Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


14.08.2025 | 12:28

img297

АРМОНЛИ ЙИЛЛАР САДОСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги 2024-йил 19-июлдаги қарорида қайд этилишича, 1937–1953-йилларда мустабид совет тузуми томонидан юз мингдан зиёд халқимиз вакиллари қатағон қилинган. Уларнинг 13 минг нафари отиб ташланган. Минглаб кишилар ноҳақ қулоқ қилинган, сургунга жўна илган. Улар орасида атоқли давлат ва сиёсат арбоблари, илм-фан намояндалари, ижодкор зиё илариюньний уламолар, ҳарбий соҳа ва суд-ҳуқуқ тизими ходимлари, ишчи-деҳқонлар, уларнинг оила аъзолари ҳам бўлган.

Мустақиллигимиз шарофати билан, айниқса, кейинги йилларда Ватан истиқлоли, халқимиз озодлиги учун курашиб, шу йўлда қурбон бўлган ота-боболаримиз ҳаёти ва фаолиятини атрофлича ўрганиш, тадқиқ этиш, номлари ва хотирас ни абадийлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу қарор ёш авлодни буюк аждодларимиз хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялашга, ота-боболаримиз жасорати ва ибратли ҳаёт йўлларини янада кенг тарғиб этишга хизмат қилади. Биз бу тарихий ҳужжатдан руҳланиб, шўро даврида душман аталиб, қатл қилинган уч азиз сиймо ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

Бу фидойи инсонлар Бухоро амирлигида улкан мавқега эга Эшони Судурлар ҳисобланади. “Судур”лик – амир томонидан ўз даврининг маърифат ва шижоат аҳлига берилган юксак унвон саналган.

* * *

Қатағон қубольшевикларгааги изланишлари билан эл назарига тушган тарихчи олим Баҳро  Ирзаев биз назарда тутаётган судурларнинг бири ҳақида қуйидаги маълумотларни келтиради:

1931-й л 23-июнда ОГПУ қўшинлари 10-отлиқлар полки 2-дивизиони жангчилари ва чекистлар томонидан Бухоро амирлигининг машҳур лашкарбошиси Иброҳимбек ярадор ҳолда қўлга олинади. У аввал Сталинободга (ҳозирги Душанбе), сўнгра Тошкентга олиб келинади. Чекистлар томонидан ўтказилган тергов ва даҳшатли қийноқлар Иброҳимбек баробарида у зот билан Ватан тупроғига қадам қўйган, эрк ва адолат учун мардона курашган 15 нафар қўрбошига нисбатан ҳам қўлланилади.

1931–1932-йилларда уларнинг барчаси қизил армияга қарши ҳаракат қилганликда айбланади ва СССР Халқ комиссарлари совети (ХКС) ҳузуридаги ОГПУ коллегияси мажлисининг 1932-йил 13-апрелдаги қарори билан ўлим жазосига ҳукм қилинади. Сиёсий идоранинг махфий ҳужжатида келтирилган отилганларнинг рўйхати қуйидагича: “Иброҳимбек Чақабоев, Сулаймон Салоҳиддинов (Эшони Судур), Абдуқаюм парвоначи Улаев, Эшон Исохон Мансурхонов, Алимардон додхоҳ Муҳаммедов, Ортиқ додхоҳ Аширов, Кўганбек Кенжаев, Тошмат Хўжабердиев, Мулла Ниёз парвоначи Ҳакимов, Алет (Арлот) полвон Элмирзаев, Шоҳасан Имонқулов, Кўганбек Шералиев, Мулла Аҳмадбий Саидов, Мирзақаюм Шеров, Азим Марқа Остонақулов, Эшон полвон Баҳодирзода”.

Рўйхатдагилар орасида Эшони Судур номи ҳам тилга олинган. Тарихчи Насриддин Назаровнинг “Муҳаммад Иброҳимбек лақай” китобида қайд этилишича, Эшони Судурнинг исми Сулаймон Салоҳиддинов бўлиб, у 1878-йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Отаси Эшон Салоҳиддин Бухоро амири Саййид Абдулаҳадхон саройида қатор юқори лавозимларда ишлаган. Унинг охирги лавозими шайхул-ислом бўлиб, мансаб жиҳатидан тўғридан тўғри амирнинг ўзига бўйсунган ҳамда таълим ва тарбия ишларини бошқарган.

Эшон Салоҳиддин Саййид Олимхон тахтга чиқмасидан олдин оламдан ўтган. Ўғли Эшон Сулаймон янги амир эътиборида бўлиб, Ғузор а истиқомат қилган. Амир унга босқичма-босқич ўроқ, судур, садр унвонларини берган. Шу тариқа амирнинг садоқатли кишисига айланган.

Саййид Олимхон умидли режалар билан Душанбега йўл олгач, Эшони Судур ҳам унга эргашиб, Шарқий Бухорога юзланади. Амир воқеалар ривожини кузатиб, бир муддат Афғонистонда туришни маъқул кўради. Эшони Судур ҳам сафдаги ўрнини англаб, 1921-йилда қўшни давлат ҳудудига ўтади. Иброҳимбек билан саккиз ой Афғонистонда бўлиб, 1931-йил июнь ойида у билан бирга яна советлар эгаллаган ҳудудга қайтади. Бир неча кун тоғма-тоғ юриб Денов а – Худойназар командирнинг уйига боради. Икки кун меҳмон бўлгач, Денов ГПУсига қуролларини топширишади. Эшони Судур Иброҳимбек ва унинг ўн олти сафдоши билан бирга ҳукумат томонидан қамоққа олиниб, Тошкентга олиб келинади ва 1932-йилнинг август ойида уларнинг барчаси қатл этилади.

* * *

Таниқли олим ва ижодкор Мирзо Кенжабекнинг “Буюк термизи лар” китобида яна бир бойсунлик Эшони Судур ҳақида қуйидагича маълумот бор:

Эшони Судур (1861–1924) номи билан машҳур бу зотнинг асл исми Эшон Тожуддинхон ибн Саййид Мухторхондир. У етук олим, етакчи шайх, оқсоқол, яъни халқнинг маънавий ва руҳий раҳнамоларидан бири бўлган. У зот ўзбек адабиётида миллий озодлик ҳаракати вакилларидан бистанциясиа тавсифланади. Хусусан, атоқли адиб Шукур Холмирзаев асарларида (“Қора камар” драмасида) босқинчи ва мустамлакачи болшевикларга қарши куроктябрьшахс ўлароқ кўрсатилган.

Эшони Судур 1861-йилда Бойсун тумани Газа қишлоғида туғилган. Бошланғич илмни ўз отасидан олган. 1875–1878-йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида ўқиган. Мадрасада бухоролик Мирзо Муҳаммад исмли ғоят билимдон сабоқдош қадрдон дўсти бўлган. Заковати ва илмга чанқоқлиги билан талабалар орасида обрўси ортиб, унинг юксак эътибор ва иқтидори Бухоро амирининг ҳам қулоғига етиб борган. Амир ўз ҳузуриг  чақириб  у киши билан суҳбатлашиб, иззат-икром кўрсатгани нақл қилинади.

У элга оқсоқол бўлиб, халқ орасидаги баъзи бир келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилади. Жумладан, ўша пайтда Шеробод беклигида уч уруғ (қавм) ўртасида ер талашиш оқибатида чиққан катта низо Эшон Тожуддинхон бошчилигида бартараф этилади.

Шунга ўхшаш низолар Бойсун беклигидан то Ҳисор беклигигача бўлган ҳудудда тез-тез такрорланиб, Эшон Тожуддинхоннинг адолатпарварлиги, аминлиги ва воизлиги туфайли халқнинг осойишталиги таъминланган.

Шу тариқа обрўси ортиб борган Эшон Тожуддинхоннинг фаолияти ҳақидаги хабарлар Бухоро амирига ҳам етиб боради. Саййид Олимхон Эшонни ҳузурига чорлаб, суҳбат ўтказади. Амир ўзининг қаршисида ҳалол ва покиза, имон-эътиқодли, юрт тинчлиги ва осойишталигини ҳамма нарсадан устун қўядиган, Бойсун беклигида катта мавқега эга, диёнатли, адолатпарвар киши турганига амин бўлади.

Судур унвони билан тақдирланган Саййид Тожуддинхонга Деҳқонободдан Ҳисоргача бўлган ҳудуднинг назорати ишониб топширилади. Бу ҳудуддан келган даромаднинг катта қисмини у бева-бечора ва ҳожатмандларга тақсимлаб берган. Амир давлат ишларида ҳам Эшони Судур билан маслаҳатлашган. Бу ҳолат қизилларнинг Бойсунга босқинига қадар давом этган. Душманга қарши кураш олиб борган миллий озодлик ҳаракатига Эшони Судур йўлбошчилик қилади. Босқинчилар довюрак, кучли илм ва маънавий ҳолга эга бундай йўлбошчини жисмоний йўқ қили ҳнинг турли-туман йўлларини излашади.

1924-йил қишда Эшони Судур зарурат юзасидан Деҳқонободга боради.

НКВД ходимлари унинг ортидан келади. Халқ душмани д ган айбло  билан у Бойсунга келтирилиб, уч кун ушлаб турилади ва отишга ҳукм қилинади.

Бойсунликлар айни пайтда Саййид Тожуддинхон туғилиб ўсган ва советлар томонидан отилган Газа қишлоғида унга атаб мақбара тиклашган.

* * *

Учинчи қаҳрамонимиз нуроталик Эшони Судур – Турсунхўжа Эшонхўжаев (1872–1936) ҳам нафақат ҳаётлигида, вафотидан кейин ҳам халқ ҳурмати ва эътиборини қозонган муҳтарам зотдир. Бу табаррук сиймо Зарафшон ОГПУси томонидан 1928-йил 9-августда ЗОООГУнинг 48-ордери билан ҳибсга олинган. Расмий ҳужжатларда ўша пайтда унинг 64 ёшда эканлиги, саводлилиги, мадрасани тамомлагани қайд этилган.

Ўша куни Нурота шаҳрининг Чилламозор кўчасидаги Эшони Судурнинг 15-уйи тинтув қилинади ва у советларга қарши курашган жиноятчи сифатида ҳибсга олинади. Қўйилган айбловга кўра, у 1917-йилда амирликдан ўроқ даражасини олгач, Колесов бошлиқ қизил армияга қарши курашган. 2000 одам тўплаб, уларни жангга бошлаган ва ўзи бошчилик қилган. Шунингдек, Карманадан 5000 одамни қуролли гуруҳга қўшган. Қизиллар бироз чекингач, Мулло Абдуқаҳҳор гуруҳи билан бирлашиб, Колесовга келадиган ёрдамнинг олдини олиш мақсадида Малик стансияси темир йўлларини буздирган. Ғиждувонда қизилларнинг отлиқларига бардош беролмай, 100 нафар йигити билан Нурота тарафга чекинган.

Турсунхўжа октябр тўнтариши вақтида Бухоро амири Олимхон ва чет эллик ҳарбий мутахассис Анвар Пошо билан яқин алоқада бўлиб, халқни совет ҳокимиятига қарши қўзғатган. У Эшони Судурлик даражасини олгач, қизилларга қарши кураш ташкилотчиларидан бирига айланган ва Ўзбекистон ЖКнинг 69-,78- ва 242-бандлари (РСФСР ЖКсининг 58-13, 59-3 ва 173- бандлари ) билан жиноятчи деб топилган.

Жиноят иши ОГПУнинг 172-24 айблови билан судга оширилган. 1928-йилнинг 2-ноябрида ОГПУнинг тезкор йиғилишида қўйилган айблар тор доирада муҳокама қилинади ва Эшони Судур Самарага сургун қилинади. Сургундан қайтгач, Тожикистоннинг Ваҳдат туманидаги Тангаи қишлоғида яшайди ва 1936-йилда шу ерда вафот этади.

* * *

Тадқиқот давомида архивда сақланаётган фотосуратлардан бири эътиборимизни тортди. Унда Иброҳимбек қўрбошининг Тошкентда отилган ўн олти сафдошидан бешови акс этган: Улар – Иброҳимбек қўрбоши, Алимардон Додхоҳ, Эшони Судур, Мирзақаюм Шеров, Абдуқаюм парвоначи Улаев.

Ўртадаги шахснинг сурати остига “Эшони Судур” деб ёзилган, изоҳда эса бу киши қўрбоши Сулайм н Салоҳиддинов деб таништирилган. Ушбу сурат интернет тармоқларида эълон қилинган эди. Нуроталик Турсунхўжа Эшонхўжа авлодлари суратдаги “Эшони Судур” тагматни эгаси боболари эканини таъкидлашади. Лекин ўн олти қўрбоши ичида нуроталик Эшони Судур бўлгани ҳақида далил йўқ. Шу нуқтада архив суратларида нпровинциясидаборлиги кўзга ташланади.

Давлат архивида сақланаётган икки сурат эса янада чуқурроқ тадқиқот талаCOVID-19. Суратлар остидаги ёзувлар хосми ёки таваккал ёзилганми, аниқлаш лозим.

Юқоридаги бешталик сурCNNа бир шахс “Эшони Судур Сулаймон Салоҳиддинов” деб таништирилган бўлса, кейинги сурат тагматнида “Эшон Исохон Мансурхонов” деб таништирилаётир. Ёнидаги суратнинг остига эса “Қўрбоши Салоҳиддин Сулаймонов” деб ёзилган.

Бу ҳақда соҳа мутахассислари шундай изоҳ беради: 20–30-йилларга тааллуқли ҳужжатларда бу каби чалкашликлар кузатилиши м мкин.

Турсунхўжа Эшонхўжанинг фотосурати борлиги жиноят иши жилдида қайд этилган. 1928-йилнинг 5-августида терговчи Кореневский қGhanaаҳмуд Турсунов ва Тош Зариповлардан “Бухоро амири Олимхон бир гуруҳ яқинлари билан тушган суратда Турсунхўжа Эшони Судур борми?”  деб сўраганида, ҳар иккаласи олдинги қаторнинг сўнгида ўтирган оқ либосли киши Турсунхўжалигини айтади. Тахминланган шундай бир сурат ҳам архивдан топилди.

Суратдагиларнинг бир гуруҳи маҳаллий либосдаги мағлуб амирлик амалдорлари бўлса, бир гуруҳи ғолибликдан масрур совет маъмурларидир.

Расм оммага намойиш этиш учун нописандалик билан тасвирга олинган бўлса керак. Оддий одамларнинг фикрини чалғитиб, шўро тарафда бўлишга, акс BBCда, суратда акс этган казо-казоларнинг аҳволига тушишларига ишорадек туюлади.

Бу суратда амир йўқ, фақат яқин мулозимлар бор. Чунки Саййид Олимхон совет маъмурлари қўлига тушмаган. Назаримизда, терговчининг сўроғида ғализлик бордек. Бизнингча, унинг “Бухоро амири Олимхон бир гуруҳ яқинлари билан тушган сувратда Турсунхўжа – Эшони Судур борми?” деган сўроғи аслида “Бухоро амири Олимхоннинг яқинлари акс этган мана бу суратда Турсунхўжа – Эшони Судур борми?” тарзида қўйилиши керак эди. Суратни синчковлик билан кузатган киши айтилган ўриндаги шахс Турсунхўжанинг аввалги суратларига ўхшашлигини пайқайди.

Ҳақиқатга юз ансак, Турсунхўжа – Эшони Судурнинг туғилганига бир ярим асрдан ошд  (1872), вафотига эса қарийб бир аср бўлди (1936). Ҳозирда унинг тўртинчи ва бешинчи авлодлари бор. Шунинг учун қиёсларда ва таҳлилларда эҳтимол устувор бўлиб қолаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатағон қурбонлари ҳақидаги мазкур қарори тарихий ҳақиқатни юзага чиқаришда зиммамизга улкан масъулият юклайди. Эшони Судур Турсунхўжа фаолиятига оид тадқиқотимиз бу сиймони арбоб, уламо, саркарда, ишчи-деҳқонлар сардори сифатида оммага танитиш йўлидаги яна бир қадамдир.

Мустақиллик йилларида Нурота шаҳридаги Т тов маҳалласи қайта номланиб, унга Эшон Судур – Турсунхўжа номи берилган. Ушбу ҳудудда уй-музейи ҳам ташкил этилса, нур устига нур бўлар эди.

Суюндиқ Мустафо НУРОТОИЙ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

“Жадид” газетасининг 2025 йил 8 августдаги 32-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img831

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859