16.09.2025 | 17:28
231
БЕРУНИЙ ОРОЛИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Беруний ороли Антарктидадаги Жанубий Шетланд оролларига мансуб Фил оролининг шимолий қирғоғида жойлашган қояли орол ҳисобланади. У жануби-ғарбдан шимоли-шарққа 450 метр узунликда ва 150 метр кенгликда бўлиб, умумий майдони 3,59 гектарни ташкил этади. Орол Фил оролидан баъзи жойларда 70 метргача торайган бўғоз орқали ажралган. Орол XXI аср бошларида Фил ороли муз қопламаси чекиниши натижасида пайдо бўлган.

Географик объект машҳур олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) шарафига номланган. Беруний масофаларни ўлчаш ва жойларни аниқлашда триангуляция (учбурчаклар орқали) усулидан фойдаланишни таклиф қилган эди. Ушбу ном атрофдаги бошқа жойлар номлари билан уйғунликда бўлиб, улар геодезик ускуналар ва методларнинг илк ривожланиши ёки қўлланилиши билан боғлиқ.
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
828
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
821
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
856



