Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


09.09.2025 | 09:22

img170

ЎЗБЕКИСТОН ТАШАББУСЛАРИ ШҲТ ТАЪСИРИ ВА ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Яқинда Хитой Халқ Республикасининг йирик порт шаҳри – Тянцзинда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити халқаро миқёсда ушбу тузилманинг сиёсий ва иқтисодий вазни тобора ортиб бораётганини намоён этди, десак, адашмаган бўламиз. 2001 йил июнь ойида олтита давлат томонидан асос солинган ва минтақавий хавфсизлик гуруҳи сифатида иш бошлаган ушбу бирлашма бугунги кунда дунё аҳолисининг деярли ярмини, Ер юзи ва жаҳон ЯИМнинг тўртдан бир қисмини қамраб олган глобал ташкилотга айланиб улгурганига барчамиз гувоҳмиз.

Айни пайтда 10 та аъзо, 2 та кузатувчи ва 14 та мулоқот бўйича шерик мамлакатни ўз ичига оладиган ташкилот ўзаро ишонч ва тенг ҳуқуқлилик, ўзаро маслаҳатлашувлар, маданиятлар хилма-хиллигига ҳурмат, биргаликда ривожланишга интилиш билан тавсифланадиган “Шанхай руҳи”га амал қилади.

Бугунги кунда ташкилот доирасидаги ҳамкорлик 50 дан ортиқ йўналишни қамраб олади, иқтисодиётининг умумий ҳажми қарийб 30 триллион АҚШ долларига етади. 

Демак, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти – бу шунчаки давлатлар клуби эмас, балки кўп томонлама ҳамкорликнинг янги қутблари шаклланадиган стратегик платформа ҳамдир. Тузилма халқаро доираларда “келажак лабораторияси” деб аталаётгани ҳам бежиз эмас, негаки, бу маконда “минтақа-минтақа” ҳамкорлик формати ривожланади. Масалан, Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларнинг фаол ташаббуслари орқали Марказий Осиё бугун нафақат ШҲТнинг таянч минтақаси, балки минтақалараро ва блокдан ташқари ҳамкорликларнинг драйвери сифатида ҳам кўриб чиқилмоқда. Хусусан, Марказий Осиё – Европа Иттифоқи, Марказий Осиё – АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси) ва Марказий Осиё – Яқин Шарқ алоқалари шаклланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига беш кунлик расмий ташрифи йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаларидан бири бўлди.

Ўзбекистон Президентининг СҲҲТнинг Тянцзин саммитида, “ШҲТ плюс” форматидаги мулоқотларда иштироки, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин билан учрашуви, ушбу мамлакатнинг нуфузли компаниялари раҳбарлари билан музокаралари ҳамда эришилган кўп миллиардли битимларнинг Ўзбекистон халқи фаровонлиги учун аҳамияти беқиёс. Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирларда иштирок этиш Ўзбекистоннинг тарихий хотирага ҳурмат-эҳтиромини ифодалади ҳамда тинчлик, барқарорлик ва халқлар ўртасидаги ҳамкорлик каби умумий қадриятларга содиқлигини тасдиқлади.

Тянтсзин саммити ШҲТ тарихидаги энг йирик анжуманлардан бири бўлди. Саммитда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳамда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари қатнашди. Бу ШҲТ тарихидаги мутлақ рекорд кўрсаткичдир.

Саммит ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувларда ташкилотнинг 2035 йилгача бўлган ривожланиш стратегияси, шунингдек, “Тянцзин декларацияси”ни ўз ичига олган асосий ҳужжатлар пакети имзоланди.

Ўзбекистон нуфузли ташкилот ишида муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари суриб келмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилдан 2024 йилгача тузилма фаолиятини кучайтиришга оид 50 дан зиёд таклифлар билдирилган бўлса, навбатдаги саммит ва “ШҲТ плюс” мажлисида ташкилотнинг сиёсий  асосларини мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган яна қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Президентининг таклифлари ҳеч қачон қоғозларда қолиб кетмаган. ШҲТнинг “йўл хариталари”, меъёрий-ҳуқуқий, дастурий ва концептуал ҳужжатлари доирасида, шунингдек, кўп томонлама ҳамкорликнинг янги механизмлари шаклида изчил амалга оширилмоқда. Бу таклиф ва ташаббуслар туфайли ташкилотнинг самарадорлиги юксалиб, сафи тобора кенгаймоқда, тузилма халқаро муносабатларда ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

Тянцзин саммитининг муҳим якунларидан бири сифатида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси асосида Тошкент шаҳрида доимий фаолият юритадиган орган – ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унинг ҳузурида ШҲТ Ахборот хавфсизлиги маркази ҳам тузилади. Ушбу қарор хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

Президентимиз саммитда глобал ва минтақавий хавфсизликнинг тобора мураккаблашиб бораётганига алоҳида эътибор қаратиб, ядровий хавфсизликни таъминлаш, гиёҳвандликка қарши курашни кучайтириш, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга қаратилган аниқ таклифларни илгари сурди. Хусусан, “ШҲТ–Афғонистон” мулоқот гуруҳи ишини фаоллаштиришни таклиф этди.

Ўзбекистон раҳбари ШҲТ маконида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва инновацион ривожланишни қўллаб-қувватлаш зарурлигини доимий равишда илгари суради. Бу мақсадларга эришиш учун Шавкат Мирзиёев савдони соддалаштириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битимни имзолаш таклифини илгари сурди.

Савдо тўсиқларини бартараф этиш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ШҲТ иқтисодиётининг ўсиши учун муҳим аҳамиятга эга. Ушбу битим ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш, савдо харажатларини камайтириш ва бизнес учун қулай шароитлар яратишга имкон беради.

Замонавий иқтисодиётда, албатта, стратегик материалларга эҳтиёж юқори бўлади. Давлатимиз раҳбари ушбу соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Стратегик материаллар бўйича минтақавий марказ ташкил этишни таклиф этди. Ушбу марказ стратегик материалларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва узатиш соҳасида тажриба алмашиш, инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун платформа вазифасини ўтайди.

Энергетика хавфсизлиги ШҲТга аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Энергетика коньсорсиумини тузишни таклиф этди. Ушбу консорциум энергия ресурсларини қазиб олиш, қайта ишлаш, транспортировка қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

Президентимиз иқлим ўзгаришининг минтақага таъсирини юмшатиш учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишга қаратилган муҳим ташаббусни билдирди. Президент таклифига кўра, ШҲТга аъзо давлатлар учун иқлим ўзгаришига мослашиш, углеродсизлаштириш ва экологик хавфларни прогноз қилиш учун минтақавий платформа яратилади.

Гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги ташаббуслар ҳам аҳамиятли. Халқаро халқ ижодиёти фестивалини ўтказиш, “ШҲТ университети”нинг онлайн-кампусини ишга тушириш, сайёҳлик йўлагини ривожлантириш ғоялари эътирофга лойиқ. Булар “халқ дипломатияси” институтини мустаҳкамловчи, билим, маданий бойликлар алмашинуви учун шарт-шароит яратувчи ва иштирокчи давлатлар ўртасида чинакам ҳамжиҳатлик туйғусини шакллантирадиган лойиҳалардир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқида халқаро вазиятнинг чуқур таҳлили ва амалий ечимлар узвий мужассамлашганини халқаро доиралар ва экспертлар эътироф этаётганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Абдували СОЙИБНАЗАРОВ,
сиёсий шарҳловчи

“Жадид” газетасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 36-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img831

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img825

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859