАСИ

Футбол бўйича миллий терма жамоамиз мамлакатимиз тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, кўп йиллик орзу-умидимизни рўёбга чиқарди. Куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси “CАФА Nations Cup 2025” ўйинларида Эрон терма жамоасини мағлуб этиб, Осиёда тенгсиз жамоалардан бирига айланганини кўрсатди.

2024 йилдан бошлаб ўзбек футболи ривожида янги саҳифа очилди – 23 ёшгача бўлган терма жамоамиз биринчи марта Олимпия ўйинларида иштирок этди. Ютуқ ва хурсандчиликларимизнинг чеки йўқ. Яқиндагина, апрель ойида  Саудия Арабистонида ўтган мусобақада 17 ёшгача бўлган ўсмирларимиз Осиё кубогини қўлга киритиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди. Мана, энди асосий терма жамоамиз ҳам янги тарих яратди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан йўллаган табригида футболчиларимиз чинакам жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб, халқимиз орзусини рўёбга чиқарганини таъкидлади: “Аминман, бу тарихий ютуқ халқимизни эзгу мақсадлар йўлида янада бирлаштиради, минг-минглаб ёшларимиз учун илҳом манбаига, ибрат тимсолига айланади, Янги Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини янада оширишга хизмат қилади”.

Миллий терма жамоамиз ютуқлари шунчаки катта натижа эмас, бу – руҳий уйғониш, миллий ўзликни англаш демакдир. Бу ғалаба бизни янада жипслаштирди, руҳлантирди, илҳомлантирди.

Бугун Ўзбекистонда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқимизнинг ўй-фикри, дунёқараши ўсиб, турмуш тарзи, ҳаёти чин маънода фаровонлашди. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Лекин юртдошларимиз хаёлининг бир четида нимадир етишмаётгандек бўлиб турарди. Таниқли санъаткор Эргаш Каримов машҳур фильмда: “Ўйнолмас экансан, коптокни бизга ташламайсанми, бурда-бурда қилиб ташламаймизми”, деганидек, қалбимизда кичкина бир тушкунлик бор эди. Сабаби, узоқ вақт футболни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган камчиликлар тан олинмади, уларга қарши қатъий чоралар кўрилмади. Оқибатда, иқтидорли спортчиларимиз дунё бўйлаб тарқаб кетди ёки янги истеъдодлар катта майдонга ета олмай, бошқа соҳаларга ўзини урди.

Янги Ўзбекистон бугун кўпчиликнинг нигоҳида. Мамлакатимиз ҳақида кўп ёзишмоқда ва бу ерга тез-тез ташриф буюришяпти. Келувчилар эса сиёсат, иқтисодиёт, халқаро муносабатларда юз бераётган ўзгаришларга гувоҳ бўлишни истайди. Шу билан бирга, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатга чинакам ишончи спорт соҳасида эришаётган ютуқларида ҳам кўринади.

Футбол нафақат спорт ўйини, балки бутун бошли маданият, миллий ифтихор манбаи ва мамлакатни жаҳонга танитишнинг энг самарали воситаларидан биридир. Ҳозирги глобаллашув даврида футбол майдонида эришилган муваффақиятлар мамлакатнинг ижобий қиёфасини шакллантириш, иқтисодий ривожланишига туртки бериш ва халқаро майдондаги мавқейини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Футбол жамоасининг халқаро мусобақалардаги муваффақиятлари мамлакат номини дунёга таратади. Жаҳон чемпионати, Осиё, Африка, Европа чемпионати каби йирик турнирлар миллионлаб мухлислар эътиборини жалб қилади. Бундай мусобақаларда ғолиб чиққан ёки муваффақиятли иштирок этган жамоалар ҳақида маълумотлар бутун дунёга тарқалади. Натижада, бу давлатга қизиқиш ортади, туризм ривожланади ва инвестициялар йўналтирилади. Мисол учун, Исландия терма жамоасининг 2016-йилги Европа чемпионатидаги муваффақияти бутун дунёга орол-давлатнинг борлигини яна бир бор эслатиб қўйди. Хорватия терма жамоасининг 2018-йилги жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб бориши сайёҳлик салоҳиятини оширди ва иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатди.

Футбол иқтисодиётга ҳам катта таъсир кўрсатади. Йирик футбол мусобақаларини ўтказиш учун стадионлар қурилади, инфратузилма ривожланади, меҳмонхона ва ресторанлар бизнеси гуллаб-яшнайди. Бу эса янги иш ўринлари яратилиши ва мамлакат бюджети бойишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, футбол клублари ҳомийлар билан шартномалар тузиб, рекламадан катта фойда кўради. Футболчиларнинг трансферлари ҳам ма лакат иқтисодиётига сезиларли Nations Cupтиради.

Шунинг учун ҳам, футболга инвеститсия киритиш ва уни ривожлантириш мамлакатнинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга. Яқиндан бери футбол майдонларида терма жамоаларимиз иштирокида рўй бераётган катта воқеалар кучли ҳаяжонга сабаб ва халқаро ОАВда муҳокамаларга мавзу бўлмоқда, асосийси, мамлакатимиз ичкарисида улкан фахр-ифтихор туйғуларини уйғотмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор саралаш ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Айнан Ўзбекистон футболчилари Марказий Осиёдан биринчи бўлиб ва ягона жамоа сифатида мундиалда ўйнайдиган бўлди. Миллионлаб ишқибозлар учун бу дақиқалар узоқ кутилганди. Илгари ўн йиллиинновационда Ўзбекистон саралаш турнирларида кўп марта қатнашган, аммо ҳар сафар нимадир етишмасди.

Ғалабалар тасодифий бўлмайди. Уларга мустаҳкам замин тайёрланиши керак. Бу таг замин, пойдевор бир-икки йилгина аввал қўйилган эмас: футбол соҳаси босқичма-босқич, давлат кўмаги билан ва узоқ муддатли режалаштириш орқали ривожланиб борди. Президентимизнинг футбол инфратузилмаси, академияни қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодлар учун шароит яратиш бўйича қабул қилган қарорлари ўзининг ҳал этувчи ролини кўрсатди. Мамлакатимизнинг футбол майдонидаги ютуғи умумий манзаранинг ёрқин бир қисмидир. Чунки спорт худди давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар сингари, стратегик тафаккур, чидамлилик ва бир неча йил олдиндан фикрлаш қобилиятини талаб қилади.

Қайсики мамлакат дунё саҳнида муваффақиятга эришар экан, демак, ўша ерда истеъдод, меҳнат ва ғалабага интилиш қўллаб-қувватланади, барча соҳанинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратилган бўлади. Узоққа бормайлик: соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, Ўзбекистонни чинакам спорт мамлакатига айлантириш мақсадида истиқболли ўғил-қизларимизга атаб Тошкентда улкан Олимпия шаҳарчаси барпо этилди. 18-август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбари икки йил олдин бу ерга ташриф буюриб, мавжуд стадионга туташ ҳудудда замонавий мажмуа бунёд этиш зарурлигини айтган эди. Кўп ўтмай, Президентимизнинг 2023-йил 3-ноябрда “Футбол таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори имзоланди.

Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган Миллий футбол марказида бир вақтнинг ўзида 6 та терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконияти бор. Бунинг учун стадионлар, ўқув бинолари, спорт заллари, меҳмонхона барпо эти ган. Пляж футболи майдони, футзал манежи, бассейн ва реабилитатсия бўлими қўшимча қулайликлар яратган. Мажмуада профессионал футболчи ва мутахассисларни тайёрлаш учун тўртта тузилма ташкил этилди. Булар – Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитатсия марказидир.

Футбол тиббиёти ва реабилитатсияси бўлимига хорижий ускуналар олиб келинган, энг илғор услублар ўзлаштирилган. Бу ердаги шароитлар футболчиларга қисқа вақт ичида жисмонан тикланиш имкониятини беради. Футбол академиясида ёш истеъдодлар сараланиб, тарбияланади. Буни халқаро даражада ташкил этиш учун марказга Аргентина, Венгрия ва Хорватия каби давлатлардан мутахассислар жалб қилинган. Улар малакали мураббий, ҳакам, таҳлилчи, селексионеаукционгаол менежерларини тайёрлашда иштирок этмоқда. Мажмуада “ВАР маркази” ҳам ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 16-мартдаги қарори билан 2018–2022-йилларда футболни янада ривожлантириш дастури қабул қилинган эди. Истеъдодли ёшларни танлаш ва профессионал тайёрлаш ҳамда миллий терма жамоалар захирасини яратиш мақсадида 14 та ҳудудда болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилди. Машғулот ва мусобақаларда сифат ошди. Мураббийлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларга эътибор кучайди. Замонавий спорт архитектурасининг ноёб дурдонаси бўлган ушбу мажмуалар минглаб бўлғуси чемпионларимиз учун юксак парвоз майдонига айланишига шубҳа йўқ.

Президентимиз 2019-йил 4-декабрда “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унда клублар фаолиятини ривожлантириш, халқаро даражадаги мутахассислар тайёрлаш, терма жамоаларнинг ўқув-машғулот жараёнини замонавий ташкил этиш, мамлакатимизда нуфузли мусобақалар ўтказиш мақсадлари белгиланган эди. 2023-йил 8-апрелда қабул қилинган оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришга оид Президент қарори ҳам бу борада ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Юксак эътибор ва тизим туфайли натижалар ҳам бирин-кетин бўй кўрсата бошлади. 2018-йилда У-23 жамоамиз Хитойда, 2023-йилда У-20 футболчиларимиз Ўзбекистонда ўтган мусобақаларда Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Юртимизда ФИФА ва ОФК дастуридаги турнирларни ўтказиш йўлга қўйилди. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё кубогида 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоамиз биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олганда, Президентимиз ушбу қаҳрамон футболчиларимиз билан учрашиб, уларга меҳр-эътиборини изҳор қилгани кўксимизни ифтихорга тўлдирганди:

“Биз ҳамма соҳада дунёда муносиб ўрин эгаллашга интиляпмиз. Спортчиларимиз буни тезроқ етказа олади. Сизлар иродали ғалабангиз билан, халқимиз меҳнат қилса, ҳаракат қилса, ҳамма нарсага қодир эканини яна бир бор исботладингиз. Бутун дунё сизнинг тимсолингизда азм-у шижоатли, ғурури баланд, ҳеч қачон интилишдан қайтмайдиган янги Ўзбекистон авлодини кўрди. Энди футболни ҳозиргидан ҳам 2-3 карра кўпроқ қўллаб-қувватлаймиз. Сиздек ёшлар халқимизнинг ишончи, Президентнинг қувончисизлар”.

Давлат даражасида қаратилаётган эътиборга яраша халқаро спорт аренасида ҳам Ўзбекистонга бўлган қизиқиш кучайиб бормоқда. Хусусан, ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг 2023-йил май ойида ва яқинда “CАФА Натионс Cуп 2025” мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатиш учун Ўзбекистонга ташрифлари мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Жанни Инфантинонинг Ўзбекистонга ташрифидан кўзланган асосий мақсад – мамлакатда футболни янада ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, ёшлар футболини қўллаб-қувватлаш ва миллий терма жамоанинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга қаратилган лойиҳаларни муҳокама қилишдан иборат эди. ФИФА президенти Миллий футбол марказининг имкониятлари, машғулот шароитлари ва ёш футболчилар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.

Бевосита ФИФАнинг техник кўмагида юртимизда замонавий Миллий футбол маркази, шу жумладан, инноватсион ечимларни жорий этган ҳолда рақамли футбол бўйича ситуатсион марказ ташкил этилди. Ўтган йили мамлакатимизда футзал бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилди. Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очиш юзасидан келишувга эришилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболини ривожлантириш ва халқаро майдонда қўллаб-қувватлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун ФИФА раҳбари Жанни Инфантинога давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширгани ҳам ана шу кўмакнинг эътирофи бўлди. Ушбу ташриф Ўзбекистон футболи учун янги имкониятлар эшигини очади, ФИФА билан ҳамкорликни янада кучайтириш ва мамлакатимизда футболни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Абдували СОЙИБНАЗАРОВ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 сентябрдаги 37-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855