Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 12°C

TAVSIYA QILAMIZ


11.08.2025 | 09:16

img401

ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ИФОДАСИ

Якунига етаётган ҳафтанинг қайноқ воқеаларидан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиши ва у кишига Туркманистоннинг “Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ордени топширилиши бўлди.

Бир давлат раҳбарининг бошқа давлат раҳбарини тақдирлаши замирида ўзаро ҳурмат ва дўстликни ифода этиш, ҳамкасбига ҳурматини изҳор қилишдан кўра улуғвор маънолар мужассам. Давлат бошқаруви шаклларига қараб президентлар, парламент ва ҳукумат раҳбарлари, қироллар, императорлар, амирлар ва дин раҳнамолари мамлакат ичкарисида ва халқаро майдонда ўз халқи номидан иш кўради. Демакки, давлат раҳбарига кўрсатилган иззат-икром бевосита ўша мамлакат ва халққа тегишлидир. Бу эса икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши, турли тармоқларда ҳамкорлик қилиш, турли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий масалаларга биргаликда ечим топиш имконини оширади.

Мазкур анъана кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Олий раҳбарларнинг бир-бирини тақдирлаши давлатчиликнинг илк куртаклари юз очган замонлардан мерос бўлиб келмоқда. Авваллари бу тақдирлаш ер-сув, экин-тикин ва бошқа кўринишларда бўлган. Кейинчалик элчилар ҳукмдорлар саройига олтин-кумуш, олмос-у ёқут, нодир китоблар келтириб, дўстлик тантанасини олқишлаган. Бора-бора давлат раҳбарлари бир-бирига турли унвон ва мақомлар битилган ёрлиқлар юбора бошлаган.

Замонлар эврилиши ҳосиласида фахрий унвонлар, орден ва медаллар муомалага киритилади. Уларнинг махсус низомлари ва топшириш тартиблари ишлаб чиқилади. Бу воситалар тақдирлаш жараёнини янада жозибали шаклга келтиради.

Гапни тарих саҳифаларидан бошлаганимиз бежиз эмас. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг минтақа ва халқаро майдондаги дўстлик ва ўзаро манфаатга асосланган сиёсати дунё етакчилари томонидан ижобий қабул қилинмоқда ва олқишланмоқда. Бу Президентимизга қатор давлат раҳбарлари томонидан топширилаётган мукофотларда ҳам ўз аксини топмоқда.

Ўтган вақт мобайнида Давлатимиз раҳбари қўшни ва дунёдаги етакчи давлатларнинг бир қатор нуфузли мукофотларига сазовор бўлди. Қозоғистоннинг “Олтин қиран” ва “Дўстлик”, Қирғизистоннинг “Данакер”, Тожикистоннинг “Зарринтож”, Россиянинг Александр Невский, Франция Фахрий легиони, Туркиянинг “Республика” орденлари, Туркий дунёнинг олий ордени, МДҲ фахрий нишони, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони ва бошқалар шулар жумласидан.

Бу тақдирлашлар Ўзбекистоннинг дунё майдонида нуфузи ортиб бораётгани, давлат раҳбари тинчликсевар ва тараққийпарвар лидер сифатида намоён бўлаётгани исботидир. Шу билан бир қаторда бу хориж сиёсий элитасининг мамлакатимизга қизиқиши ортаётгани, халқимиз салоҳиятига юксак баҳо бераётганининг амалий ифодасидир.

Жорий йилнинг 5 август куни бўлиб ўтган тақдирлаш маросими ҳам Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш сари қўйилган навбатдаги муҳим қадамдир. Бу маросимнинг халқаро конференция доирасида ўтказилгани ҳам ўринли бўлди. Зеро, Шавкат Мирзиёевнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида илгари сурган қуйидаги олтита муҳим ташаббуси том маънода “Ҳамкорликни ривожлантиришга” қаратилгани билан аҳамиятлидир:

биринчидан, халқаро транспорт йўлаклари ва инфратузилмасини жадал ривожлантириш учун мувофиқлаштириш;

иккинчидан, БМТ шафелигида денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун Транзит кафолатлари тўғрисидаги глобал битимни ишлаб чиқиш;

учинчидан, БМТ шафелигида Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатларнинг логистика интеграциясига кўмаклашиш жамғармасини таъсис этиш;

тўртинчидан, денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатларнинг Заифлик глобал индексини ишлаб чиқиш;

бешинчидан, Ўзбекистонда агротармоқни ривожлантириш учун Инновацион хабни яратиш;

олтинчидан, умумий таҳдидларни биргаликда бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишга мамлакатларимиз етакчи экспертлари ва “ақл марказлари”ни фаол жалб этиш, бу борада халқаро анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиш.

Маълумот учун, ҳозир дунёдаги 32 мамлакат тўғридан-тўғри денгизга чиқиш имкониятига эга эмас.

Давлатимиз раҳбарининг конференциядаги нутқи қуйидаги фикрлар билан якунланди: “Глобал бозорларга чиқиш барча учун тенг бўлиши керак. Ўзбекистон глобал тараққиётнинг янада адолатли архитектурасини шакллантириш борасида конструктив ва узоқ муддатли шерикликка доим очиқ ва тайёр эканини сизларга яна бир бор билдирмоқчиман”.

Жадид боболаримиз бундан юз йил аввал минтақанинг қуруқлик ичкарисида қолиб, қолоқликка юз тутаётгани, жаҳон савдоси денгиз ва уммонларда давом этаётганидан қайғурган эди. Бугун уларни ташвишга солган, кейинги даврларда ҳам ечимини кутган денгизга чиқиш масаласи Давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли босқичма-босқич амалга ошмоқда. Шу маънода, Юртбошимизни мукофот билан муборакбод этамиз.

Отабек БАКИРОВ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 8 августдаги 32-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855