29.09.2025 | 15:24
429
“ЎТ-ЎЛАН”ДАГИ ЎЛАН НИМА?
Ўт-ўлан сўзини кўп қўллаймиз. Лекин бу бирикмадаги ўлан нима эканини билмаймиз. Қадимги тилимизда ҳўл сўзи ўл(ӧл) шаклида, “ҳ” сиз қўлланган, ӧл кейин ҳўл бўлиб кетган. Ҳозирги тилимизда ҳўл сўзининг асл кўриниши ўл фақат ўлан сўзида сақланиб қолган. “Туркий тиллар этимологик луғати”га кўра, ўлан сўзи “яшил ўт” ва “ўтлоқ” маъносини билдирган. Серсув, ёш, ҳўл ўтларни ўлан дейишган. Ўлан айтишдаги ўлан сўзи бошқа мазмунда. Менимча, айтишув пайти гапни гапга улаб кетиш маъносида ўлан (улан) дейишган бўлса керак.

Алишер Навоий ўлан сўзини ўланг шаклида, “ўт ва гиёҳ” маъносида ҳам, “ашула” маъносида ҳам қўллаган:
Вале сувлар бўлуб ойина оҳанг,
Ўланг айлаб аён ул кўзгуда занг.
(“Фарҳод ва Ширин” достонидан).
Дашт узра ўланг сўнггича кеткай,
То мақсад-у манзилга еткай.
(“Лайли ва Мажнун” достонидан).
Бу ерда биринчи мисолдаги ўланг – ўт, гиёҳ, иккинчи мисолдаги ўланг – ашула мазмунида келяпти.
Кошғарий ўлнинг ҳўлга айланишини диалектал ҳодиса деб айтган. Тилимиздаги ҳовуч сўзи асли овуч дейилган. Ҳозирги ҳўкиз сўзининг асли ҳам ӧкüз(ўкиз) бўлган. Гарчи, ўт-ўланга ҳўкизни оралатиб юбориш ножоиз туюлса-да, гап келганда ҳўкиз ҳақида ҳам икки оғиз сўз айтиб ўтсак. Бу сўзнинг бугунги “ҳўкиз” маъносидан ташқари қадимда “чўл одами”, “тўғрисўз, очиқкўнгил киши” маъносида ҳам қўллаганлар. Лекин бунинг акси ўлароқ, қўпол, аҳмоқ, бетарбия одамни ҳам ҳўкиз дейишган ва айни сифат ҳозиргача халқ орасида сақланиб қолган.
Эшқобил ШУКУР
“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



