Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


22.12.2025 | 16:12

img390

ДЎЛТА ВА ҚАРИ БЎРИ

Дўлта сўзи болалигимда эшитган эртак ва афсоналар таъсирида ҳамон тасаввуримда беўхшов, баҳайбат, девсифат махлуқ суратини намоён қилади. Ҳозир ҳам тилимизда беўхшов, гавдаси хунук, суяги қўпол, жуда семиз одамларга нисбатан “Дўлтадай бўлмай ўл” деган ибора қўлланиб туради. Болаликнинг узун кечаларида ухламайдиган биз ўйинқароқларни оналаримиз “Ухламасанглар, ҳозир дўлта келиб сенларни обкетиб қолади” деб қўрқитганларида кўрпага бурканиб олардик.

Бу сўз тилимизда анча ўрнини йўқотиб, чеккалаб қолган бўлса-да, эртак ва достонларимизда тез-тез учраб туради. “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари”нинг 3-жилдида “дўлта – жуссаси йирик, катта ёшли эркак бўри” деган изоҳ бор. Лекин бизга момоларимиз дўлтани бўри деб айтишмаган, афсонавий бадбашара махлуқ сифатида таништиришган ва шундай кўринишда сингдиришган.

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да дўлта сўзи янада бошқача изоҳланган.

Дўлта: 1) шевада юмалоққина, лўппи, дўмбоқ. Мана сиз, бўйингиз паканароқ, лекин.. жудаям дўлта йигитсиз. (М.М.Дўст. “Лолазор” романидан).

Дўлта: 2) шевада қаймоқни қиздириб ёғини олгандан кейин қозонда қоладиган жиззасимон ейишли қисми.

Нима бўлганда ҳам дўлта менинг тасаввуримда бошқа нарса: ярим одам, ярим ҳайвон кўринишидаги баҳайбат, хунук бир махлуқ. Болалигимда тасаввуримга сингдирилган бу махлуқни дўлтабўри – қари бўри онгимдан қувиб чиқаролмади.

Эшқобил ШУКУР

“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 декабрдаги 50-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855