28.08.2025 | 12:20
324
БОШБУРТСИЗ БЕВАТАНЛАР
Эсимда, ўрта мактабнинг юқори синфида таълим олаётганимизда адабиёт муаллимимиз пролетар куйчиси Маяковскийнинг “Совет паспорти ҳақида шеър”ини баланд пардаларда ўқиган ва ёдлаб келишни топширганди. Шеър хийла катта ва сарбаст жанрида ёзилгани учунми, ёдлаш осон кечмаган.

Ўшанда “Паспорт дегани қандай нарса? Сиз кўрганмисиз?” деб сўраганимда қишлоғимиздан чиққан биринчи олий маълумотли муаллим саволимни кутгандек костюми ён чўнтагидан қип-қизил тусдаги ҳужжатни олиб, боши узра баланд кўтарганча “Мен совет иттифоқи граждани эканимдан фахрланаман! Бу паспорт билан дунёнинг исталган давлатига бора оламан!” деганди.
Шу ҳолат таъсирида кечқурунги овқат устида отамдан “Сизда паспорт борм ?” деб сўраганимда ажабланиб қаради: “Пашпорт дегани не? Кимдан эшитдинг?”
Адабиёт муаллими кўрсатган қизил тусдаги ҳужжат ҳақида нимадир деб минғирладим, бу ҳужжат билан дунёнинг исталган давлатига бориш мумкинлигини айтдим.
Отам қўл силтади: “Биз Москва остонасида урушга кириб, немисларни ҳайдаб Полша, Венгриядан ўтиб Берлингача бордик. Ҳеч ким биздан паспорт деганини сўрагани йўқ. Кўп гап сотмай овқатингни е!”
Отам 1946-йил урушдан қайтганидан буён колхозда тракторчилик қиларди. Эсимни таниганимдан бери икки-уч марта жийда, гурунч сотиш учун Озарбайжон, Тожикистон шаҳарлари ва ўзимизнинг Бухорога борганини билардим…
Отам мен айтган ўша паспортни 1976-йили – пенсияга чиқиш арафасида олди. Онамнинг қўлига паспорт дегани 1982-йилда тегди. Уч опам ва менга ўрта мактабни битказиш арафасида паспорт беришди.
Паспорт – мустақил давлат рамзларидан бири. Бу ҳужжат давлат фуқаролигини белгилабгина қолмасдан, давлатнинг ўз фуқароси олдидаги бурчи ва мажбуриятларини ҳам ҳуқуқий жиҳатдан акс эттиради ва кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси аспортининг сўнгги варағидаги “Ушбу паспорт эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир”, деган жумлани эсланг!
Болшевиклар 1917-йил ноябрдаги давлат тўнтаришидан сўнг ҳокимият тепасига келади. Бу орада фуқаролар уруши бошланади. СССР аталмиш “ихтиёрий-мажбурий” тузилма 1922-йил 30-декабрда пайдо бўлади. 1924-йилга келиб республикалар ўртасида “миллий чегараланиш” деган ҳудудий тақсимлаш сиёсати ўтказилади. Бунда советлар “Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил!” деган қадим варварлик устқурмасига асосланади.
Болшевиклар ҳукумат тепасига келганидан бир мучалдан ортиқ муддат ўтгач, ниҳоят паспорт тизимини жорий қилишга киришган. Бунга бош-адоғи йўқ юртда жиноятчилик ҳаддан зиёд ошиб кетгани сабаб. Негаки, ўтган даврда бир ўлкадан бошқа ўлкагайодришни хоҳлаган фуқароларга қишлоқ совети (ёки шаҳар совети) бир варақ қоғоз берган. Бу қоғозда фуқаронинг исми-шарифи ва қайси жойда яшаётгани қайд қилинган, сурати бўлмаган. Айнан суратсиз ва сохталаштириш осон бўлган бир варақлик фуқаролик ҳужжати жиноят олами вакилларига қўл келган. Улар бутун мамлакат бўйлаб тезкор кўчиб, ғоятда шов-шувли: оз қ-овқ т омборлари ва дўконларни тунаш, ўзига ёқмаган кишиларни ўлдириш ва босноябрьрдаги жиноятларни содир қилишган. Расмий маълумо ларда 1927–1929-йилларда собиқ иттифоқда жиноятчилик йилига ўртача 60–80 фоизгача ўсиши кузатилган.
Совет ҳукумати илк бора чиқарган қарорда паспорт Москва, Ленинград, Киев шаҳарлари ва Европа давлатлари билан чегарадош ҳудудлардаги аҳоли пунктларида яшовчиларга берилиши белгиланган. Буни умумаҳолига солиштирсак, совет давлати фуқароларининг 12 фоизга яқини паспорт эгасига айланган.
1942-йил баҳорида мамлакатда ялпи сафарбарлик эълон қилинади. Бунда 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркаклар урушга олиниши б лгилан анди. Фуқаролик паспорти йўқ, қачон туғилгани ноаниқ, қишлоқ совети дафтарида қайд қилинган йигитларни урушга олишда адолатсизликлар кўп учраган, ҳатто 16 ёшга тўлмаган ўсмирлар гавдасига қараб, зўрлаб олиб кетилгани тарихий ҳақиқат.
Амакимиз Рўзматбий буванинг икки катта ўғли тақдири айнан паспорти йўқлиги учун фожиали кечган. Ҳарбий комиссариятдан келган вакил элат йигитларини тўплаб, исм-шарифларини қўлидаги қоғозга қараб ўқиб “Рўзметов Каримбой олдинга чиқсин!” деганида унинг ўрнига укаси Ражаббой чиқади. Сабаби, Каримбой ёши катта бўлса-да болаликдан касалванд ўсган, нимжон йигит бўлган. Укаси акам урушда қийналмасин, деб унинг ўрнига урушга кетади. Ва қачон, қаерда ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар фақат истиқлол даврида чоп қилинган “Хотира китоби”да аёнлашди.
Бир йилдан сўнг Каримбойни энди укаси исми-шарифи остида урушга олишади. У 1945-йил урушдан ярадор бўлиб қайтади ва бир йилдан сўнг вафот этади.
Фуқаролар уруши даври даҳшатларини ўз кўзи билан кўрган ота-оналар ўғил дунёга келганида (у пайтлари аёллар уйларида туғишган) бу ҳақида қишлоқ советига хабар беришмаган. Қачонки, бола кўчага ўйнаб чиққанини билгачгина уларни дафтарга қайд этишган. Шу сабаб онамнинг ўзидан икки ёш катта акаси – катта тоғам ҳужжатларда синглисидан тўрт ёш кичик қилиб кўрсатилган.
Қишлоқда туғилиб ўсган йигит-қизлар мактабни битказгач, шаҳарларда ўқиш учун қишлоқ советидан ва колхоздан маълумотнома олишлари шарт қилинган. Қишлоқ совети унинг қачон туғилгани ҳақида, колхоз эса “уч йиллик мажбурий ишлаш стажи” борасида маълумотнома берган.
СССР Олий Советининг 1965-йилги қарори билан қишлоқ аҳолисига ҳам паспорт бериш тартиби жорий этилади. Бунда бутун аҳолига паспорт бериш назарда тутилмаган. Ким яшаш жойини ўзгатирмоқчи, ким эса бошқа шаҳарга ўқишга бормоқчи, яна кимлар кексалик нафақасига чиқиши муносабати билан паспорт олиш мажбуриятида қолишган. Фақат 1970-йилларга келиб бутун мамлакат аҳолисига паспорт бериш тизимли йўлга қўйилган. Шундаям аҳолининг аксар қисми паспортга эҳтиёжи йўқлиги сабаб ўз ихтиёри билан фуқаролик ҳужжатини олмаган.
Қизиқ-а? Бу ёқда “Совет давлатининг ярим асрлик юбилейи” дабдаба билан нишонлангандиссертациялари шаҳдам қадамлар билан бораётган бахтаттестацияқининг” деярли ярми фуқаролик паспортига эга бўлмаган. Агар АҚШ ва Европада уй ҳайвонларига паспорт бериш ўтган асрнинг эллигинчи йилларидан бошлаб амалиётга айлантирилганини эслатсак, фожиа бор кўлами билан намоён бўлади (Японияда ҳатто дарахтларга паспорт бериш ўтган аср ўрталарида бошланган).
“Рус инқилобининг буюк жарчиси” деб таърифланган Маяковскийнинг мактаб дарсликларига киритилган ва ҳар бир ўқувчи ёд олишга мажбур бўлгдиссертацияларти ҳақида шеър”ида поездда йўловчилардан “…йўлаклар оралаб, фуқаролик паспорти и текшираётган буржуа хизматчиси”нинг “қип-қизил паспортни” кўрганида ҳайратланиши акс этган сатрлар бор. Ўта кўтаринкилик билан шеър ёзган шоир бу ҳолатни ўз бошидан кечиргандек таассурот уйғонади ўқувчида. Аслида, Маяковский 1922-йил 2-майда ҳаётида илк бор хорижга чиққан – қадим Римни томоша қилган. Шу йили ноябрь ойида Берлин ва Парижга ижодий сафар қилади. 1928-йил май ойида аввал Европага, сўнг океан ошиб АҚШга саёҳат уюштиради. Бу сафарларида шоир шахсини тасдиқловчи ягона ҳужжат “Комсомолская правда” газетаси адабий ходими” гувоҳномаси бўлган. “Фуқаросиз фуқаро” мақомида юрт ошган шоир бошқа давлатлар фуқаролари назоратчиларга тақдим қилаётган турли рангдаги паспортларга кўзи тушганида не кўйга тушганини тасаввур қиламиз.
Ва ниҳоят, у ҳам айрим имтиёзли шахслар қаторида фуқаролик паспорти олади, аммо уни боши узра кўтариб фахрланишга улгурмайди – 1930-йил 14-апрелда ўз жонига қасд қилади…
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг – ўтиш даврида гарчи бу жараён катта маблағ талаб қилса-да, паспорт жорий этилди. Янги давлатнинг илк паспорти барча фуқароларга берилди. Эсимда, ўша жараёнда одамларни ортиқча ташвишлардан халос қилиш мақсадида участка нозирлари сураткашни олиб уйма-уй юриб, суратга туширишган ва кейин тайёр паспортни тарқатишган. Бу орада халқаро меъёрларга мослаб электрон паспорт ҳам чиқарилди. Хорижга чиқадиган фуқаролар учун алоҳида паспорт жорий қилинди. Жуда қисқа фурсатда бунга эришилди.
Ахир паспорт байроқ, герб, мадҳия қаторида давлатчиликнинг рамзи ҳисобланади. Бугун Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг исталган давлатларига чиқиш ҳуқуқига эга. Давлатимиз раҳбари олиб бораётган очиқлик сиёсати самараси ўлароқ, бугун 40 га яқин давлат билан визасиз режим жорий қилинган.
Давлатимиз рамзлари ҳақида шоирларимиз кўплаб шеърлар ёзишган. Аммо, паспортимиз ҳақида ёзилган бирорта шеърга кўзим тушмади. (Бу шеърни мактаб дарсликларига киритиш ҳақида айтмай турайлик!)
Бизга мактабда Маяковский шеърини мажбуран ёдлатган, паспортини ҳамиша ёнида олиб юрган муаллим қарилик таътилига чиққач узоқ яшади, аммо унга бирор марта хорижга чиқиш насиб қилмади.
Рўзимбой ҲАСАН,
журналист
“Жадид” газетасининг 2025 йил 22 августдаги 34-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



