Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


07.01.2026 | 15:38

img425

АЛП ЭР ТЎНГАНИНГ “ТЎНГА”СИ НИМА?

Афросиёб Алп Эр Тўнга деб аталишини биласиз. У туркий халқларнинг қадимий қаҳрамони. Минг йиллар давомида шон-шуҳрат унинг изидан юради. Хўш, бу буюк қаҳрамоннинг номидаги “тўнга” сўзи қандай маънони англатади?

Маҳмуд Кошғарий Девонининг 3-томида шундай изоҳ борки, бизга Алп Эр Тўнга номининг маъноси ҳақида етарлича маълумот беради:

“тоңа – йўлбарс жинсидан бўлган бир хил ҳайвон. У fiлнинг кушандасидир. Бу сўзнинг асосий маъноси шудир. Лекин бу сўз туркларда маъноси ўзгарган ҳолда қўлланади. Бу сўз кўпинча одамларга лақаб ўрнида ишлатилади. Чунончи тоңахон, тоңа тӭгин ва шу кабилар. Туркларнинг улуғ хони Афросиёбни Тоңа алп ӭр деб атар эдилар. Йўлбарс каби кучли, баҳодир одам демакдир”.

Эшқобил ШУКУР

“Жадид” газетасининг 2025 йил 26 декабрдаги 52-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855