Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 12°C

TAVSIYA QILAMIZ


02.09.2025 | 15:48

img411

“АВАЗА”НИНГ ОВОЗАСИ

Бугун дунё қалқиб турибди. Муштдек заминнинг турли пучмоқларида гоҳи нотинчлик, гоҳи тортишув ва жанжалларни эшитиб, телевидениеда кўриб, тўғриси, бошидан қаттиқ кунларни ўтказган, қаҳатчилик замонларни кўрган биздек мўйсафидлар юрак ҳовучлаб ўтиради. Инсоният учун бу оламда тинчлик ва хотиржамликдан кўра буюкроқ неъмат йўқ. Хотиржам одам бунёдкорлик ишлари, ижод ва санъат билан машғул бўлади. Эл-юртида, оиласида тинчлиги бўлган одамнинг еган луқмаси томоғидан ўтади, ичига тушади. Юзлари ёришади, руҳи ором олиб, жисми турли маразлардан холи бўлади.

Мен бугунги Янги Ўзбекистоннинг маънавий об-ҳавоси ҳар қандай инсон қалбига ором беришини, бунёдкорлик билан шуғулланиш имконини тақдим этаётганини кузатиб, беҳад қувонаман. Эл-юртимиз, хусусан, Президентимиз ҳақига эзгу дуолар қиламан. “Ёмғир билан ер кўкаради, дуо билан эл”.

Минг йиллардан бери тилдан-тилга кўчиб келаётган бу ҳикматнинг ҳаётий ифодасини мендек ёши улуғ инсонлар ўз кўзлари билан кўриб турибди.

Нима демоқчиман? Адолатли, ҳақгўй, маърифатпарвар, олимпарвар бир инсон бўлса ва у давлатни бошқарса, назаримда, жамият ҳаётининг жуда кўплаб жабҳалари гуллаб-яшнайди. Фуқаро ҳаловатда яшайди. Мен муҳтарам Шавкат Мирзиёевни кўп йиллардан бери биламан.

Ёнма-ён бирга ишлаганмиз ҳам. Шу жараёнларда ғайрат ва шижоатига, меҳнаткашлиги ва ёнидаги инсонларга нисбатан холис ҳамда адолатли муносабатига жуда кўп гувоҳ бўлдим. Бугун эса бу инсон фитратидаги айни фазилатлар халқаро кўламга кўтарилди, Республика халқининг турмуш тарзидаги муаммоларни адолатли ҳал этишда асосий ўринга чиқди. Зотан, бу гениал хислат, лидерлик дунё аҳли томонидан эътироф ҳам қилинмоқда.

Бунинг исботи шуки, бир ой аввал Туркманистон Президенти қарори билан “Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ордени – нуфузли халқаро мукофот билан тақдирланди. Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бизнинг Президентга ўша мукофотни тақдим этаётган маҳали, тўғриси, беихтиёр кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Айниқса, Президентимиз бу берилган мукофотни ўзбек халқига аталган сийлов-мукофот эканини айтганларида, гарчи оёқларимда бироз оғриқ бўлса ҳам, секингина ўрнимдан ҳам турдим, қарсак ҳам чалдим, тўғриси.

Чунки “Ҳой” деса овози етиб бориб-етиб келадиган яқин қўшни мамлакатларнинг раҳбарлари ўзаро яқинлик, оға-инилик, қон-қардошлик илдизларини ҳар он эслаб туришса, назаримда, бугунги глобаллашган замонда энг оқил ва доно сиёсат айнан мана шудир.

Кечагина юртимизнинг раҳбари яна Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов таклифига кўра Туркманистонга – Авазага борди. Бу сафар уч мамлакат – Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон республикалари ўртасидаги жиддий масалалар муҳокама қилинди. Менимча, бу учрашув ҳам ҳар учала мамлакат учун жуда муҳим бир анжуман, албатта. Раҳбарларнинг юзи-кўзларида, ОАВга берган интервюлардаги сўзларида самимият, мамнуният яққол сезилди.

Мен ўз вақтида давлатлараро ўтказиладиган бундай анжуманлар иштирокчиси бўлганман. Айниқса, мамлакат миқёсидаги ҳужжатларни имзолаш, келажакда уларни ҳаётга татбиқ эйодҳ – осон иш эмас. Расмий ҳужжатга имзо қўйилгандан кейин унинг масъулияти бўлади. Расмий ҳужжат – бу бир парча қоғоздаги ёзув, имзо ва муҳр. Аммо шу бир парча қоғозда инсонларнинг ҳаёт йўлига, тирикчилигига, мамлакатлар ободлигига тааллуқли жуда кўп масалалар ўз ифодасифильмопган бўлади. Ўтган учрашувларда таълим соҳасига эътибор туфайли Тошкентда жуда кўплаб туркманистонлик талабалар таълим ола бошлашди. Ўзбек олимларининг билими, қалб нури қўшни республикадан келган ёшлар шуурини ёрита бошлади. Маърифат ёшларни бирлаштиради. Икки йил олдин Озарбайжон Республикасининг Фузулий шаҳрида Президентимиз озарбайжон ўқувчиларига юртдошимиз, коинотшунос аллома Мирзо Улуғбек номидаги махсус мактабни қуриб совға қилди. Бу ҳам меҳр ва мурувват ҳосиласи саналади. Мактабга, таълимга, илм-фанга берилган эътибор ортидан оғир ва енгил саноат, туризмнинг турли йўналишлари аста-секин тараққий этади. Дунёдаги барча одил ва доно раҳбар ўз миллати, халқи фаровонлиги, тинчлигини ўйлайди.

Назаримда, шу эътибордан Туркманбоши шаҳри яқинидаги улкан туристик масканлардан бири бўлган Авазада ташкил этилган халқаро анжуман ўз қадр-қийматига эга. Ҳар учала мамлакат раҳбарлари Каспий денгизи билан боғлиқ логистика ва юк ташув масалаларини, қимматбаҳо ер ости бойликларини биргаликда ўзлаштириш, шунингдек, саноатнинг бир қанча жабҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди. Бундай ишчанлик руҳи билан йўғрилган муҳокамаларнинг барчаси қардошлик, қўшничилик, дўстлик, ҳамкорлик ришталарининг яна ҳам мустаҳкамланишига асос бўлади, албатта. Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон Республикалари раҳбарларининг “Аваза” учрашувидаги ўзаро қон-қардошлик ва ҳамкорлигининг ибратона овозаси бутун дунёга тарқалишини тилайман.

Бизга шундай толе ато этган Мустақиллигимиз бунёдкор халқимизга муборак бўлсин, доимо хушхабарлар йўлдошимиз бўлгай, деб дуо қилиб қоламан!

Оқил САЛИМОВ,
академик

“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855